Ёқуб алайҳиссалом Муаллиф


Download 103.58 Kb.
bet1/3
Sana01.04.2023
Hajmi103.58 Kb.
#1315709
  1   2   3
Bog'liq
Ёқуб алайҳиссалом


Ёқуб алайҳиссалом
Муаллиф: 22.04.2013 15:18

Ёқуб алайҳиссаломнинг номи Қуръони каримда 16 марта зикр қилинган:

Сура номи

Тартиб рақами

Оят рақами

Бақара

2

132,133,136,140

Оли Имрон

3

84

Нисо

4

163

Анъом

6

84

Ҳуд

11

71

Юсуф

12

6,38,68

Марям

19

6, 49

Анбиё

21

76

Анкабут

29

27

Сод

38

45

Ироқнинг шимолидаги Фаддан-Арам (Ироқ шимоли)га боргач, Ёқуб алайҳиссалом Фаластинга қайтди. “Юсуф” сурасида зикр қилинганидек, у кейинчалик Мисрга кўчиб бориб ўғли Юсуфга қўшилди. Ёқуб алайҳиссалом ўша ерда яшаб вафот этди ва ўзларининг васиятларига кўра, Фаластиннинг Хеброн(ал-Халил) шаҳридаги ал-Макфила ғорига дафн этилдилар.
Саида Мусахон қизи
Аллоҳ таоло Ўз бандаси ва пайғамбари Яъқуб алайҳиссаломни Ўз китоби Қуръони Каримда ўн олти жойда зикр этган. Яъқуб алайҳиссаломнинг зикри Бақара, Оли Имрон, Нисо, Анъом, Ҳуд, Юсуф, Марям, Анбиё, Анкабут ва Сод сураларида келган.
ЯЪҚУБ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ НАСАБЛАРИ
Яъқуб алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг набиралари, Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғилларидир. У кишининг оналари Рифқа бинти Батавъил ибн Ноҳур ибн Озардир. У киши икки экизакнинг биридир. Акалари ал-Ийс олдин туғилган экан. У зот унинг ортидан туғилгани учун Яъқуб-ортдан келар номи ила аталган эканлар.
Яъқуб алайҳиссаломнинг лақаблари Исроил бўлган. Уламолар Исроил сўзининг маъноси ҳақида бир неча хил фикрлар, жумладан, Абдуллоҳ ёки Руҳуллоҳ деган фикрни айтадилар.
ЯЪҚУБ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ҲАЁТЛАРИ
Яъқуб алайҳиссалом Фаластин ерларида дунёга келдилар. Оталари Исҳоқ алайҳиссаломнинг тарбияларини олиб ўсдилар. У кишининг оналари Бобилга бориб тоғалари Лобоннинг олдида истиқомат қилишни таъйинлаган эди.
Яъқуб алайҳиссалом Бобил томон йўл олдилар. Йўлда бир башоратли туш кўрдилар. Уйғониб ўша туш кўрган ерларида Аллоҳ учун бир уй қуришга аҳд қилдилар ва ўша ерга тошдан белги қўйдилар. Кейинчалик эса ўша ерда Байтул Мақдисни қурдилар.
Тоғалариникига борсалар, у кишининг иккита қизи бор экан. Улардан бирининг номи Роҳил, иккинчисиники Лийъа экан. Турли сабабларга кўра ва ўша даврнинг шариати изн бергани учун Яъқуб алайҳиссалом опа-сингилга уйланидилар. Опа-сингилларга оталари Лобон биттадан чўри ҳадя қилибди. Роҳилга Балҳо номли чўрини, Лийъага Залфа номли чўрини. Улар ўз навбатларида чўриларини эрлари Яъқуб алайҳиссаломга ҳадя қилибдилар. Шундоқ қилиб Яъқуб алайҳиссалом тўрт хотинли бўлиб қолибдилар.
Аллоҳ таоло Яъқуб алайҳиссаломга барча хотинларидан ўн иккита ўғил ато қилди.
Лийъа номли хотинларидан олти бола кўрдилар;
1-Рубийл.
2-Шамъун.
3-Ловий.
4-Яҳузо.
5-Ийсохор.
6-Зоблун.
Ушбу ўғилларнинг бири бўлмиш Ловийнинг наслидан кейинчалик Мусо алайҳиссалом туғилганлар.
Яҳузонинг исми эса яҳудийларга ном бўлиб қолган.
Яъқуб алайҳиссалом Роҳил номли аёлларидан икки ўғил кўрдилар;
7-Юсуф алайҳиссалом
8-Бинямин.
Яъқуб алайҳиссалом Балҳо номли аёлларидан ҳам икки ўғил кўрдилар;
9-Дан.
10-Нафтали.
Яъқуб алайҳиссалом Залфа номли аёлларидан икки ўғил кўрдилар;
11-Жад.
12-Ашир.
Яъқуб алайҳиссаломнинг ўн икки ўғилларидан ҳар бири Бани Исроилнинг асботларидан бир сибтга ота бўлганлар. Уларнинг Биняминдан бошқаси Бобилда туғилганлар. Биняман эса Фаластинда туғилган.

Download 103.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling