Эволюцияси, трансформацияси ва лексикографик
қатламининг генетик манбалари”
Download 0.91 Mb. Pdf ko'rish
|
Avtoreferat Otabek Shukurov
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ўзлашма неологизмлар замонавий
қатламининг генетик манбалари” деб номланган. Ўзбек тили лексикаси
генетик манбаларига кўра ўз ва ўзлашма қатлам сўзларидан иборат. “Ўзбек тили изоҳли луғати” 18 нинг 2020 йил нашридаги жами сўзликлар сони 32549 та бўлиб, ўз қатлам 20437, ўзлашма қатлам эса 12112 лексемадан иборат. Луғатда 29 манба тил бирликлари асосида шаклланган ўзлаштирмалар лексикага тўғридан-тўғри ѐки восита тил орқали ўзлашган. “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да 3549 та форсча, 3473 та арабча сўз изоҳланган. Форсча сўзларнинг ўзбек тили луғат бойлигига кириб келиш даври арабча сўзларга қараганда илгарироқ бўлиб, кўпчилиги халқ турмуш тарзи билан боғлиқ кундалик мулоқот сўзларига айланиб улгурган. Арабча ўзлашмаларнинг салмоқли қисми таълим-тарбия ва маданий-маърифий мазмундаги бирликлардир. Лексикадаги арабча сўзларнинг бошқаларидан фарқли хусусияти уларда барқарорлашган “алгоритмик” тузилишнинг мавжудлигидир. Айниқса, уларнинг манба тил жиҳатидан кўпроқ уч 17 Маҳмудов Н. Ўзбек тилида ўзлашма сўзлар: меъѐр ва миллийлик // Ўзбек тили ва адабиѐти. 2010. 6-сон. – Б. 8. 18 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. V жилдли. – Тошкент: Ўзбекистон нашриѐти, 2020. 14 ундошдан иборат бўлиши ҳисобга олинса, муайян қолиплар мунтазамлигида арабча асосдош ўзлашмалар ассоциацияси пайдо бўлади: нур, анвар, тановар, мунаввар. Бу эса лексикографияда арабча генетик асосли ўзлашма сўзлар луғатини тузиш мумкинлигини асослайди. Арабча асосдош сўзларнинг семантик алоқаси муайян парадигма сифатида кузатилганда яққол сезилади. Академик А.Ҳожиев собиқ совет даври ўзбек адабий тилининг тараққиѐти билан боғлиқ ҳодисаларга баҳо берар экан, “семантик калькалаш йўли билан янги маъно ҳосил бўлиши янги маъно ҳосил қилишнинг энг асосий йўли ҳисобланади”, – дея таъкидлайди 19 . Э.Бегматов ўзбек тили лексикасининг ўз база, ўзга база, калькалаш базаси 20 каби уч луғавий базага таянишини, шунга кўра ўзбек тили луғат бойлигидаги сўзларни ўз қатлам сўзлар, ўзлашма қатлам сўзлар ва лексик калькалар каби секторга бўлиш ўринлилигини ѐзади. Кейинги давр манбаларида ҳам айнан шундай ѐндашув оммалашгани кузатилади. XX асрнинг охирларидан бошлаб нафақат ўзбек тилига, балки собиқ иттифоқ таркибидаги туркий тилларга сўз ўзлаштиришда ҳам рус тилининг воситачилик роли пассивлашиб, тўғридан-тўғри сўз ўзлаштириш жараѐни фаоллашди 21 . Шунга мувофиқ глобаллашув шароитидаги виртуал макон таъсирида инглизча сўзлар билан “тўйинган” Интернет феномени мотивловчи омил вазифасини бажаряпти. Бобнинг тўртинчи бўлими “Ўзлашма неологизмлар замонавий Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling