Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet51/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

10.4.Таянч сўзлар
Миллий ўзини ўзи англаш, миллий ўзини ўзи англашга таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар, этник бирлик, этник онг, юксак маънавият, маънавияти юксак, комил инсонлар.
10.5. Резюме

Фалсафа, этнология, ижтимоий психологияга оид аксарият адабиётларда миллий онг ва миллий ўзини ўзи англаш тушунчалари деярли фарқланмасдан, синоним сўзлар сифатида ишлатиб келинади. Тўғри, улар ўртасида мазмунан узвий боғлиқлик ва яқинлик бор. Улар бир жараённинг турли босқич ва даражаларидир. Шундай бўлса ҳам уларни алоҳида - алоҳида тушунчалар сифатида ўрганиш даркор, Миллий онг этник тараққиётнинг илк босқичларида вужудга келган этник онгнинг давоми бўлиб, ўзининг маълум миллатга (этник бирликка) мансублигини англаш ҳисобланади.


Миллий маданият ва миллий ўзликни англаш, миллий онгни юксалтириш ягона миллат маънавий дунёсининг қўш қанотидир. Қуш икки қаноти билан баланд-баландларга учгани каби миллий шаънини ўз шаънидек ҳис этади ва уни ҳимоя қилади. Мабодо миллий маданият ва миллий ўзликни англаш бўлмаса, миллат шаъни тушиб кетади.
Миллий ўзликни англаш ва миллий онг юксалтириш реал ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий, маданий-маърифий асосларда шахс онгида қарор топади ва у ирода билан боғланиб, амалий ҳаракат тусига киради. Чунончи, миллий ўзлигини англаган шахслар ҳозирги тарихий шароитда мамлакат хаётининг барча соҳаларидаги салоҳиятини кўтариш заруриятини англаб, ётади.
Этник онгнинг энг муҳим ижтимоий вазифаси - одамнинг маълум этник гуруҳга мансублигини англаш ва ҳис қилишини таъминлашдир. Агар этник психологияда этник онг ва этник ўзини ўзи англаш каби муҳим компонент (унсур)лар бўлмаганда эди, миллий урф одат ва анъаналар, миллий характер, миллий туйғулар ва диднинг бир авлоддан иккинчи авлодга ўтиши қийинлашиб қолган бўларди.
Миллий онг котиб қолган нарса бўлмай, халқнинг тарихий ривожланиши жараёнида ўзгариб, юқори босқичга - миллий ўзини ўзи англашга ўтади.
10.6. Боб юзасидан савол ва топшириқлар
1.Миллий ўзини ўзи англаш жараёнини қандай тушунасиз?
2.Миллий ўзини ўзи англашга таъсир этувчи қандай ижтимоий-психологик омилларни биласиз?
3.Миллий ёки этник онг деганда нимани тушунасиз?
4. Этник бирлик деганда нимани тушунасиз?
5.Миллий озодлик ҳаракати ва унинг миллий ўзликни англашдаги ўрни нимада деб ўйлайсиз?



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling