Эътирозлар билан ишлашнинг 10 та усули ҳар қандай эътироз устида ишлашнинг 10 техникаси


Download 19.57 Kb.
bet4/5
Sana19.04.2023
Hajmi19.57 Kb.
#1362683
1   2   3   4   5
Bog'liq
ЭЪТИРОЗЛАР БИЛАН ИШЛАШНИНГ 10 ТА УСУЛИ

6. «БОШҚА МАСАЛА БЎЙИЧА» УСУЛИ
Бу менга қизиқ эмас.
— Мен умуман бошқа масала бўйича. Мадомики суҳбатимиз давом этаётган экан, сим қоқишимнинг мақсадини сизга икки оғиз сўз билан тушунтирсам. Майлими?
Бизга ҳеч нарса керак эмас.
— Сизга бирон нарса сотиб олинг демаяпман, мен сизга икки оғиз сўз билан тушунтирсам, қарорни кейин ўзингиз чиқарасиз. Айтингчи, сиз ҳозир (товар, маҳсулот номи) ни харид қиляпсизми?
Бошқалар билан ишлаяпмиз.
— Мен кўпроқ бошқа савол билан. Сиз билан бу чоракда қайси йўналишлар бўйича суҳбатлашсак бўлади, сизда нима яхши кетяпти?
Сизга мукаммал (комплекс) таклиф бериш мақсадида қизикяпкандим.

7. «ЯХШИ, УНДА», ЁКИ «КЕЛИШДИК, УНДА» УСУЛИ
Ҳозир гаплаша олмайман.
Келишдик, унда ҳозир икки оғиз қисқача тафсилотларни, батафсилларини эса кечроқ гаплашиб олсак, маъқулми? Ҳа, айтгандай, шу рақамда телеграммингиз борми? Кўшимча маълумотларни суҳбатдан сўнг уша ерга ташлайман, бўладими?
Мен ўйлаб кўраман.
—Яхши, унда мен барча маълумотларни электрон Телеграмингизга юборсам ва эртага сиз билан боғлансам, нима дейсиз?
Раҳбарим билан маслаҳатлашаман.
— Яхши, унда у киши билан барча тафсилотларни гаплашиб олсангиз, сиз билан эртага телефонлашамиз, бўладими? Ҳа, айтганча, раҳбарингиз билан айнан нимани маслаҳатлашмоқчисиз?
8. «ТАНИШИШ» УСУЛИ
Чегирма борми?
— Келинг, аввал ўзингиз ҳамда эҳтиёжларингизни билан танишиб олсак. Нархига эса кейин яна қайтамиз. Сиз шунда корхона харидлари билан шуғулланасизми?
Қизиқ эмас.
Унда келинг, шунчаки танишиб олсак. Кейин эса алоқада бўламиз. Балки, ким билади, келажакда бир-биримизга фойдамиз тегиб қолар, нима дейсиз?
Тижорий таклифингизни жўнатинг.
— Хоп, жўнатаман, элетрон манзилингизни (телеграм) ёзяпман, айтинг... Айнан сизга қандай таклиф мос тушишини билишим учун, келинг, аввал танишиб олсак.

Download 19.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling