Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet4/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

Этнопсихологиянинг методлари. Этнопсихология ижтимоий психоло-гия, этнология, антропология ва бошқа фанлар асосида юзага келди ва ривож топмоқда. Этнопсихологлар, айниқса, ижтимоий психология, шахс психоло-гияси ва этнология фанлари методларидан фойдаланишлари лозим.
Табиийки, этник гуруҳлар бўйича этнопсихологик тадқиқот ўтказишда кузатиш, анкета, эксперимент, суҳбат методларидан кенг фойдаланилади.
Этнопсихологиянинг ривож топиши учун тарихий методлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ, шунингдек, этник гуруҳларнинг тарихи ва мадания-тини психологик таҳлил этиш ҳам муҳим метод сифатида эътироф этилган. Фаннинг машҳур арбоблар шахси, уларнинг фаолиятини тадқиқ ва таҳлил этиш анча самара беради, бундай кишилар миллий символларга жуда ўхшаб кетади, ўз халқининг ижобий ва салбий хусусиятларини ўзида акс эттиради.
Бундан ташқари, этнопсихологияда дала методи (кузатиш, хужжатлар тўплаш ва ҳ. к.) шунингдек, этник тасаввурларни тадқиқ этадиган семантик дифференциация методлари ҳам кенг қўлланилади.
Этнопсихология ёш фан бўлишига қарамай, унда бир қатор тадқиқотчи-лик йўналишлари мавжудлиги кузатилади:
- социологик йўналиш (инсонлар ҳамжамиятининг психик склади, унинг шаклланиши ўрганилади);
- экологик йўналиш (этнопсихологиянинг экологик жиҳатлари ўргани-лади);
- биологик йўналиш (этник гуруҳ аъзоларининг темпераменти, характери, идроклари ўрганилади), бу одатда психофизиологик ва антропологик йўналиш, деб ҳам айтилади.


1.4. Этнопсихологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси
Этнопсихология бир неча фанлар оралиғида юзага келган бўлиб, ўз муам-моларини улар билан ҳамкорликда ҳал этиши мумкин.
Этнопсихология асосан этнология (халқ тўғрисидаги таълимот) ва этнография (халқлар тўғрисидаги тавсифий фан) лар билан узвий боғланган.
Этнопсихология қуйидаги бўлимлардан иборат:
- умумий этнопсихология (этносларнинг асосий белгиларини ўрганади);
- махсус этнопсихология (у ёки бу халқнинг психик склади ва этногене-зисини тавсифлайди: рус, ўзбек, тожик, туркман ва ҳ. к);
- қиёсий этнопсихология (турли халқларнинг психик хусусиятларини қиёслайди);
- амалий этнопсихология (этнослараро ва этнос ички ҳаётининг амалий масалалари – зиддиятлар, ўз-ўзини ҳимоялаш каби муаммолар) билан шуғулланади.
1-расм.Этнопсихологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси



Шундай қилиб, этнопсихология ўз тадқиқот объекти, предмети, усуллари, йўналишларига эга бўлган фан бўлиб, жамият ҳаётининг ўзига хос соҳасини тадқиқ этади. Этнопсихологик тадқиқотлар ўз тарихига эга бўлиб, алоҳида этнос, халқ, миллатларнинг хусусиятларини ўрганишнинг тарихий жиҳатларини ўрганиш ва тадқиқ этиш асосида мазмунан бойиб боради.
Тадқиқотчилар томонидан этнопсихология масалаларини ўрганишда маълум муваффақиятларга эришилган бўлса ҳам, лекин унинг кўп муаммолари ҳали ўзининг ечимини тўла топган эмас. Шулардан бири - миллийлик ва байналминаллик хусусиятларининг ўзаро муносабатидир. Миллат, синфлар ва турли ижтимоий гуруҳларни ўрганишда файласуфлар, социолог ва тарихчилар, асосан, уларнинг моддий ва маънавий маданияти, таркиби, ижтимоий муносабатларига этиборни қаратган бўлсалар, психологлар эса, шахс психологиясини ўрганиш билан чекланиб қолишган. Айрим психологлар эса (С.Л.Рубинштейн) умуман ижтимоий ва этнопси-хология фанларининг мавжуд бўлишлигини шубҳа остида олган.
Этнопсихологик муаммоларни тадқиқ этувчи жаҳон олимларининг жуда кўпчилиги, бу муаммоларни ўрганиш қийин эканлигини, бу соҳада учрайдиган мураккабликларни такидлашади. Чунки этнопсихологик хусусиятлари эмпирик тадқиқ этиш қийин. Барча мураккабликларни қамраб олувчи методлар яратилмаган. Боз устига бир мамлакатда, бошқа бир маданиятни ўрганиш учун яратилган методлар, иккинчи бир халқларни ўрганишда натижа бермаслигини, ҳатто, қарама-қарши кўрсаткич бериши мумкин. Бу соҳадаги муаммо яна шундаки, бир этнос ичидаги турли синфлар, социал гуруҳларда миллий хусусиятларнинг намоён бўлиши маълум даражада бир биридан фарқланди. Шунинг билан биргаликда, тадқиқотчи этник психологиядаги ўзига хослик, бошқа этник гуруҳлардан фарқ қилувчи махсуслик ва умумийлик томонларни очиб бера олиши керак. Ва ниҳоят, этнопсихологик хусусиятлар қотиб қолган, ўзгармайдиган нарса эмас. Улар маълум бир ижтимоий ўзгаришлар натижасида, айрим бир хусусиятларини ўзгартириши, янги ижтимоий муносабатларни акс эттирувчи хислатларни ҳосил қилиши мумкин.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling