Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этнопсихологик хусусиятларни шакллантирувчи омиллар.
- Ўзбекларнинг миллат сифатида шаклланишининг ижтимоий-тарихий ва психологик илдизлари
- 2.1. Этнопсихологик хусусиятларнинг шаклланиришида сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий омилларнинг ўрни
ЭТНОПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРНИ
ШАКЛЛАНТИРУВЧИ ОМИЛЛАР Бобнинг қисқача мазмуни Этнопсихологик хусусиятларни шакллантиришда сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий омилларнинг ўрни. Маълум бир миллат вакилларининг воқеликни ўзига хос идрок этиши, этнопсихологик хусусиятлар келиб чиқиши жиҳатидан халқнинг бутун ўтмиши, ҳаёт тарзи ва тарихи билан боғлиқлиги, этнопсихологик хусусиятларнинг шаклланишга жамиятдаги ижтимоий омилларнинг таъсири. Табиий-географик муҳитнинг этник хусусиятлар шакллани-шига таъсири. Табиий - географик ва бошқа шарт-шароитларни таъсири натижасида юзага келувчи этнопсихологик хусусиятлар, миллатнинг этник хусусиятлари пайдо бўлишида табиий муҳит ва иқлимнинг таъсири. Этнопсихологик хусусиятларни шакллантирувчи омиллар. Этнопсихологик хусусиятларни шакллантирувчи ижтимоий-психологик, табиий, ҳудудий ва иқлимий омиллар. Ўзбекларнинг миллат сифатида шаклланишининг ижтимоий-тарихий ва психологик илдизлари. Ўзбек миллатининг келиб чиқишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар, ўзбекларнинг миллат сифатидаги характерли хусусиятлари. 2.1. Этнопсихологик хусусиятларнинг шаклланиришида сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий омилларнинг ўрни Ижтимоий ҳаётни фалсафий идрок этишда жамият ва кишилар онгига ижтимоий турмушнинг муҳим таъсири намоён бўлади. Халқ хаётида рўй берган муҳим тарихий жараёнлар ва воқеалар айни пайтда унинг психологик қиёфасида ўчмас из қолдиради. Буни биз ҳар бир халқнинг тарихий тарақ-қиётида юзага келган ғоялар ва тасаввурлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, рус халқи ижтимоий онгининг табиатига крепостнойлик муносабатларининг таъсири кучли бўлган эди. Натижада онгда лоқайдлик, боқимандалик, ҳафсаласизлик кайфияти юзага келган. Бу эса деҳқонларнинг психологик қиёфасини белгилаб берган. Тадқиқотчиларнинг эътирофича, шаклланган миллий психологик қиёфа маълум даражада халқ руҳиятини муҳофаза қилувчи механизм ролини ўйнайди. У ёт нарсаларни худди элакдек ажратади, уни ё қабул қилади, ёки шу халқда мавжуд амалий меъёрлар асосида қайта ишлаб беради, ёҳуд уни инкор этади. Атрофдаги воқеликни, ҳодисаларни ўзига хос идрок, тафаккур, тасаввур қилиш ва таъб, туйғу, урф - одат, анъана, характер тарзида намоён бўлиши миллий психологик қиёфанинг қайтарилмас хусусиятларини ташкил қилади. Маълум бир миллат вакилларининг воқеликни ўзига хос идрок этиши, фикрлаши, орзу - истаклари, олий психик хусусиятларини тушуниш ва тушунтириш учун, унинг намоён бўлиш сабабларини организм ёки мия тузилишидан эмас, балки юқорида айтганимиздек, халқнинг тарихий тараққиёти, табиий муҳитнинг шарт - шароитларидан қидириш керак. Ўтказилган кўплаб тажрибалар шуни кўрсатадики, мураккаб билиш жараён-лари билан боғлиқ бўлган руҳий жараёнларгина эмас, балки нисбатан оддий руҳий жараёнлар ва функциялар ҳам инсон туғилиши биланоқ намоён бўлмайди, улар воқеликдаги ҳамма нарса ва ҳодисалар каби ҳаётдаги ижтимоий - тарихий шароитлар асосида вужудга келади. Ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар, географик муҳит, аввало, инсон фаолиятини ва бу фаолият, ўз навбатида, руҳий жараёнлар ва онгнинг тузили-шини белгилайди. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, айрим тадқиқотчилар ва муаллифлар этнопсихологик хусусиятларнинг реал мавжудлигини инкор этадилар ёки уни текшириш учун қийин объект эканлигидан зорландилар. Тўғри, этнопсихологик хусусиятларни ўрганишдаги қийинчиликларни инкор этиб бўлмайди. Лекин шу билан бирга у реал мавжудми ёки йўқми, деган саволнинг қўйилиши ортиқча, деб ўйлаймиз. Этнопсихологик хусусиятлар ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан халқнинг бутун ўтмиши, ҳаёт тарзи ва тарихи билан боғланиб кетган бўлиб, бу хусусиятлар миллат шаклланмасдан аввалроқ вужудга кела бошлаган. Маълумки, миллат этник бирлик тараққиётининг энг юқори босқичида вужудга келади. Этнопсихологик хусусиятларнинг айрим белгилари кишилар бирлиги-нинг ҳамма тарихий даврларига яъни уруғ, қабила, эллатларга ҳам хосдир. Этнопсихологик хусусиятлар айрим тадқиқотчилар кўрсатганидек, фақат бир омил - табиий муҳит таъсири билангина вужудга келиб қолмай, унинг вужудга келишида учта омил таъсир кўрсатади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling