Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Миллий туйғуларнинг миллий жараёнга муносабат
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ватанпарварлик туйғулари ва уларнинг намоён бўлиш хусусиятлари
- 8.1. Миллий туйғулар ҳақида тушунча
- 8.2. Миллий туйғуларнинг миллий жараёнга муносабат сифатида намоён бўлиш
Миллий туйғуларнинг миллий жараёнга муносабати
намоён бўлиш. Миллий жараён ҳақида тушунча, миллий туйғуларнинг миллий жараёнга муносабати ва намоён бўлиши. Ватанпарварлик туйғулари ва уларнинг намоён бўлиш хусусиятлари. Ватанпарварлик туйғуси ва унинг ўзига хос жиҳатлари, ватанпарварлик туйғуларининг намоён бўлиш хусусиятлари. 8.1. Миллий туйғулар ҳақида тушунча Миллий туйғулар этнопсихологик хусусиятларни ташкил этувчи компо-нентлари ичида нисбатан кам ўрганилган соҳа ҳисобланади. Ижтимоий ҳодисалар ичида миллий туйғу ўзининг келиб чиқиши билан узоқ ўтмишига бориб тақалади. Шунинг учун уни ўрганишда ниҳоятда эҳтиёткорлик, зийраклик ва холислик билан иш олиб боришлик талаб этилади. Миллий туйғулар асосида миллий манфаат ва эҳтиёжлар, айниқса, унинг муваффақияти ёки муваффақиятсизлигини, тинчлиги ёки нотинчлигини таъминловчи нарсалар ётади. Миллий туйғулар кишининг миллий воқеликдаги барча нарса ва ҳодисаларга, миллий жараёнларга, она табиатга ва заминга, шунингдек, халқнинг тарихи ва маънавий меросига, миллий қадриятларига бўлган муносабати шаклида намоён бўлиб, миллат маънавий ҳаётида катта аҳамиятга эгадир. Миллий туйғунинг таъсирчанлиги айниқса, она тилига бўлган муносабатда янада ёрқин намоён бўлади. Зеро, ҳар бир халқнинг миллий хусусиятлари тил орқали ўз ифодасини топади. Миллий тилга бўлган муносабатнинг салгина бўлса ҳам бузилиши халқлар ва миллатлар ўртасидаги муносабатларга катта зарар етказади. Профессор И.М.Жабборовнинг “Ўзбек халқи этнографияси” китобида турк халқи ўз тилини яхши кўриши ва шу тилда гаплашадиган бошқа халқ вакилларини ҳурмат қилиши ҳақида бундан 1000 йил аввал ёзилганлиги, мисол келтирилади. Фарзандларимиз онгида Ватанга, бой тарихимизга, миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат, эҳтиромни қарор топтириш, ҳар хил ёт мафкура, қадриятларга эргашмайдиган миллий иммунитетни шаклланти-ришимиз даркор. Бунинг учун уларнинг тафаккурида ўзлигини англаш ва унутмаслик қарор топиши, ўз тарихи, ўтмиши, буюк аждодлари ҳаёти, миллий қадриятлар, миллий урф-одатларни яхши билиб, ўзлаштиришлари лозим. Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик туйғуси одамнинг қалбида табиий равишда туғиладигандек, туюлади. Аслида бу туйғуларнинг ҳам шаклланишида маълум таълим тарбиявий тадбирларга эътибор бериш зарур. Шўролар даврида бизнинг тарихимиз ўқитилмади ёки атайлаб бузиб, соҳталаштириб берилди. Бобомиз Амир Темур қонхўр жаллод, жоҳил шахс сифатида тасвирланди.Ўз тарихини билмаган, ўтмишидан маҳрум қилинган халқда, табиийки, миллий туйғулар-ғурур, фаҳр, ватанпарварлик бўлмайди. Ўзгалар тобелигида яшашга ўрганиб, фақат моддий эҳтиёжлар қулига айланган халқ манқуртлашади. Унда миллий озодлик, мустақиллик туйғулари бўлмайди. Бизда ҳам, афсуски, манқуртлик хусусиятлари шакллана бошлаган эдики, буюк бобомиз Амир Темур ҳақида масҳаромуз латифалар тўқиб чиқара бошладик. Бу хил латифаларни “ижод” қилишда ўзимизнинг “ёзувчи”ларимиз озмунча тер тўкишмади. 8.2. Миллий туйғуларнинг миллий жараёнга муносабат сифатида намоён бўлиш Миллий туйғулар тарихий категория бўлиб, шу миллий ва халқ вакилларига ташқи объектив омилларнинг доимий таъсир этиб туриши натижасида вужудга келади. Шахсда миллий туйғу ва онгни ш акллантириш, ривожлантириш учун халқимиз тарихини, миллий қадриятларни, буюк аждодларимиз ҳаётини, бой маънавий меросини чуқур ўрганиш лозим. Миллий туйғуларнинг намоён бўлиш кучи ва интенсивлиги ҳамма халқ ва миллатларда бир хилда бўлавермайди. Бу туйғулар кичик, кам сонли этносларда катта, кўп сонли халқлардагина қараганда, шунингдек, кам тараққий этган мамлакатларда, ривожланган мамлакат халқларидагига қараганда кучли ва ёрқин намоён бўлади. Айниқса, илгари жабр-зулм кўриб келган, эзилган ва ранжитилган халқларда миллий туйғулар ниҳоятда сезгир ва таъсирчан бўладики, ҳатто ҳазил шаклида миллат шанига айтилган, эҳтиётсизлик билан билдирилган фикрлар ҳам норозилик туғдириши, ҳиссиётларни жўнбушга келтириши, миллий низоларни келтириб чиқариши мумкин. Миллий туйғулар хилма-хил бўлиб, унга ахлоқий, эстетик, интеллектуал ва маиший туйғулар киради. Улар ватанпарварлик, миллий ифтихор, ҳамкорлик, хайрихоҳлик ёки ғаразгўйлик, душманлик каби кўринишларда ўз ифодаси-ни топади. Ватанпарварлик ва ўз она табиатига меҳр-муҳаббат туйғулари, миллий туйғуда муҳим ўрин тутади. Ватанпарварлик асрлар ва минг йиллар давомида биргаликда яшаган этник гуруҳда шаклланган энг чуқур туйғулардан биридир. Етук ватанпарварлик туйғуси маҳаллий, ҳудудий парчаланишлар ва турли-туман майда этник тафовутлар тугатилиб, элат ва миллатларнинг шаклланиши жараёнида вужудга кела бошлайди. Маълумки, ХIХ асрнинг 70-йилларигача, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида учта хонлик - Қуқон ва Хива хонлиги, Бухоро амирлиги мавжуд эди. Ўзбек элати шу уччала хонлик ва амирликда яшаса ҳам, ҳудудий, иқтисодий, сиёсий парчаланиш ягона ўзбек миллатини вужудга келтирмади. Демак, шу даврда ягона миллий туйғунинг мавжудлиги тўғрисида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас эди. Ўзбекистон республикасининг ташкил топиши, ўзбек элатини миллат даражасига кўтарди. Натижада, миллий туйғу шаклланиб, ривожланиб боряпти. Ҳақиқий ватанпарварлик, деб кўрсатган эди америкалик этнопсихологлар (Б.Ганний ва В.Жеромлар), фақат халқи ва Ватанининг жаҳон миқёсида тутган мавқиедан фахрланиш билангина намоён бўлмайди. Миллат ҳаётида шундай даврлар ва ҳолатлар ҳам бўладики, бунда ҳақиқий ватанпарварлик туйғуси уялиш ва орланиш билан тўлиб тошиши мумкин. Дарҳақиқат, миллатнинг ўқимишли вакиллари, зиёли ва олимлар, ёзувчилар миллат ҳаётига, миллий жараёнга теран объектив кўз билан қараб, миллат ҳаётидаги айрим камчилик ва нуқсонларни рўй-рост айта олишган, танқид қилишган. Таниқли ўзбек маърифатпарвари Абдулла Авлоний “Гулистон ёки ахлоқ“ китобида бундай ёзади: “...Бизлар на учун ҳаракат қилмаймиз, қимирламаймиз? Бошқа миллатларнинг ўғиллари, қизлари кеча демай, кундуз демай, ёз демай, қиш демай илм йўлида жонларини фидо қилиб, қовушиб, югуришиб, кўзларимизни қамаштириб турган бир замонда, бизлар ҳамон уйқудан, жаҳолатдан бошимизни кўтармаймиз, ибрат олмаймиз”... Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳам халқимизнинг саводсизлигидан, жаҳолатдан қолганлигидан куюниб “Ватандошларима ҳитоба” шеърида ёзади. Эй, аҳли Ватан! Босди сени мунча ғафлат, Ғарқ айлади мунча сени дарёи жаҳолат? Тушди сенинг бошинг узра ҳар зиллау разолат, Боқ! Ҳолингга нелар бўлар гар бўлса басорат? Қоплаб келур миллатинга зулмату ғорат, Инсон сифатинг вор эса тур, айла жасорат! Ғафлат уйқусиндан кўзинг оч! Боқ бу замона! Илм ила маориф тутуни тўлди жаҳона. Бу битилган шеър ва фикрлар миллатнинг ҳолатидан куйиниб эзилган, ҳақиқий ватанпарварларнинг фарёди ҳисобланади. Худди шунга ўхшаш фикрни саксон йиллардан кейин файласуф олим, академик Эркин Юсупов ҳам куйиниб ёзади. “...Ўзбек халқи бошига тушган сўнгги йиллардаги мусибат, ҳақорат, туҳматларга (совет давридаги воқелар назарда тутиляпти.) ўз қадрига етган бирорта миллат ҳам бардош бериши мумкин эмас. Бу сабоқ бизда миллий онг пастлигини... кўрсатади. Бир-биримизни Фарғоналик, Хоразмлик, Бухоролик, Тошкентлик деб ажратамиз. ...қўрқоқлигимиз, ҳамжиҳат бўлмаганимиз итоаткорликка, ҳушомадгўйликка олиб келади” (“Ёш ленинчи”, 1991 й. 16 февраль). Социал-иқтисодий шарт-шароитларнинг ўзгариши билан кишиларда ўз халқига, она тилига, она тупроғига бўлган меҳр-муҳаббат туйғулари йўқолиб кетмайди. Лекин айрим олимлар ҳозирги кунда одамларни она табиат ва атроф-муҳитдаги географик ва маданий нарсалар қизиқтирмай қўйди. Ватан энди уларга фақат яшаш, пул топиш, бойлик орттириш учун хизмат қиладиган макон бўлиб қолди, деган космополитик ғояларни тарғиб қилмоқчи бўлади. Яъни улар “Бедананики қаерга борса “пит-билдиқ,“ деганларидек, қаерда ҳаёт яхши бўлса, одам ўша ерга интилади. Ватан, ватанпарварлик туйғулари эскирган, қолоқ тушунчалар, деб исботлашмоқчилар. Бу билан улар бир неча минг йиллар давомида яратилган миллий маданиятни қадрсизлантиришга, кишиларнинг ватанпарварлик туйғуларини йўқотишга, ўз Ватанини бошқа халқ ва миллат тазйиқидан ҳимоя қилмаслик каби ярамас ғояларни одамлар онгига сингдирмоқчи бўлишяпти. Тўғри, ривожланган мамлакатларда иқтисодий интеграция мавжуд. Европада ягона пул бирлиги - ЕВРОни яратиш, чегаралардан ягона паспорт бўйича ўтиш в.ҳ.да ижобий жараён. Лекин бу Ватан, ватанпарварлик туйғуларини йўқ қилиб юбормайди. Муқаддас Ватан учун жонини фидо этишга тайёр туриш кишининг юксак ахлоқийлигидан далолатдир. Ватанпарварлик қадимий туйғулардан ҳисобланади. Мусофир юртларда яшаб ишлари юришиб кетган одамлар ҳам, ўз бахтини, фаравонлигини кемтик кўради. Чунки унга Ватан соғинчи тинчлик бермайди. Бутун қалби билан Ватанга интилади. Фақат ўз нафсини ўйлайдиган одамларда ватанпарварлик туйғуси бўлмайди. Улар бир жойдан иккинчи жойга, бир юртдан бошқа юртга осонгина кўчиб ўтаверадилар. Улар қаерга борсам, барибир кунимни кўравераман, деб ўйлаб, яшашдан мақсад ўз нафсларини қондиришдан иборат, деб биладилар. Ватан инсон учун шу қадар азиз ва муқаддаски, энг оғир жиноят қилганларга жазо сифатида Ватандан бадарға қилиш ҳукм қилинади. Миллатнинг илғор вакиллари доимо миллий туйғуларни ўзларида мужассамлаштирган ва уни тарғиботчиси бўлиб келганлар. Уларга миллий худбинлик, мақтанчоқлик, чекланиш, яъни миллий қобиққа ўралиб қолиш каби туйғулар ёт нарсалардир. Бошқа халқлар ва миллатларга нисбатан душманлик ва адоватнинг вужудга келиши учун уларда ҳеч қандай иқтисодий ёки ижтимоий сабаблар мавжуд эмас. Феодал парчаланишлар, ривожланган бир шароитда яшаб ижод этган буюк бобомиз Алишер Навоий ҳам турли халқ, турли диний масҳаб кишилари ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатиш мумкинлиги, ҳатто ўз тақдирларини ҳам бир-бирига бағишлашлари мумкинлиги тўғрисида ёзади: Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling