Эволюцияси, трансформацияси ва лексикографик
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг
Download 0.52 Mb.
|
Avtoreferat Otabek Shukurov1 M
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи
Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Тадқиқот республика фан ва технологиялар ҳамда инновацион ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналишига мувофиқ амалга оширилган.
Диссертация мавзуси бўйича хорижий илмий тадқиқотлар шарҳи1. Ўзлашма сўзларнинг назарий ва амалий масалаларини тадқиқ қилишга қаратилган илмий изланишлар жаҳоннинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан, Oxford University (Англия), California State University, Northern Arizona University, Northern Illinois University, (АҚШ), Goethe Universität, Humboldt Universität (Германия), Tokio University (Япония), Москва давлат лингвистика университети, А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институти, Псков давлат университетида (Россия), бундан ташқари, Самарқанд давлат университети, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Наманган давлат университети, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Қарши давлат университети (Ўзбекистон)да олиб борилмоқда. Дунё тилшунослигида ўзлашмаларни тизимли аспектда ўрганиш, уларнинг семантик структурасида содир бўладиган ўзгариш ва лингвистик жараёнларни таҳлил қилиш, терминологик бирликларни тартибга солиш ва меъёрлаштиришга йўналтирилган тадқиқотлар натижасида қатор илмий хулоса ва натижалар олинган: русча-инглизча ўзлашмаларнинг қиёсий таҳлили амалга оширилган (А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институти, Москва давлат лингвистика университети, Россия Федерацияси), ўзлашмалар семантик жиҳатдан таҳлил этилган (Псков давлат университети, Қозон федерал университети, Россия Федерацияси), ўзлашмаларнинг терминологик маъно ва умумлексик маъно муносабати таҳлил қилинган (Oxford University Language Centre, Англия; Sorbonne College de france, Франция); Туркий тилларда инглизча ўзлашмалар таҳлили (Озарбайжон Миллий Фанлар Академияси Насимий номидаги Тилшунослик институти, Озарбайжон), ўзлашма сўзлар онтологияси ва сўз ўзлаштириш назарияси тадқиқи (Абай номидаги Қозоқ миллий педагогика университети, Қозоғистон), рус неологияси ва неографияси масалалари (А.М.Горкий номидаги Урал давлат университети, Россия Федерацияси), Украина электрон оммавий ахборот воситаларида инглизча ўзлашмалар талқини (Осло университети, Норвегия), инглиз тилида арабча, форс-тожикча ўзлашмаларнинг ўрганилиши (Хўжанд давлат университети, Тожикистон), ўзлашма сўзлар электрон луғатини яратиш (Northern Arizona University, Northern Illinois University, Columbia University, АҚШ, University of Toronto, Канада, University of Leipzig, Германия; Peking University, ХХР). Жаҳон тилшунослигида ўзлашмалар ва уларни тизимли ўрганиш муаммоларининг ечими хусусида қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: лексикада сўз ўзлашиш жараёни, ўзлашма ва неологизмлар луғатини тузиш, ўзлашмаларнинг этимологияси, генетик манбалари, семантик хусусиятлари, лексикографик тавсифи, қиёсий таҳлили ҳамда сўз ўзлашиши фаоллашуви шароитида Интернет дискурсининг ўрнини ўрганиш. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling