Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet25/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

ЭТНИК ПСИХОЛОГИЯСИНИНГ ТУЗИЛИШИ
Бобнинг қисқача мазмуни
Этник психологиясининг тузилиш. Этник психология ҳақида тушунча, этник психологиянинг тузилиши ва унинг ўзига хос жиҳатлари. Этнопсихологиядаги терминологик чалкашликлар.
Миллий психологик қиёфа тушунчаси. Шахснинг психологик қиёфаси тушунчаси ва унинг ўзига хос характеристикаси, миллий психологик қиёфа ва унинг ўзига хос жиҳатлари.
Этник психология тузилмаси ҳақидаги қарашлар. Этник психология тузилмасининг психологик мазмун ва моҳияти, этник психология тузулмаси ҳақидаги турли хил қарашлар.


5.1. Этник психологиянинг тузилиш
Ҳар бир миллат вакиллари миллий психологик хусусиятларнинг специфик хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради ва намоён этади. Миллатга хос хусусиятлар қандай шаклланади. Маълумки, бола ўзига Ватанни ёки ота - онани танлаб туғилмайди. Шундай экан, ўз миллатига мансуб бўлган тайёр хусусиятларни ва миллий характерга хос айрим хусусиятларини мерос қилиб олади, холос.
Бола ҳаётининг биринчи кунлариданоқ, ихтиёрсиз ҳолда ўзи дунёга келган муҳитдаги турли - туман таъсирлар ва таассуротлар остида шакллана бошлайди. Боланинг биологик ва психик жиҳатдан ривожланиши учун таъсир этадиган бу информациялар турли ижтимоий муҳит ва географик шароитларда бир хил бўлмайди. Мана шу турли хил муҳит ва ундан келадиган информацияларнинг хилма - хиллиги, бир - бирига ўхшамайдиган халқларнинг юзага келишида муҳим роль ўйнайди. Бола миллий муҳитда яшаб турганда шу миллат ва элатга хос бўлган хусусиятларни эгаллаб, айни миллат вакили бўла олади. Миллий психологик қиёфанинг асослари эса боланинг онтогенетик (организмнинг индивидуал тараққиёти) даврида шакллана бошлайди.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, кўрган нарсаларни идрок этиш ва мазму-нини тушуниб этиш қобилияти фақат миянинг туғма хусусияти бўлмай, шу билан бирга турмуш тажрибаси асосида шаклланади. Шунинг учун турли табиий шароит ва турли ижтимоий муҳитда яшаб вояга этган кишилар воқеликларни идрок этишда ўзигахос ижтимоий психологик хусусиятларга эга бўлишади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Африка қитъасининг ижтимоий тараққиётда орқада қолган баъзи қабилаларининг болалари тажриба билан боғлиқ, амалий аҳамиятга эга нарсаларни, ҳодисаларни эсда олиб қолишда ажойиб хотира намуналарини кўрсатишган. Улар ов қилинадиган сўқмоқларни топиш, ёввойи ҳайвонлар изини фарқлаш, ўрмон ичида йўл топа билишда европалик тенгдошларига қараганда бирмунча устунлик қилган ҳолда, геометрик шаклларни деярли фарқлай олмаганлар.
Одам ижтимоий зот сифатида шаклланиб борар экан, шу ижтимоий муҳитдаги муносабатларни, миллий хусусиятларни ўз- ўзидан стихияли равишда ўзлаштирмайди, балки аста-секин шу жамиятда қабул қилинган маълум таълим - тарбия тизими орқали уларни ўзлаштириб боради.
Ҳар бир авлод вакиллари аждодларнинг турмуш тажрибаларини, тил ва маданий хусусиятларини ўзлаштириб, миллат учун умумий бўлган шарт - шароитлар таъсирида ўсиб, тарбияланиб бориши натижасида уларда шу миллатга хос умумий психологик хислатлар шаклланади.
Этнопсихологик хусусиятларни ўрганишда, айрим терминологик чалкашликлар ҳам мавжуд. Этнопсихологияга оид адабиётларда айрим муаллифлар томонидан этник психология билан миллий психологик қиёфани айнан бир ижтимоий ҳодисадек талқин қилинади. Масалани бу хилда тушунти-риш ва талқин этиш нотўғри.
Этник психология нисбатан кенг тушунча бўлиб миллий психологик қиёфага қараганда воқеаликдаги кўпроқ ходисаларни ўз ичига қамроқ олган бўлади. У этник хусусиятларни миллат вакиллари онгида акс этиши сифатида-гина намоён бўлиб қолмасдан, шунингдек, дунёни билиш қуроли ва шакли бўлиб ҳам намоён бўлади.
Этник психологияда халқнинг яшаш шароитларидан келиб чиқадиган ижтимоий ва маиший одатлар, миллий хкрактер, анъаналар, миллий туйғулар, миллий таъб - дид, миллий онг ва миллий ўзини англаш каби хусусиятлар акс этади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling