5.4. Асосий тушунча ва иборалар
Этник психология, терминологик чалкашликлар, миллий психологик қиёфа, компонентлар, хурофий одатлар, миллий психологик қиёфа структураси, миллий уруғлар, миллий ўз-ўзини англаш, ўзичига расм - русумлар, таъб, хурофий одатлар.
5.5. Резюме
Ҳар бир миллат вакиллари миллий психологик хусусиятларнинг специфик хусусиятларини ўзида мужассамлаш-тиради ва намоён этади. Миллатга хос хусусиятлар қандай шаклланади. Маълумки, бола ўзига Ватанни ёки ота - онани танлаб туғилмайди. Шундай экан, ўз миллатига мансуб бўлган тайёр хусусиятларни ва миллий характерга хос айрим хусусиятларини мерос қилиб олади.
Миллий психологик қиёфа структураси - миллий психологик қиёфа ўзаро боғланган ва бир - бирини тақозо этувчи учта таркибий қисмни ташкил этади: миллий туйғу, урф - одат, анъаналар ва миллий характер. Юқоридагиларга қўшимча қилиб шуни айтишимиз мумкинки, миллий психологик қиёфа, аввало, миллий характер, миллий урф - одат ва анъаналар, миллий туйғу ва анча барқарор бўлган миллий таъб каби элементлар орқали намоён бўлади.
5.4. Боб юзасидан савол ва топшириқлар
1.Миллий характер деганда нимани тушунсиз?
2.Этнопсихологиядаги чалкашликлар нималарда намоён бўлади?
3. Миллий психологик қиёфага нималар киради?
4. Этник психология тузилмаси ҳақида фикр билдирган қайси олимларни биласиз?.
МИЛЛИЙ ХАРАКТЕР
Бобнинг қисқача мазмуни
Миллий характер ҳақида тушунча. Характер ҳақида тушунча, миллий характернинг ўзига хос психологик жиҳатлари.
Миллий характерни ўрганишдаги дастлабки билимлар ва қарашлар. Миллий характерни ўрганишдаги дастлабки билимлар ва қарашлар,миллий характерни ўрганишдаги этик-психологик талаблар.
Миллий характерни шакллантирувчи омиллар. Миллий характерни шакллантирувчи омиллар,ижтимоий-психологик омил, ҳудудий-географик омил, ижтимоий-иқтисодий омил, ижтимоий-сиёсий омил.
Do'stlaringiz bilan baham: |