Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Индивиднинг шахс сифатида шаклланишида миллий урф-одат ва анъаналарнинг ўрни
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
7.2. Индивиднинг шахс сифатида шаклланишида миллий урф-одат ва анъаналарнинг ўрни
Маълумки, ҳар бир индивид шахс сифатида шаклланар экан, фақат ўзи яшаб турган даврдаги ижтимоий муносабатлар таъсири остида бўлиб қолмасдан, шунингдек, тарихий тажрибалар, аждодлар томонидан яратилган, тўпланган ва авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маданий мерослар, миллий қадриятлар таъсири остида ҳам шаклланади. Бунда айниқса, ҳар бир халққа хос бўлган миллий урф-одат ва анъана-ларнинг роли каттадир. Шундай экан этнопсихологиянинг асосий ўрганиш объектларидан бўлган урф-одат, анъана, удум ва турли маросимларни атрофлича ўрганиш, уларни вужудга келиши, намоён бўлиши, сақланиши ва ўзгарувчанлиги каби қонуниятларини очиб бериш ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан аҳамиятга моликдир. Ҳар бир даврнинг, ҳар бир халқнинг ижтимоий-иқтисодий, табиий-географик шароитига мос бўлиб тушадиган ва уни ўзида акс эттирадиган урф-одат ва анъаналари бўлади. Одамзот онгли ҳаёт кечира бошлагандан буён вужудга келган урф-одату маросимлар, удум ва анъналарни ҳисоблаб чиқиш қийин. Миллий урф-одат ва анъаналарда бутун бир халқнинг ижтимоий эҳтиёжлари, ахлоқ нормалари, манфаатлари, амалий тажрибалари ва тарихий яшаш шароитлари ўзига хос равишда мужассамланган бўлади. Улар халқнинг фаолияти жараёнида туғилади. Ҳар бир халқ бутун тарихи давомида яшаш шароитининг характери ва хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда кишилар ўртасидаги муносабатларнинг маълум норма ва йўл-йўриқларини яратади. Бу норма ва йўл - йўриқлар авлоддан-авлодга ўтиши билан такрорланиб, урф-одат ва анъаналарга айланиб қолади. Шаклланган урф-одат ва анъаналар шахснинг ижтимоий муносабатларга киришишида шахснинг хулқ-атворларини ижтимоий жиҳатдан белгиловчи, бошқариб турувчи ва шакллантирувчи вазифаларни бажаради. Мустақиллигини эълон қилиб мустаҳкамлаб олаётган... Ўзбекистонда бировларнинг янги йилини нишонлаш, бу билан миллатимизни камситиш қачон барҳам топади? Бизнинг асосий вазифамиз ва бурчимиз ҳам аждодларимиздан етиб келган кўплаб урф-одат, анъана, удум ва маросимларни ҳар томонлама ўрганиш, асрлар синовига бардош берган ва давр синоатидан ўтган, турмуши-мизга файз киритадиган, кишиларни етукликка чорлайдиган илғор урф-одатларимизни сақлаб қолишимиз ва аксинча, қачонлардир турли сабаблар билан вужудга келган, эндиликда ўз умрини яшаб бўлган, қоп-қоронғу тун каби дилимизни сиёҳ қилаётган, энг муҳими жамият тараққиётига монелик қилаётган урф-одат ва анъаналардан воз кечишимиз керак. Ўзбек халқининг меҳнат, ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳмон-дўстлик, ҳовли-жойни озода тутиш, ризқи-рўзимиз бўлган турли-туман ноз-неъматларни эъзозлаш ва шунга ўхшаш бир қанча миллий урф-одат ва анъаналари борки, уларни ўрганиш, ёшларни шу анъаналар руҳида тарбиялаш катта аҳамиятга эга. Ота-она ҳурматини бажо келтириш, кексаларни эъзозлаш каби одат ва анъаналар ўзбек оилаларида ёшликдан болалар онгига сингдирилиб борилади. Ота-она ва катталар, ёшларга бошқалар билан муомала қилиш ва муносабатга киришиш йўл-йўриқларини ўргатиб, одамийликдан, инсонпарварликдан сабоқ бериб боришади. Ўзидан катта ёшда бўлган кишиларни ҳурматлаш билан боғлиқ бўлган анъанага кўра, ёшлар уларни кўрганда таниш-танимаслигидан қатъий назар уларга биринчи бўлиб салом бериши, йўлда учратганда биринчи бўлиб уларни ўтказиб юбориши, гаплашганда мулойим гаплашиши, уларга терс жавоб бермаслиги, доимо “Сиз,” деб муомалада бўлиши, уларнинг исми, лақабини айтиб чақирмаслиги, қўлидан юкини ва юмушини олиши ҳамма ерда ҳам уларга жой бўшатиб беришлиги ва шунга ўхшаш одоб нормаларига риоя қилишлиги керак бўлади. Ҳар бир қария, ёши катта киши ўзлари шахсан танимаган ёшларга ҳам панд-насиҳат қилиши, танбеҳ беришлиги мумкин. Ёшлар ҳам уларнинг сўзини бўлмасдан тинглаши ва бундан жаҳли чиқмаслиги керак. Ўзбек оилаларида ўтадиган бирон-бир йиғилиш, маросим, тантанали тўй-тамошалар, ҳашар ва ободонлаштириш ишлари “ақлнинг кўзи” бўлган нуроний кексаларимиз маслаҳатисиз, иштирокисиз ўтмайди. Узоқ сафарга кетаётган ва қайтиб келган ҳар бир киши, албатта, маҳалла ва қишлоқнинг ҳамма кексаларини ва ҳаста бўлиб ётган кишиларни бориб зиёрат қилиши зарур. Агар сафардалик даврида, маҳалладаги бирор киши вафот этган бўлса, биринчи навбатда унинг оиласига бориб тазия билдирилади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling