Эволюцияси, трансформацияси ва лексикографик


умумий изоҳли луғатларда берилиши”


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/50
Sana30.04.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1416783
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50
Bog'liq
Avtoreferat Otabek Shukurov

умумий изоҳли луғатларда берилиши” деб номланади. Ўзлашмаларнинг 
луғатлардаги бўш ўринларни тўлдириш эҳтиѐжи мустақиллик даврининг 
имло, изоҳли ва таржима луғатларида алоҳида аҳамият касб этди. Шунга 
қарамасдан неологизмлик мақомидан ўтиб, лексикага қабул қилиш учун 
имконияти етилган бирликлар ҳам борки, уларни луғатларда акс эттириш 
долзарб масала бўлиб турибди. Одатда лексиканинг ўзгарувчан аспекти бу 
вазифанинг тўла-тўкис текширишга имкон бермаслиги билан ҳам характерлидир. 
Рақамли медиа орқали кузатилаѐтган талай ўзлашма сўзларнинг ўзбек 
тилидаги мавжуд луғатлардан топилмаслиги ҳам айнан шу ҳолат билан 
характерланади. 
Умумий луғатлар сўзлиги муайян соҳа, шунингдек, айни бир қатламга 
тегишли сўзлар билан чекланмайди. Уларнинг муҳим хусусияти ҳам 
чегараланмаслигидадир. Истиқлол даврида ўзбек тилининг бир неча имло 
луғатлари яратилди ва қайта нашр этилди. Масалан, Ш.Раҳматуллаев, 
А.Ҳожиевларнинг “O„zbek tilining imlo lug„ati” (1995), Т.Тоғаев, Г.Тавалдиева, 
М.Акромоваларнинг “Ўзбек тилининг кирилл ва лотин алифболаридаги 
имло луғати” (1999), А.Мадвалиев, Э.Бегматовларнинг “O„zbek tilining imlo 
lug„ati” (2013)ларидан ҳам янги ўзлашма сўзлар акс этиб борди. Муҳими, 
янги давр ўзлашмаларига тилшунослик нуқтаи назаридан муаллифлар 
жамоаси томонидан яратилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (2006-2008), 
А.Ҳожиев, А.Нурмонов, С.Зайнобиддинов, К.Кокрен, М.Саидхонов, А.Собиров, 
Д.Қуроновлар томонидан яратилган “Hozirgi o„zbek tili faol so„zlarining 
izohli lug„ati” (2001) ҳамда “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (2020)да муносиб 
тавсиф берилди. 
У.Қўзиев ўзининг “Ўзбек тилидаги изоҳли луғатларда ўзлашма сўзлар 
таҳлили” номли монографиясида майдoн назарияси билан бoғлиқ кўплаб 
ишларни таҳлил этади, изоҳли луғатлардаги ўзлашма сўзларни шу назарий 
маълумотлар асосида тасниф этади ҳамда ўзлашма сўзларни муайян лексик-
семантик гуруҳларга ажратади
45

Мавжуд изоҳли луғатларда янги давр ўзлашмалари лексиканинг 
динамик жараѐнига мос равишда акс эттирилаѐтгани кузатилади. Масалан, 
тест лексемаси истиқлолгача бўлган изоҳли, қолаверса, имло луғатларида 
учрамайди. Мустақилликдан сўнг яратилган изоҳли луғатларда эса унинг 
икки маъноси берилган: 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling