Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet43/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

8.4. Асосий тушунча ва иборалар
Миллий туйғу, миллий жипслашганлик, миллий ўзликни англаш, Ватанпарварлик, иймон, Ватанга муҳаббат ва аждодлар меросига қизиқиш, миллий маънавиятдан баҳрамандлик, ўз шахсий салоҳиятига ишонч, умумбашариятга ҳурмат, келажак олдида масъуллик туйғулари.
8.5. Резюме
Миллий туйғулар этнопсихологик хусусиятларни ташкил этувчи компонентлар ичида нисбатан кам ўрганилган соҳа ҳисобланади.
Ижтимоий ҳодисалар ичида миллий туйғу ўзининг келиб чиқиши билан узоқ ўтмишига бориб тақалади. Шунинг учун уни ўрганишда ниҳоятда эҳтиёткорлик, зийраклик ва холислик билан иш олиб боришлик талаб этилади.
Миллий туйғулар асосида миллий манфаат ва эҳтиёжлар, айниқса, унинг муваффақияти ёки муваффақиятсизлигини, тинчлиги ёки нотинчлигини таъминловчи нарсалар ётади.
Миллий туйғулар кишининг миллий воқеликдаги барча нарса ва ҳодисаларга, миллий жараёнларга, она табиатга ва заминга, шунингдек, халқнинг тарихи ва маънавий меросига, миллий қадриятларига бўлган муносабати шаклида намоён бўлиб, миллат маънавий ҳаётида катта аҳамиятга эгадир. Миллий туйғунинг таъсирчанлиги айниқса, она тилига бўлган муносабатда янада ёрқин намоён бўлади. Зеро, ҳар бир халқнинг миллий хусусиятлари тил орқали ўз ифодасини топади. Миллий тилга бўлган муносабатнинг салгина бўлса ҳам бузилиши халқлар ва миллатлар ўртасидаги муносабатларга катта зарар етказади.


8.6. Боб юзасидан савол ва топшириқлар


1. Нима учун миллий туйғуларни ўрганишда эҳтиёткорлик талаб этилади?
2. Миллий туйғуларнинг намоён бўлиш интенсивлиги нималарга боғлиқ бўлади?
3. Миллий туйғуларни ташкил этувчи компонентларга нималар киради?
4. Миллий тилга муносабат деганда нимани тушунасиз?.
5. Миллат вакилларини жипслаштиришда миллий туйғуларнинг роли қандай. 7. Миллийлик ва миллатчилик туйғулари нима билан фарқланади.


МИЛЛИЙ ДИД (ТАЪБ) ВА УНИНГ НАМОЁН БЎЛИШИ
Бобнинг қисқача мазмуни

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling