Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Синфий ва миллий психологиянинг ўзаро таъсири


Download 0.99 Mb.
bet22/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

4.2. Синфий ва миллий психологиянинг ўзаро таъсири

Ҳудудий бирлик, бутун миллат учун умумий бўлган табиий-географик шароитлар, иқтисодий ва тилдаги бирлик синфий мансубликдан қатъий назар миллат вакилларида маълум даражада бир хил психологик хусусиятларни вужудга келтиради.


Синфий ва миллий хусусиятлар бир-бирига ўзаро таъсирда ва муносабатда бўлади. Умуммиллий ва синфий томонларнинг ўзаро таъсири, миллатнинг қай даражада ривожланган бўлишига ва тарихий тараққиётда синфнинг тутган ўрнига қараб турли мамлакатларда турлича бўлади. Синфий психология фақат базис билан боғлиқ бўлса, этнопсихологик хуусиятларда эса синфий психология билан бирга яна табиий ва маиший шароитлар, халқнинг тарихий тараққиёт йўллари ҳам акс этади.
Этнопсихологик хусусиятларнинг шаклланишига барча синфлар, ижтимоий қатламлар таъсир кўрсатади. Бунда ҳар бир синф ижтимоий куч этник хусусиятларга ўзининг манфаат ва ғояларига мос бўлган хислатларни киритишга ва уни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Айниқса, ҳоким синф психологиясининг этник психологиянинг шаклланишига кўрсатадиган таъсири кучли бўлади. Чунки моддий кучга эга бўлган синф, айни вақтда “ҳукмрон куч” ҳамдир. Маълум бир синфга хос бўлган мафкура келиб чиқиш жиҳатидан этник психологиядан кейин пайдо бўлган бўлса ҳам, у ҳоким синфлар манфаатини ифодалагани учун этник психологияга ўз Таъсирини кўрсатиб туради. Давлат тармоқлари орқали ҳукмрон синф ўз мафкураларини ва манфааатларни этник хусусиятларга киритишга харакат қилади. Коммунистик мафкура ҳумкронлик даврида атеист бўлган 2-3 авлодни вояга етказди. Чунки мактаб, матбуот ва бошқа таъсир воситалари унинг қўлида эди.
Бир миллат доирасида синфий тафовутлар, маънавий бойликларни истеъмол қилишда яққол намоён бўлади. Масалан, бадиий адабиётдаги образлар, мусиқа ва хореография турли синф вакилларида доимо бир хил ҳиссиётни вужудга келтирмайди.
Бир миллатнинг турли синфларида фақат синфий психология мавжуд, улар учун умумий бўлган этнопсихологик хусуситялар йўқ, деб ўйлаш катта хатога йўл қўйиш ҳисобланади.
Ҳар бир шахс маълум синфга мансуб бўлиш билан бирга, айни вақтда у ёки бу миллатга ҳам мансуб бўлади. Синфий жамиятда мана шу бирлик сўзсиз бирга яшайди ва шахс ҳар иккала бирликнинг намоёндаси ҳисобланади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling