Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР ЎЗ ИМКОНИЯТЛАРИМИЗНИ


Download 0.99 Mb.
bet52/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР ЎЗ ИМКОНИЯТЛАРИМИЗНИ
БАҲОЛОВЧИ МЕЗОН СИФАТИДА
Шахсга хос хусусиятларни аниқлаш тестлари
Қайси соҳа йўналиши эгаси бўлмасин? бўлажак ходимларни фаолиятга тайёрлашда асосий эътибор касбга зарур хусусиятларни шакллантиришга қаратилади. Жисмонан ва маънан соғлом, бақувват, Ватан, халқ хизматини ўзига шараф деб билган, белгиланган синовлардан ўтган йигит, қизлар танлаган касбларини муваффақиятли амалга оширишни таъминлайдиган махсус билимлар қаторида психологик билимларни эгаллаш орқали касбий психологик тайёргарликдан ўтишади.
Инсон ўзини қанчалик яхши билмасин, ўз имкониятларини тўлалигича кўра олмайди. Хулқ, характер хусусиятлари шахсни ижтимоий меъёрлар, муносабатлар орқали шакллантириши, билим олиш ва тажриба орттиришга ёрдам бериши мумкин. Лекин биз ҳар қанча уринмайлик организмимизда мавжуд имкониятлардан ортиқ фаолият юрита олмаймиз. Мисол учун, ёшлигидан оғир, босиқ, ҳаракатлари суст, ахборотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнларининг секинлиги шахснинг асаб тизими, аниқроғи нерв толалари орқали ўтадиган импульсларнинг ҳаракати, қўзғалиши ва тормозланиши билан бевосита боғлиқ.
Илмий тилда бу хусусиятлар йиғиндиси темперамент ёки мижоз хусусиятлари билан белгиланади. Буюк аллома, тиб илмининг отаси, бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ўзининг „Тарбия ва мизож" китобида шахсий касбга йўналтиришда мизож хусусиятларини инобатга олишни айтиб ўтган.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида ҳам шахсларни касбга тайёрлашда уларнинг хоҳиш, имконият ва лаёқатларини инобатга олиш кўзда тутилади.
Шахсда мавжуд касб талаб этадиган хусусиятлар нисбатига қараб ходимни маълум бир касб йўналишига тайёрлаш, қайсидир хусусиятларнинг фаолиятга таъсир кучини йўқотиш, қайси бирларини эса шакллантириш, ривожлантириш имконияти туғилади.
Чет эл давлатлари тажрибасида ходимни нафақат лавозим ёки касбга танлашда, балки муҳим, ўта муҳим вазифаларни топширишда, юқори лавозимларга тайинлашда, шаҳодатлашда психологик билимлар, тестлардан фойдаланишлари бизга маълум. Айнан шахсга хос алоҳида туғма хусусиятлар, ходимнинг муайян фаолиятни самарали бажаришига катта таъсир ўтказади.
Бир турдаги шахслар тезкор ходим бўлишни, бошқа бир шахс эса педагог ёки врач бўлишни хоҳлайди. Хоҳиш-истаклари уйғунлигида билим олади, ишлайди, тажриба орттиради, лекин хоҳишга, ниятга эришиш йўли машаққатли кечади. Ходим қийналиб, асаблари таранглашиб фаолият олиб боришга кўникади. Ўтказилган кўплаб тадқиқотлар бундай ходимда ўсиш, янгиликларга интилиш хусусиятларининг намоён бўлмаслигини кўрсатади.
Иккинчи турдаги шахслар хоҳиш-истакларини туғма имкониятларига мувофиқлаштирган ҳолда касб йўналишини танлашади. Бундай ходимларни биз кўпинча раҳбар лавозимларда, жамоада етакчи, маслаҳатчи, тажрибали ходимлар сафида учратишимиз мумкин.
Юқорида қайд этилган психологик ташхис-тавсиф асосида раҳбар ходимлар қўл остидаги ходимларни ўрганиш, вазифаларни тақсимлаш, ишчи жамоаларни шакллантириш, жамоанинг маънавий-руҳий муҳитини мўътадиллаштириш, конфликт вазиятларнинг олдини олиш, муҳими белгиланган фаолиятнинг самарадорлигини ошириш имкониятига эга бўлади.
Иродавий эмоционал хусусиятларни аниқлаш тести

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling