Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet17/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

3.3. Этник бирлик ва унинг шаклланиши
Миллат – тил, маънавият, миллий ўзликнинг англаш, руҳияти, урф – одатлар, анъаналар ва қадриятлар ягоналиги асосида муайян ҳудудда яшовчи, ижтимоий алоқалар билан боғланган мустақил субъект сифатида ўзига хос моддий ва маънавий бойликларни яратувчи кишиларнинг этник бирлиги. Миллат маълум худудда барқарор яшаб, тарихий тараққиёт давомида ривожланиб, кишиларнинг маънавий – руҳий салоҳият, ягоналиги асосида шаклланади, у инсоният дунёга келиши ва тарақиётининг маҳсулидир.
Миллатнинг шаклланиши ва ривожланишида моддий омиллар муҳим аҳамиятга эга бўлади, аммо улар миллат абадийлигини таъминлашнинг охирги имконияти эмас, бу миллат тараққиёти учун зарурий шарт ҳисобланади. Миллатнинг абадийлиги, унинг барқарорлигини таъминлашнинг асосий омили унинг ички маънавияти – руҳий салоҳиятидир. Миллатнинг ички – руҳий салохҳяти, яратувчанлик қобилияти, матонати, тинимсиз меҳнати, тадбиркорлиги ва ўзига хослигини ривожлантириш асосида ҳозирги замон цивилизацияси юзага келган.
Миллат узоқ давом этган ижтимоий – иқтисодий, сиёсий ва этно – маъданий жараёнда, аниқ ҳудудий доирада тил ва ўзликни ангалаш бирлиги асосида шаклланган халқ этник тарихининг юксак чўққиси, ўзига хос миллий онг ва минталитет заминида таркиб топган бирикиш шакли. Бугунги кунда мутахассис олимларнинг фикрига кўра, ер юзида 3000 га яқин миллат бўлиб, у инсониятнинг 96 % ни бирлаштиради, қолган 4% ни эллат ва қабилалар ташкил этади.
Миллатларнинг ҳар бири бир неча 10 мингдан бир неча юз миллионгача бўлиши мумкин.
Миллат - кишиларнинг тарихий бирлиги сифатида узоқ вақтлар давомида шакилланиб келди, ҳамда ўзига хос бўлган миллий минталитетни бойитиб келди. Миллат умумиқтисодий турмуш, тил, худуд бирлиги, маъданият ва руҳият уйғунлигидир.
Миллатлар сон сифатидан доимо ортиб боради ва улар сонига қараб 5 йирик гуруҳга бўлинадилар.
1. Буюк миллатлар – булар 1 млрд дан ошиқроқ бўлган ҳиндлар ва хитойликлар ҳамда руслар сингари миллатлар бўлиб 100 млн дан 200 – 300 млн гача аҳолига эга.
2. Катта миллатлар – 50 млн дан 100 млн гача. Буларга ингилизлар, французлар, испанлар, немислар, турклар ва бошқалар киради.
3. Йирик миллатлар – 10 млн. 50 млн гача – ўзбеклар, португаллар. поляклар, эфиоплар ва бошқалар.
4. Ўрта миллатлар, улар 1 млн дан 10 млн гача бўлиши мумкин.
5. Кичик миллатлар бир неча 10 мингдан 1 млн гача.
Жаҳондаги 27 миллат ер юзи аҳолисининг 75 % ни ташкил этади.

Миллат тушунчаси этник гурух, этник бирлик тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ ва ажралмасдир. Этник бирлик - маълум бир ижтимоий тузимда юзага келган этник уюшма аниқ ва халққа нисбат ишлатиладиган атамадир.


Илм – фанда этноцентризм – тушунчаси ҳам кенг қўлланилиб келади. Этноцентризм – ўз халқи, маданияти, урф – одатлари нормалари ва қадриятларини бошқа халқларга хос бўлган шундай хусусиятларни баҳолаш учун асос қилиб олинишини ифодаловчи тушунча. Этноцентризм кундалик ҳаётда ва алоҳида олинган шахс даражасида «биз бошқалар» тарзида қарама-қарши қўйилишда кўринади. У турли омиллар, шу жумладан, миллий тил ва анъаналар руҳида тарбияланиши, миллий адабиёт ва санъат таъсирида ҳам шаклланиши мумкин. Ҳар бир миллат элатнинг ўзи ноёб бўлганидек, уларнинг маданияти ва маънавияти ҳам ўзига хос ва бетакрор характерга эга бўлади. Шундай экан, бир қадриятлар тизими бошқа қадриятлар тизмини баҳолаш учун эталон, мезон сифатида олиниши мумкин эмас. Умуман олганда, ўз моҳиятига кўра, миллийлик, миллий қадриятлар атрофида бирлашишга хизмат қилсада, бу бирлашув бошқа халқларга хос бўлган ўзига хосликларни инкор этиш асосига қурилганлиги учун ҳам уни қабул қилиш мумкин эмас.
Миллат бир тилда сўзлашувчи одамларнинг оддий жамоаси эмас. Миллат бу тарихий, маънавий, руҳий, инсоний, сиёсий, ижтимоий бирликдир. Миллат ички ва ташқи уйғунлик, иноқлик, ҳамжиҳатлик муҳитида юксалади.
Миллат ўз атрофидаги бошқа миллатлар билан ҳамжихатликда юксаклаб боради. У доимо ўз манфаатларини ўзгаларнинг манфаатлари билан мувофиқлаштириб боради.
Жамият ҳаёти ва тарққиётида барча миллатлар ўртасидаги яхши муносабатлар ва ўзаро ҳамжиҳатлик доимо катта роль ўйнаб келган.
Миллатлар ўртасидаги келишмовчилик жамият ҳаётида беқарорликка ва таназзулга олиб келишини инсоният тарихи бир неча бор исботлаб берди. Кўпмиллатлик полиэнтик давлатларда миллий сиёсат борасида барча миллатлар манфаатини кўзлаган ҳолда сиёсат юргазиш зарурлиги тарихий заруриятга айланди.
Миллатнинг равнақида миллий минталитетнинг аҳамияти доимо катта бўлиб келган. Миллий минталитет ҳар бир миллатнинг айрим вакилига ёки бутун бошли ижтимоий гуруҳга хос бўлган ақлий қобилият даражаси, маънавий салоҳиятидир.Жамият, миллат ёки шахснинг минталитети ўзига хос бўлган тарихий анъаналари, урф-одатлари, диний эътиқодларини қамраб олади. Ҳар бир миллатнинг минталитети унинг тарихи, яшаб турган шарт-шароити, ижтимоий фаоллиги, аждодлар томонидан қолдирилган миллий мерос, миллий бирлиги, миллий манфаатлари ва шу сингари омилларга боғлиқдир.
Миллатлараро муносабатлар жамият ҳаёти ва тараққиётининг асосий заминларидан биридир. Миллий муносабатларни такомиллаштириш борасидаги ҳар бир қилинган иш, ҳар бир қўйилган қадам жамият тараққиётига ўз таъсирини кўрсатади.
Ўзбекистон бу ерда яшаётган ҳар бир инсон учун азиз Ватандир, миллатидан қатъий назар уларнинг ватанпарварлиги, фидойлиги шу юртнинг тараққий этишига ўз таъсирини кўрсатади.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling