Этнопсихология фанининг предмети, мақсади ва вазифалари бобнинг қисқача мазмуни


Этнопсихологик хусусиятларни шакллантирувчи омиллар


Download 0.99 Mb.
bet11/72
Sana28.12.2022
Hajmi0.99 Mb.
#1009923
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72
Bog'liq
Этнопсихология дарслик Умаров Б 3

2.3. Этнопсихологик хусусиятларни шакллантирувчи омиллар
Фикр юритувчи ҳар бир инсон албатта ўз ҳаётининг маъно-мазмуни, моҳияти ҳақида бир кун эмас, бир кун ўйлаб қолади. Бу ёруғ дунёда яшашдан мақсад нима? деган саволни ўзига ўзи беради. Дарҳақиқат, инсон ҳаётининг маъноси борми, у нега яратилган ўзи?
Буюк мутафаккир аллома, шайх Нажмиддин Кубронинг истеъдодли шогирдларидан Нажмиддин Доя (Абу Бакр Абдуллоҳ Асадий Розий) ўзининг 1223 йилда ёзилган «Мирсод ул-ибод мин-ал-мабдаъ илал-маод» («Аллоҳ бандаларининг бошланғичдан тугалланишгача бўлган ҳаёт йўли») асарида ушбу саволга жавоб сифатида бир рубоий келтиради:
Мақсуди вужуди инсу жон ойина аст,
Манзури назар дар ду жаҳон ойина аст,
Дил ойинаи жамоли шоҳаншоҳ аст,
В-ин ҳар ду жаҳон ғилофи он ойина аст.

(Инсон вужудидан мақсад кўзгудир,


Ҳар икки жаҳонда эътиборга арзигулик нарса кўзгудир,
Кўнгил кўзгуси (Борлиқ) ҳукмдорининг жамолини акс эттирувчидир
Ва ҳар икки жаҳон ушбу кўзгунинг ғилофидир.)

Аллоҳ инсонни икки жаҳонда азизу мукаррам қилиб яратди. Бутун моддий оламни унга бўйсундирди. Инсон вужудидаги мақсад эса унинг кўнгил кўзгусидир. Чунки бу кўзгу борлиқ ҳақиқатини – Ҳақ жамолини ўзида акс эттириш қобилиятига эга. Бу табаррук ғоя турли тарзда, турли кўриниш-ифодаларда кўпчилик улуғ алломаларимиз ижодида ўз аксини топган. Улар йўқ жойдан пайдо бўлмаган.


Маълумки, инсон мукаммал мавжудот эмас. Вақти келса, у энг қутурган ҳайвондан баттар ваҳшийлашиши ёки энг разил махлуқдан ҳам баттар тубанлашуви мумкин.
Аждодларимиз меросида сурат ва маъно, мажоз ва ҳақиқат ҳақида сўз боради. “Сурат” ва “мажоз” тушунчалари бу ўринда фоний дунёни, жумладан, инсон вужудини, “маъно” ва “ҳақиқат” эса боқийликни, борлиқнинг боқий моҳиятини ифодалаш учун ишлатилади. Демак, инсон маънавияти унинг бақога даҳлдорлигини, ушбу фоний хилқатда акс этиши мумкин бўлган боқий ҳақиқатни, хуллас, фанода бақонинг намоён бўлишини англатади.
Инсон руҳияти фақат уни ўраб турган ташқи муҳит шароитларига мослашиб ва унинг хусусиятларини акс эттириб қолмайди, балки доимий тараққий этувчи ижтимоий ҳодисаларнинг ўзгариб туришига ҳам мослашиб туради.
Ижтимоий - иқтисодий уклад, яшаш шароитларининг ўзгариши ва янги амалий фаолият шаклларининг вужудга келиши билан инсоннинг билиш қо- билиятига боғлиқ бўлган руҳий жараёнларида ҳам ўзгаришлар юз беради. Бундай руҳий жараёнда қайта ўзгаришлар содир бўлади натижада аввал мавжуд бўлмаган янгича руҳий фаолият турлари вужудга келиши мумкин.
И.М.Сеченов ва И.П.Павловлар «Физиологик ва ижтимоий тараққиётнинг қандай даражасида бўлишларидан қатъий назар, ҳамма халқлар олий нерв фаолиятининг бир хил аппарати - биринчи ва иккинчи сигнал системасидан ташкил топган аппаратга эгадир», - деб таъкидлайдилар.
Миллий психологик қиёфа билан миллий психологияни баъзида айнан бир нарса, деб талқин этиш ҳодисалари учраб туради. Масалани бу хилда тушуниш ва баён этиш нотўғри, албатта. Миллий психология миллий психологик қиёфага қараганда кенг тушунча бўлиб, воқеликдаги кўп ҳодисаларни ўзичига қамраб олади. Миллий психологик қиёфа миллий психологиянинг асосий компонентларидан бўлиб, миллий онг билан биргаликда миллий психологияни ташкил қилади. Миллий психологияда халқнинг яшаш шароитларидан келиб чиқадиган ва улар асосида тасвирланадиган ижтимоий одатлар, туйғуларнинг психологик томонлари, миллий характер, урф - одат ва анъаналар, миллий манфаат, миллий онг каби хусусиятлар акс этади.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling