Эътиқод тушунчаси. Дин эътиқодининг ўзига хос кўриниши сифатида. Ҳозирги даврда давлат ва дин муносабатлари


Дин ва дунёвий давлат муносабатлари тўғрисида фикр юритилганда дунёда


Download 24.97 Kb.
bet2/5
Sana25.12.2022
Hajmi24.97 Kb.
#1065807
1   2   3   4   5
Bog'liq
referat

Дин ва дунёвий давлат муносабатлари тўғрисида фикр юритилганда дунёда
3 хил давлат тури борлигини кўришимиз мумкин:

    1. Дин асосий ғоя ва мафкура деб эътироф этиладиган давлатлар. (Эрон, Покистон, Саудия Арабистони кабилар).

    2. Айрим динларга устувор мавқе берадиган давлатлар, масалан, ислом динини устувор деб билувчи араб ёки мусулмон давлатлар Миср, Индонезия ва бошқалар, ёки Германияда ҳам христиан динининг протестантизм йўналиши устувор деб ҳисобланади.

    3. Давлат тизими секуляристик (дунёвийлик устун бўлган давлат) бўлиб, унга бирон бир динга устуворлик ҳуқуқи берилмайдиган давлатлар киради. Масалан: АҚШ, Франция, Ўзбекистон.

Ўзбекистон давлати дунёвийлик асосида шаклланган ва барча динлар тенг ҳисобланиб, диний бағрикенглик ривожланган. Ҳамма динларга ҳурмат билан қаралади. Шунга қарамасдан, аҳолисини 92% и мусулмонлиги сабабли ислом динига алоҳида эътибор берилади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, дунёвий давлат сифатида, дин давлатдан ажратилган бўлса-да, лекин диндор жамиятдан ажратилмаганлиги боис барча динлар, шу жумладан, ислом динига бўлган муносабат тубдан ўзгаради. Давлат ва диний ташкилотлар ўртасидаги муносабат тўғри йўлга қўйилди, яъни виждон эркинлигига эътибор қаратилди. Динга ишонувчилар ва ишонмайдиганлар ўртасидаги муносабатлар тўғри йўлга қўйилди. Бу БМТ устави ҳамда 1948 йилда қабул қилинган инсон ҳуқуқлари умумий декларациясига мос тушади. Қисқаси, дин дунёвий давлат тизими билан нафақат муроса қилиш, балки умуммиллий тараққиёт йўлида, у билан самарали ҳамкор бўлиши мумкин.
Дин ва жамият ҳаётидаги диалектик алоқадорликдан дин ва дунёвий давлат муносабатини белгилаб берувчи бошқа бир тамойил - дин соҳасида кечаётган ўзгаришларни холис ва илмий ўрганиш, башорат қилиш ва шундан келиб чиқиб, ижобий жараёнлар ривожига янада кенгроқ имконият яратиш, салбий ҳолатлар олдини олишдир.
Давлатнинг динга муносабатини ифодаловчи бошқа бир тамойил шундан иборатки, давлат динни халқ маънавиятининг узвий қисми сифатида тан олади. Шундан келиб чиқиб, унинг ривожи учун тегишли шарт-шароит яратишга ҳаракат қилади.
И. А. Каримовнинг Олий Мажлиснинг ўн тўртинчи сессиясида сўзлаган нутқида бу тамойил ўзининг ёрқин ифодасини топган: “Мамлакатимизни демократик тамойиллар, илм-фан ютуқлари, юксак технологиялар асосида модернизация қилиш билан бирга, муқаддас динимизни, миллий ўзлигимизни асраб-авайлаб яшашни мақсад қилиб қўйганмиз”.
Дунёвий давлатнинг динга бўлган муносабатида диндорларнинг ҳуқуқий мақоми ва давлат томонидан ўтказилаётган тадбирларда диний конфессиялар ҳақидаги қонунларнинг ҳаётга татбиқ этилишидек икки муҳим жиҳат ҳам бор.
Конституциямизда бу масалалар ўз ечимини топган ва у дунёдаги ривожланган мамлакатлардаги ҳуқуқий-меъёрий талабларга тўла жавоб беради. Ҳар қандай динга эътиқод қилувчи ва ҳеч қандай динга эътиқод қилмайдиган кишилар учун бир хилдаги шартлар қўйилишини таъминловчи Конституциямизнинг 31-моддасида, жумладан шундай дейилади:
“Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”.

Download 24.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling