Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Табиий-географик муҳитнинг этник хусусиятлар шаклланишига таъсири


Download 0.99 Mb.
bet10/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

2.2. Табиий-географик муҳитнинг этник хусусиятлар шаклланишига таъсири
Табиий-географик омилларнинг объектив таъсирларини холислик билан ўрганиш, ҳеч қандай ирқчилик ва миллатчилик назарияларни келтириб чиқармайди. Шу нарса маълумки, серунум ер, мўтадил иқлим ва бошқа қулай табиий шароитлар, кўп жиҳатдан ишлаб чиқаришнинг ривожига, аҳоли сонининг ўсиб боришига таъсир кўрсатади. Аксинча, масалан, шимолдаги ва тропик мамлакатлардаги элатлар ва халқлар тарихий тараққиётда нисбатан мўътадил иқлим шароитларига эга бўлган халқлардан орқада қолиб кетишган.
Агар шимолнинг каттиқ совуқ табиати деҳқончилик қилишга ва саноатни ривожланишига монелик қилган бўлса, тропик иқлимдаги заминнинг сермаҳ-суллиги кишиларни дангаса ва тараллабедодчи қилиб, бир этнограф сўзи билан айтганда, кишини худди болаларга ўхшаш ожиз, номустақил қилиб, унинг тараққий этишини табий зарурат қилиб қўймайди.
Шу нарсани пайқаш қийин эмаски, деб ёзади этнограф Ю.В.Бромлей социал-иқтисодий, географик ва бошқа шарт-шароитларни таъсири натижасида меҳнатсеварлик каби хусусият ҳамма халқларда ҳам бир хил намоён бўлавермайди.
Табиий муҳитнинг ўзига хослигига кўра, кишилар яшаши учун зарур бўлган нарсаларга эришишда учрайдиган қийинчиликларни турлича енгиб ўтадилар.
Психолог И.С.Коннинг ёзишича, Янги Гвинеянинг ичкарисида ва нисбатан Европа таъсири кам етиб борган жойларда яшайдиган папуаслар қулай иқлим шароитларига ва табиатнинг мўл-кўл неъматига эга бўлганлиги учун ҳам баъзи қийин шароитда яшайдиган кишиларга ўхшаб, эртанинг ташвиши билан яшашга ўрганмаганлар. Шунинг учун ҳам улар фақат кундалик эҳтиёжларини қондириш учунгина меҳнат қилишади. Кўплаб нарсалар ишлаб чиқишга ва ғамлаб қўйишга ҳаракат ҳам қилишмайди. Уларнинг наздида ким куйиб пишиб кўп ишласа, очкўз ва ёмон одам ҳисобланади.
Шунга кўра, уларнинг иқтисодий, маданий ривожланиши ҳам ишларига яраша ва даражада.
Қаерда ишлаб чиқариш юқори савияда ташкил қилинмаган бўлса, меҳнаткашлик бўлмаса, у ерда ижтимоий, тарихий ривожланиш ҳам бўлмайди. Ривожланган қайси бир мамлакатни олиб кўрманг, шу ерда меҳнатга муноса-бат, меҳнаткашлик жуда юқори даражада эканлигини кўрамиз.
Табиий-географик муҳитнинг таъсири қанчалик сезиларлик бўлмасин, бироқ этнопсихологик хусусиятларнинг шаклланишида уни етакчи омил қилиб қўйиш тўғри эмас. Шунинг билан бирга, унинг ролини мутлоқ инкор этиш, ёҳуд ортиқча ошириб юбориш ҳам нотўғри хулосалар қилишга олиб келади.
Психолог С.Л.Рубинштейн кўрсатганидек, “Руҳий хусусиятларнинг шаклланишини биргина табий шароитлар, ёки ижтимоий муҳит билангина асослаб тушунтириш мумкин эмас. Буларнинг қайси бирини бўлмасин мутлоқлаштириш масаласини барбод бўлишга маҳкум этади” (С.Л.Рубинштейн. Бытие сознание. В кн. “Хрестоматия по психологии. М., 1977, стр.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling