Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни
Download 0.99 Mb.
|
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3
Йўриқнома: қуйида берилган 41 та саволга „ҳа" ёки „йўқ" деб жавоб беринг.
Иккита ишдан бирини зудлик билан бажариш ёки уларни танлаш керак бўлса, яхшиси тезда унга киришиб, бажариб қўя қолган афзал. Берилган топшириқни 100% бажара олмаётганлигимни сезсам, жуда қайғураман. Ишлаётган вақтимда берилиб ишлайман, гўёки ҳамма нарса шунга боғликдай. Муаммоли вазият пайдо бўлганда, мен қарор чиқаришга шошилмайман. Икки кун сурункали ишсиз қолсам, ҳаловатимни йўқотаман. Баъзи кунлари менинг муваффақиятсиз кунларим кўпайиб кетади. Мен ўзимга бошқаларга қараганда анча талабчанман. Мен бошқалардан кўра саховатли, меҳрибонроқ одамман. Қийин топшириқни бажаришдан бош тортган пайтларимда, одатда ўзимни койийман, чунки ўша ишга киришганимда бажарган бўлардим. Ишлаш давомида тез-тез дам олиб туришга эҳтиёж сезаман. Тиришқоқлик ва тинмаслик — мендаги асосий сифат эмас. Менинг меҳнатдаги ютукдарим ҳар доим ҳам бир хил эмас. Менга бевосита ўзим бажараётган иш эмас, балки бошқа ишлар кўпроқ ёқади. Мақтовдан кўра, танқид мени кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Мени ҳамкасбларим ишчан деб ҳисоблашларини яхши кўраман. Ишдаги қийинчиликлар менинг қарорларимни янада қатъийлаштиради. Менинг нафсониятимга тегиш жуда осон. Кўпчилик ташаббуссиз ишлаётганимни сезади. Бирор ишни бажараётганимда бошқаларнинг мададига таянмайман. Баъзан ҳозир қилишим мумкин бўлган ишни кейинга қолдираман. Одам фақат ўзига ишониши керак деб ҳисоблайман. Ҳаётда пулдан ҳам муҳим нарса йўқ. Муҳим топшириқни бажариш керак бўлганида ташвишларимни унутаман. Мен кўпчиликка қараганда иззатталаб эмасман. Таътил охирида ишга чиқишимни ўйлаб қувонаман. Иш менга ёқса, уни бошқаларга нисбатан яхшироқ бажараман. Ишга берилиб кетадиган кишилар билан тил топишим осон. Ишим йўқ пайтларда ўзимни беҳаловат сезаман. Масъулиятли ишларни бошқаларга нисбатан кўп бажараман. Қарор чиқариш масъулияти менга юкланса, вазифани яхшироқ бажараман. Дўстларим мени дангаса деб ҳисоблашади. Маълум маънода менинг ютуқларимда ҳамкасбларимнинг ҳиссаси бор. Раҳбарнинг раъйини қайтаришдан фойда йўқ. Баъзан қандай иш бажариш кераклигини ҳам билмайман. Ишим юришмай қолган пайтлар бетоқат бўлиб безовталанаман. Одатда ўз афт-башарамга кам эътибор бераман. Кўпчилик ичида ишлаётганимга ютуқларим кўпроқ ва сезиларлироқ бўлади. Бўйнимга олган кўпгина ишларни охирига етказа олмайман. Иши жуда кўп бўлмагаи одамларга ҳавас қиламан. Мен ҳокимиятга интилган амалпарастларга ҳавас қилмайман. Ўз йўдимнинг тўғрилигига шубҳа қилмасам. уни амалга ошириш йўлида ҳеч нарсадан тоймайман. Калит: қуйидаги саволларнинг ,.Ҳа" жавоблари учун 1 баллдан ҳисобланг: 2, 3,4, 5, 7, 8,9,10,14, 15, 16, 17, 21, .22, 25, 26. 27, 28, 29, 30, 32, 37, 41. 6, 13, 18, 20, 24, 31, 36, 38, 39 саволларнинг „Йўқ" жаво6и учун ҳам 1 баллдан ҳисобланг 1, 11, 12, 19, ,23, 33, 34, 35, 40 саволларга берилган жавоблар ҳисобга олинмайди. Тўплаган балларингизни ҳисобланг. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling