Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet24/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

4.4. Асосий тушунча ва атамалар
Синфий психология, миллий психология, қадриятлар маданий бойликлар, миллий онг, миллий мафкура, миллий ўзликни англаш, миллий ва синфий психологиянинг ўзаро таъсири, миллатга мансублик.


4.5. Резюме
Синфий психология синфлар, кишини киши томонидан эзиш пайдо бўлиши билан шакллана бошлади ва ўзига этник психологияни тобе қилиб олди. Синфий психологияда асосан маълум синфлар манфаати акс этиб, миллий хусусиятлар ёхуд унитилади, ёки иккинчи даражали ҳолга суриб қўйилади.
Этнопсихологик хусусиятларнинг шаклланишига барча синфлар, ижтимоий қатламлар таъсир кўрсатади. Бунда ҳар бир синф ижтимоий куч этник хусусиятларга ўзининг манфаат ва ғояларига мос бўлган хислатларни киритишга ва уни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Айниқса, ҳоким синф психологиясининг этник психологиянинг шаклланишига кўрсатадиган таъсири кучли бўлади. Чунки моддий кучга эга бўлган синф, айни вақтда “ҳукмрон куч” ҳамдир. Маълум бир синфга хос бўлган мафкура келиб чиқиш жиҳатидан этник психологиядан кейин пайдо бўлган бўлса ҳам, у ҳоким синфлар манфаатини ифодалагани учун этник психологияга ўз Таъсирини кўрсатиб туради. Давлат тармоқлари орқали ҳукмрон синф ўз мафкураларини ва манфааатларни этник хусусиятларга киритишга харакат қилади.
Бир миллатнинг турли синфларида фақат синфий психология мавжуд, улар учун умумий бўлган этнопсихологик хусуситялар йўқ, деб ўйлаш катта хатога йўл қўйиш ҳисобланади.
Ҳар бир шахс маълум синфга мансуб бўлиш билан бирга, айни вақтда у ёки бу миллатга ҳам мансуб бўлади. Синфий жамиятда мана шу бирлик сўзсиз бирга яшайди ва шахс ҳар иккала бирликнинг намоёндаси ҳисобланади.


4.6. Боб юзасидан савол ва топшириқлар
1.Синфий психология нимадардан намоён бўлади?
2. Этнопсихологик хусусиятлар умуммиллий ва синфий категория, деганда нимани тушунасиз?
3.Этник бирлик нималардан намоён бўлади?
4. Миллий ва синфий психология деганда нимани тушунасиз?
5. Миллий ўзликни англаш нима?

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling