Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Download 0.99 Mb.
bet34/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

6.6. Асосий тушунча ва атамалар
Миллат тушунчаси, миллий низо, миллат белгилари, ирқий бирлик, полиэтник давлат, миллий-маданий марказ, этник гуруҳлар, элатлар, ягона Ватан, миллий тикланиш, миллий турмуш тарзи, миллий ҳамжиҳатлик, миллий уйғунлик, миллий менталитет, миллий сиёсат, миллий мажоро, миллий манфаат, миллатпарварлик, миллий руҳият, этноцентризм, миллатчилик, тажовузкор миллатчилик, умуммиллий манфаат.
6.7. Резюме
Психологик жиҳатдан характер шахснинг фаолияти ва мулоқотида намоён бўладиган барқарор индивидуал хусусиятлар йиғиндисидир. Характер шахснинг ижтимоий борлиғи билан белгиланади, социал тажрибани ўзлашти-ришга асосланади ва шу асосда унинг типик белгилари юзага келади. Характернинг ижтимоий-типик бирлигида унинг индивидуал ўзига хослиги намоён бўлади, оқибатда субъектнинг социаллашуви юзага келади, айни пайтда унинг индивидуаллигини табиий заминлари - қобилияти, темперамент, олий нерв системаси акс этади.
Миллий характер ўзгармас, турғун нарса ҳам эмас. У тарих маҳсули. Шунинг учун ҳам уни вужудга келтирган тарихий, ижтмоий - иқтисодий шароитларнинг ўзгариши билан у ҳам маълум даражада ўзгаради, ҳатто бир ижтимоий тизимнинг ўзида ҳам у айрим хислатларни йўқотиб, янги хислат-ларни пайдо қилиб туриши мумкин.
Миллий характер ҳар бир халқнинг ўзига хос феъл – атвори бўлиб, табиатни, жамиятни, яшашдан мақсадни англаб этиш, атрофидагиларни тушуниш, уларга муносабат билдиришда намоён бўладиган психологик хусусиятдир.
6.6. Боб юзасидан савол ва топшириқлар
1.Миллий характерни ўрганиш учун нималарни билиш керак?
2.Миллий характерни шаклланишига нималар таъсир этади?
3.Миллий характерга кирувчи хусусиятларни санаб кўрсатинг?
4.Нима учун “меҳмондўстликни” фақат битта миллатга хос хусусият, дея олмаймиз?
5.Ўзбек халқига хос энг характерли хусусиятларни санаб беринг?
6.Характер хислатларининг ўзгаришига нималар таъсир этади?
7.Миллий характер ва уни шаклланиши нималарга боғлиқ.
8.Миллий характер компонентлари ҳақидаги қарашлар нималардан иборат?
9.Миллий характерни ўрганишдаги қийинчиликлар нималардан иборат?
10.Ўзбек миллий характери ва унинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling