Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Урф-одат ва анъаналарнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
7.3. Урф-одат ва анъаналарнинг шаклланишига таъсир этувчи омиллар
Миллатимизнинг асрий анънана ва урф-одатлари, миллий хусусият-ларимизни билмасдан, ҳисобга олмасдан туриб миллий мафкурани шакллан-тириш мумкин эмас. Бунда “... Ғарб халқлари учун нотаниш, аммо миллий табиатимизга мос бўлган ўз-ўзини бошқарув усули-маҳаллани ривожлантириш ҳамда унинг мавқеини ошириш”7 керак. Жамият ҳаётида тотувлик ва ижтимоий тарбияни ташкил қилишда маҳалланинг аҳамияти беқиёсдир. Табиат қийинчиликларини, ташқи хавф-ҳатарларни биргаликда енгиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этишда кучларни бирлаштириш, яхши-ёмон кунларда бир-бирига елкадош бўлишга интилиш туйғуси ўзаро меҳр-оқибат сингари ноёб инсоний фазилат-лар маҳаллаларда шаклланган ва авлоддан-авлодга ўтиб келган. Маҳаллани ўзини ўзи бошқариш мактаби, таъбир жоиз бўлса демократия дарсхонаси, деб аташ мумкин.8 Эл-юртга манзур бўлган, эл билан шахс ўртасида ғов бўлиб ётмаган, энг муҳими, эл шанига доғ туширмайдиган, халқ доҳоси яратган энг яхши урф-одат ва анъаналарнинг умри боқий бўлади. Улар ҳар доим эъзозлаб, сақланиб келинади. Зеро, бундай анъаналаримиз, биринчидан, ҳозирги кунда ҳам ўз қимматини йўқотмасдан, янгидан-янги мазмун ва шакл билан бойиб, фозил инсонга хизмат қилиб келяпти. Анъанавий характерга эга бўлган ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳам ҳозирги даврда янги ижтимоий мазмун касб этиб, халқлар дўстлиги ва бошқа халқ вакилларига бўлган ҳурмат-эҳтиромимизни кўрсатувчи омил сифатида намоён бўлмоқда. Ҳеч бир авлод ўзигача яратилган ва тўпланиб келинган маданий меросларсиз, билим ва анъаналарсиз яшай олмайди. Маълум бир жамиятда яшар экан у, аждодлар томонидан тўпланган меросларни ҳаётининг биринчи куниданоқ ўзлаштириб боради. Шунинг учун ҳам халқ ҳаётига сингиб кетган урф-одат ва анъаналарни ҳеч қандай фармойиш ва маъмурий йўл билан йўқотиб бўлмайди. Лекин маданий меросимизни ўрганишда илғор урф-одат ва анъаналарни эски анъаналардан фарқлашда баъзан нотўғри ёндошишлар ҳам бўлганлигини таъкидлаш керак. Масалан, яқингача аҳоли ўртасида кенг тарқалган. “Наврўз байрам”ига асоссиз равишда диний тус берилиб, нотўғри асосда танқид қилиниб, манъ этиб келинди. Келиб чиқиши ва мазмунига кўра “Наврўз” байрамини диний ҳам, консерватив ҳам, деб бўлмайди. Уни ўтказиш расм-русумлари, удумлари баҳор фаслининг кириб келиши ва ризқи-рўз бўлган экин-тикин ишларини бошлаб юбориш қувончларини тараннум этадиган халқ тантанасидир. Наврўз - Шарқ халқларида янги йилнинг кириб келишидир. Урф-одат ва анъаналар ҳар бир халққа абадул-абад берилган ва ҳеч ўзгармайдиган нарса эмас. Ҳаёт уларни ғалвирдан ўтказиб, пучагини пучакка, сарасини саракка ажратиб беради. Янги даврга мослаша олгани сақланиб қолади. Шунинг билан бирга ҳар бир давр ўзининг удум ва маросимларини, урф-одат ва анъаналарини яратади. Янги вужудга келаётган урф-одатлар ўз-ўзидан, қуруқ ерда пайдо бўлмасдан, асосан икки манъба - биринчиси, илгари мавжуд бўлган илғор анъаналар замон руҳига мослаштирилади, иккинчиси, бошқа халқлар билан бўладиган иқтисодий, маънавий алоқалар натижасида улардаги илғор анъаналар ўзлаштирилади. Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан жамият ичидаги “кичик жамият номини олган маҳалларга катта эътибор бериш билан биргаликда, маҳалланинг жамиятни бошқаришдаги вазиятларини кенгайтириб, мавқени ошириб бораяпти. Давлатни бошқаришнинг айрим функциялари унга ўтаяпти. Маҳалла савдо ва ҳунармандчилик мавзеларини ифодаловчи арабий сўз бўлиб, Х асрдаёқ мавжуд бўлган. Тошкент шаҳар ҳокимиятининг ташаббуси билан 1996 йилдан буён август ойининг биринчи шанба куни “маҳалла куни” деб қабул қилинган ва шаҳардаги Мирзо Улуғбек номидаги боғда бу кун тантана билан байрам қилинади. Шаҳар бўйича энг яхши маҳалла, маҳалла раиси, хотин-қизлар кенгаши раисаси, посбонлар сардори, намунавий оила каби танловлар ўтказилади бу ҳам янги давр руҳи билан туғилиб анъана тусини олаётган маросимдир. Янги маросим, урф-одат ва анъаналарнинг вужудга келишини ўз ҳолига ташлаб қўйилмасдан, уни яратишга бутун жамоатчилик бош-қош бўлиб туриши, унга ижодий ёндошиш керак бўлади. Жамият, халқнинг турмуш тарзига ва этник хусусиятларига мос келадиган ижтимоий ғоялар билан суғорилган янги урф-одат, анъана ва маросимларга кенг йўл очиб, турмушга сингдириб бориш зарур. Албатта бунда сунъийликдан, маъмурий буйруқбозлик билан таъсир кўрсатишдан қочиш керак. Баъзи жойларда эски, қолоқ урф-одатларнинг сақланиши, одамларга ёққанлиги ёки унга кучли эътиқод қилганликлари учун эмас, балки уларни инкор этувчи, сиқиб чиқарувчи, улар ўрнини босувчи янги маросим ва урф-одатларнинг йўқлигидир. Қолоқ урф-одат ва анъаналарни фармойиш ва буйруқбозлик билан осонликча йўқотиб бўлмайди. Улар кучли ва жозибали, янги урф-одат ва маросимлар билан сиқиб чиқарилади. Урф-одат ва анъаналарда халқнинг яшаш тарзи, турмуш шароитлари, хўжалик юргизиш хусусиятлари, иқтисодий имкониятлари, маънавий олами каби томонлар ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам урф-одат ва анъаналарнинг асосий моҳият ва мазмуни сақланган ҳолда турли даврларда маълум модефикацияга учрайди. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling