Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet20/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

3.6. Асосий тушунча ва атамалар
Этнос, индивид, индивид ва этник муҳит, миллат – тил, маънавият, миллий ўзликнинг англаш, руҳият, урф – одатлар, анъаналар ва қадриятлар, Миллатнинг абадийлиги, унинг барқарорлигини таъминлашнинг асосий омили унинг ички маънавияти – руҳий салоҳият миллатнинг ички – руҳий салоҳияти, яратувчанлик қобилияти, матонати, миллатнинг шаклланиши ва ривожланиши.
3.7. Резюме
Маълумки, инсон ҳаёти ва фаолиятининг операционал (Ўқув, операция, ҳаракат, малака) механизми унинг онтогенезда функционал механизмга ўсиб ўтади, бинобарин, унда комиллик белгиси шаклланади, натижада у камолот чўққисининг муайян даражасига эришади.
Миллат – тил, маънавият, миллий ўзликнинг англаш, руҳият, урф – одатлар, анъаналар ва қадриятлар ягоналиги асосида муайян ҳудудда яшовчи, ижтимоий алоқалар билан боғланган мустақил субъект сифатида ўзига хос моддий ва маънавий бойликларни яратувчи кишиларнинг этник бирлиги. Миллат маълум худудда барқарор яшаб, тарихий тараққиёт давомида ривожланиб, кишиларнинг маънавий – руҳий салоҳият, ягоналиги асосида шаклланади, у инсоният дунёга келиши ва тарақиётининг маҳсулидир. Миллатнинг шаклланиши ва ривожланишида моддий омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлади, аммо улар миллат абадийлигини таъминлашнинг охирги имконияти эмас, бу миллат тараққиёти учун зарурий шарт ҳисобланади. Миллатнинг абадийлиги, унинг барқарорлигини таъминлашнинг асосий омили унинг ички маънавияти – руҳий салоҳиятидир.
Шунингдек, миллат узоқ давом этган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва этно – маданий жараёнда, аниқ ҳудудий доирада тил ва ўзликни ангалаш бирлиги асосида шаклланган халқ этник тарихининг юксак чўққиси, ўзига хос миллий онг ва минталитет заминида таркиб топган бирикиш шакли ҳамдир.


3.8. Боб юзасидан савол ва топшириқлар


1. Индивиднинг этник хусусиятларини ўзлаштиришидаги энг биринчи босқич?
2. Индивиднинг миллийлашуви нимадан бошланади?
3. Этник хусусиятларни ўзлаштиришда тақлид ва таъсирланиш деганда нимани тушунасиз?
4. Шахс ижтимоий муносабатлар маҳсули деган тушунчани қандай изоҳлайсиз?

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling