Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шахсда соғлом эътиқод ва миллий мафкуравий тасаввурларнинг шаклланиши.
- 3.1. Индивид ва этник муҳит
Шахс ва ижтимоий таъсир. Шахс ижтимоий муносабатлар маҳсули сифатида, ижтимоий таъсирларнинг шахс миллий хусусиятлари шаклланишига таъсири, шахс ва унинг миллат олдидаги масъулияти
Шахсда соғлом эътиқод ва миллий мафкуравий тасаввурларнинг шаклланиши. Эътиқод тушунчасининг мазмун ва моҳияти, эътиқод ва миллий мафкуравий тасаввурлар ва унинг этнопсихологик хусусятлар шаклланишидаги ўрни. 3.1. Индивид ва этник муҳит Маълумки, инсон ҳаёти ва фаолиятининг операционал (ўқув, операция, ҳаракат, малака) механизми онтогенезда функционал механи-змга ўсиб ўтади, бинобарин, унда комиллик белгиси шаклланади, натижада у камолот чўққисининг муайян даражасига эришади. Инсон - жамият - табиат - турмуш муносабатларини текширган рус олимлари С.Л.Рубинштейн, Л.С.Выготский, А.Н.Леонтьев, Б.Г.Ананьев одамнинг улар билан ҳар хил турдаги ва кўринишдаги казуал, структуравий, функционал, фазовий ва маконий алоқалар тизими мавжудлигини таъкидлаб ўтганлар. Биринчидан, инсон у ёки бу алоқалар тизимига биноан биологик маҳсули «Homo Sapiеns» сифатида ўрганилади. Иккинчидан, тарихий жараённинг ҳам объекти, ҳам субъекти тариқа-сида шахс тадқиқ этилади. Учинчидан, индивид муайян кўламда ўзгарувчан, тараққиётнинг генетик дастурига асосланувчи алоҳида хусусиятли жонзот тарзида илмий жиҳатдан текширилади. Инсонни жамият ишлаб чиқаришининг етакчи таркиби, билиш, коммуникация ва бошқарув субъекти, тарбия предмети сифатида тадқиқ этилиши муҳим аҳамиятга эга. Инсон ва унинг борлиқ билан кўп қиррали муносабатга ҳамда алоқага киришиши қуйидаги тарзда намоён бўлиши мумкин: - табиатнинг биотик ва абиотик омиллари - инсон; - жамият ва унинг тарихий тараққиёти - инсон; - инсон - техника; - инсон - маданият; - инсон ва жамият - ер ва фазо. XXI асрда ҳам одам - индивид, шахс, субъект, комил инсон сифатида талқин қилинишда давом эттирилади, лекин ҳар бир тушунча моҳиятида сифат ўзгаришлари юз бериши мумкин. Одамга индивид сифатида тавсиф беришда унинг ёш даври, жинсий ва индивидуал-типологик хусусиятларига асосланилади. Ёш даври сифатлари онтогенетик эволюция босқичларида изчил равишда намоён бўлади ва такомиллашув жараёнида ўз ифодасини топади, жинсий деморфизм хусусияти эса уларга мос тушади. Индивиднинг индивидуал-типологик хусусиятига конституцион (тана тузилиши, биохимик индивидуаллик) ҳолатлар, симметрия ва ассиметрия жуфт рецепторлари, эффекторлари функцияси киради. Бу хусусиятлар ва хоссалар бирламчи ҳисобланиб, ҳужайра ва молекуляр тузилишнинг барча даражаларида иштирок этади. Ёш, жинсий ва индивидуал-типологик хусусиятлар сенсор, мнемик, вербал ва мантиқ психофизиологик функциялари динамикаси ҳамда органик эҳтиёжлар тузилишини аниқлайди. Индивиднинг бу хусусият-ларини иккиламчи деб атаб, уларнинг интеграцияси темпераментда ва туғма майлларда ифодаланилишини таъкидлаб ўтиш жоиз. Юқоридаги сифатлар ривожининг муҳим шакли онтогенетик эволюциядан иборат бўлиб, улар филогенетик дастурга асосланиб ҳукм суради. Ёш ва индивидуал ўзгарувчанлик инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиёти таъсири остида ҳар хил кўринишда намоён бўлади. Индивиднинг динамик хусусиятларига шахснинг ижтимоий сифатлари таъсир этиб, унинг индивидуал ўзгарувчанлиги омилини кучайтиради. Инсоннинг шахс сифатида тавсифлашнинг муҳим лаҳзаси, унинг динамик хусусиятлари ҳисобланиб, жамиятдаги статуси (иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, яъни унинг жамиятда эгаллаган ўрни) орқали ифодаланади. Статус негизида доимий ўзаро алоқалар тизими ётади. Ролнинг ижтимоий функцияси муайян мақсадларга ва қадриятларга йўналганлик шахсни фаоллаштиради. Статус, роль, қадриятга йўналганлик шахс хусусиятларининг бирламчиларини ташкил этади ва унинг тузили-шида асос бўлиб хизмат қилади. Шахснинг таърифи хулқ мотивацияси хусусияти ва ижтимоий феъл-атвор тузилишини белгилаб, унинг тарки-бидан иккиламчи аломатлар сифатида жой эгаллайди. Шахснинг бирламчи ва иккиламчи сифатларининг ўзаро таъсирини бирлаштирувчи юксак самара тарзида инсон характери ва майллари юзага келади. Инсоннинг шахс хислатларини ривожлантирувчи асосий шакл - унинг жамиятдаги ҳаёт йўли ва ижтимоий таржимаи ҳоли ҳисобланади. Индивид, шахс ва субъект тараққиётининг тадқиқотида қуйидаги ҳолат-ларга эътибор қилиши зарур: - инсон ривожининг асоси ҳисобланган омиллар ва шарт-шароитлар (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, мафкуравий, педагогик ва яшаш муҳити омиллари); - инсонинг ўзига тааллуқли, асосий тавсифлар, унинг ички қонуниятлари, механизмлари, эволюция босқичи, барқарорлашуви ва эволюция; - инсон яхлит тузилишнинг асосий таркиблари, уларнинг ўзаро алоқалари, шахснинг ташқи таъсирларга жавоби ва муносабати, тараққиёт жараёнида уларнинг такомиллашуви кабилар. Уч хил хусусиятли тадқиқот дастурининг таркибий қисмлари инсон-нинг амалий ва назарий фаолиятининг мезонлари ҳисобланади. Чунки, фаолиятда яшаш муҳити тарихий тажрибани эгаллашда интериоризация ва экстериоризация амалга ошади. Одамнинг мақсадга қаратилган ижтимоий фойдали фаолияти жараёнида ҳаётий деб аталадиган механизмлари ва онгли фаолиятининг функционал системаси жараёнлари юзага келади. Ана шулар туфайли одам билимларни, кўникма ва малакаларни, кишининг ижтимоий тажрибаларни ўзлаштирибгина қолмай балки, ўзининг идроки, тафаккури, хаёли, ҳиссиётлари ва иродасини бир сўз билан айтганда, вокеликка бўлган онгли муносабатини ҳамда ўз ҳаракатлари ва хулқ-атворининг мотивларини таркиб топтиради. Этнопсихологик хусусиятларнинг ўзига хос томонларини мужассам-лаштирувчи ва уни намоён этувчи шу этник бирлик вакилларидир. Хўш, қандай қилиб этник бирликка хос хусусиятлар уларда шаклланади? Маълумки, бола ўзига Ватанни ёки ота-онани танлаб туғилмайди. Шундай экан у ўз миллатига хос бўлган тайёр руҳий хусусиятлар билан ҳам туғилмайди. Бола ота-онасидан авлод-аждодидан биологик йўл билан фақат ирқий хусусиятларни ва айрим руҳий хусусиятларнигина меърос қилиб олади, холос. Бола туғилиш даврида одам бўлишга номзод. Лекин якка ажралган ҳолда у одам бўла олмайди. Жамиятда яшаб эса, у одам бўлади. Бола ҳаётининг биринчи кунидан бошлабоқ ихтиёрсиз ҳолда ўзи дунёга келган муҳитдага турли-туман таъсирлар ва таассуротлар остида шакллана бошлайди. Боланинг биологик ва руҳий жиҳатдан ривожланиши учун таъсир этаётган бу информациялар, турли социал муҳит ва географик шароитларда бир хил бўлмайди. Мана шу турли хил муҳит ва информацияларнинг турфа хиллиги бир-бирига ўхшамайдиган халқларни яратади. Гарчи ҳар бир инсон маълум даражада мустақил яшаш ва фаоллик кўрсатишига эга бўлса ҳам, лекин ҳаётда у фақат ўз хоҳиши ва тушунчаси билан яшаб қолмай, шунинг билан биргаликда ўзи яшаб турган социал муҳит ва ўзи мансуб бўлган халқнинг тажриба, билим ва эътиқодларини ҳам ўзлашти-риб боради. Чунки одам ўзи яшаб турган социал муҳитдан бутунлай чиқиб кетиб яшай олмайди. Бола фақат миллий муҳитда яшаб тургандагина шу миллат ва элатга хос бўлган хусусиятларни эгаллаб, айни миллат вакили бўла олади. Боланинг онтогенетик тараққиёти даврида ташқи хатти-ҳаракатларни ботиний яъни, “ақлий” хусусиятларга айланиши даврида унда миллий психологик қиёфа асослари шакллана бошлайди. Индивиднинг ижтимоийлашиши, миллийлашиши она тилини ўзлашти-риш билан бошланади. Миллий тилни билмаслик, этник муҳитдаги жараёнларни, тилда ифода-ланаётган ҳолат ва ҳодисаларнинг моҳиятларини англаб олишга тўсқинлик қилади. Чунки фикр ифодаси учун ишлатиладиган сўзларда миллий ўзига хослик бўлади. Тафаккур билан тил ва нутқ ўзаро боғлиқ бўлганлиги учун, русча тили чиққан болаларнинг фикрлаш малакаси ҳам русча бўлиб ўзбекларникидан фарқланади. Чунки инсоннинг тафаккур тарзи нутқида, тилда реаллашади, моддийлашади. Бундайлар ўзбекча гаплашишга ўрганган-ларидан кейин ҳам, русча фикрлаб, ўзбекча гапиришга ҳаракат қилади. Русча тафаккур тарзи билан ўзбекча гапириш жуда қийин. Бошқа миллат вакили воқеликни ўзбекнинг кўзи билан кўриб, ўзбекона тафаккур тарзи билан идрок эта олгандагина, у чинакамига ўзбекча фикр юритиб, ўзбекча гапира бошлайди. Юқорида айтиб ўтканимиздек, кўрган нарсаларни идрок этиш ва мазмунини тушуниб етиш миянинг туғма хусусияти бўлмай, бу хусусиятни у турмуш тажрибаси асосида ҳосил қилади. Шунинг учун ҳам турли табиий шароитларда ва социал муҳитда яшаб вояга етган кишилар, турли ҳодиса ва воқеаларни идрок этишда ўзига хос ижтимоий-психологик хусусиятларга эга бўлишади. Олиб борилган текширишлар шуни кўрсатадики Африка қитъа-сидаги ижтимоий тараққиётда қолиб кетган баъзи қабила болалари тажриба билан боғлиқ бўлган, амалий аҳамиятга эга бўлган нарсаларни, ходисаларни эсда олиб қолишда ажойиб хотира намуналарини кўрсатишган. Улар ов қилинадиган сўқмоқларни топиш, ёввойи ҳайвонлар изини фарқлаш, ўрмон ичида ориентировка қила олишлик каби вазифаларни бажаришда европалик тенгдошларига қараганда бир мунча устунлик қилган ҳолда, геометрик шаклларни деярли фарқлай олмаганлар. Инсон ижтимоий зот сифатида маълум миллий муҳитда шаклланиб борар экан, шу социал муҳитда мавжуд бўлган муносабатларни, миллий хусусият-ларни ўз-ўзидан стихияли равишда ўзлаштирмасдан, балки шу жамиятда қабул қилинган маълум таълим-тарбия тизими орқали, секин-аста ўзлаштириб боради. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling