Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet41/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

Кўнгулни олса малоҳат била тафовути йўқ,
Хитой улсун, армани ва ҳинду.
Шунингдек, Навоий ўзининг “Фарҳод ва Ширин”, “Сабъаи Сайёр” каби достонларида турли халқлар вакиллари ўртасидаги дўстлик ва меҳр-муҳаббатни баён этади.
Миллий туйғулар кўпинча миллий ифтихор сифатида намоён бўлади. Лекин шунинг билан биргаликда ўз миллатини ортиқча кўкларга кўтариш, унинг қандайдир бошқа халқларда бўлмаган фазилатлари тўғрисида “Куйиб-пишиб” таъкидлаш, ўз халқини бошқа халқларга қарама-қарши қўйиши, бошқа халқларга нисбатан менсимаслик руҳини келтириб чиқариши мумкин.
Буларнинг барчаси реал воқеликнинг, ҳаётнинг ҳолисона таҳлили бўлмай, айрим индивидларнинг субъектив фикрлари ўлароқ вужудга келади. Буни ажойиб “Халқ“ китобининг муаллифи, машҳур француз тарихчиси Жюль Мишле мисолида кўриш мумкин. Унинг ватанпарварлиги айрим ўринларда миллатчилик билан алмашиб кетади. Масалан, Франция тарихини ҳамма халқлар учун намуна бўладиган тарих, деб кўкларга кўтаради. “Барча халқларнинг тарихи қандайдир қисқартирилган бўлиб, фақат Франция тарихигина тўлиқ кўринишга эга, - деб кўрсатади муаллиф. Италия тарихида охирги асрлар етишмайди. Англия ва Германия тарихида бошланиш даврлар етишмайди. Фақат Франция тарихини ўрганиб, сиз бутун дунё тарихини билиб олишингиз мумкин”.
Миллий туйғулар ва кайфият миллат вакилларининг жипслашуви ва иродасини намоён бўлишида катта роль ўйнайди. Миллатнинг бирикишида, миллий туйғу, миллий қизиқишларнинг умумийлиги, тарихий ҳодисалар ва миллий қадрияти (ўтмиш маданияти) меҳр-муҳаббат, миллий ифтихор туйғулари сифатида намоён бўлади.
Ўз халқининг кўп асрлик бой тарихи, ажойиб маънавий мероси билан ҳақли равишда фахрланиш, айрим тадқиқотчилар ўйлаганидек, ўтмишни қўмсаш эмас, балки қадимий тарихни, халқ яратган моддий ва маънавий бойликларни кенгроқ ўрганиш ва очиб бериш, уларни янги авлодлар томонидан аждодлар мероси сифатида ўзлаштиришни таъминлашдан иборатдир.
Шуни ҳам кўрсатиб ўтиш керакки, бу даврда миллатнинг хоҳиш, иродасини ифодаловчи илғор туйғулар билан бирга, миллий худбинлик, миллатчилик ва улар билан боғлиқ ҳолда миллий ҳурофий туйғулар ҳам намоён бўлиб қолади.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling