Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ўзлашмалар муаммосига бағишланган жаҳон тилшунослигида қатор тадқиқотлар мавжуд. Хусусан, инглиз тадқиқотчиларидан У.Вайнрайх, Э.Хауген, А.Патриция, Р.Филлипсон1ларнинг, рус тилшунослигида И.А.Бодуэн де Куртене, Л.П.Ефремов, Л.В.Шчерба, Л.П.Крысин, В.М.Аристова, А.К.Казкенова, С.Алаторцева, М.В.Тарасова2ларнинг, туркий тиллар доирасида эса В.А.Сичева, С.С.Кенесбаева, А.Овезов, Г.Мирзоева3 кабиларнинг ишларида изчил ўрганилган.
Ўзбек тилшунослигида ўзлашма сўзлар муаммолари ўз даври эҳтиёжига кўра ўрганиб келинди. Уларнинг тадқиқи4 соҳанинг турли аспектига мувофиқ собиқ Шўро даврида тадрижан давом этди. Шунингдек, мустақиллик йилларида Т.Раҳмонов, А.Тўрахожаева, У.Қўзиев, Ш.Жўраев, Н.Исакова, Э.Давлятова1 каби тилшуносларнинг ишлари алоҳида эътиборга лойиқ. Бундан ташқари, лексикадаги ўзлашма сўзларни тавсифлаш алоҳида мақсад қилинган қатор луғат2лар ҳам яратилди.
Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Мaзкур иш Қaрши давлат университетининг илмий-тадқиқот ишлари режаси дoирасидаги “Ўзбек тилшунoслигининг назарий ва aмaлий мaсалaлари” мавзусидаги тадқиқот дoирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили мустақиллик даври ўзлашмаларининг генетик манбаларини аниқлаш, структур, семантик ва лексикографик хусусиятлaрини очиб беришдан иборат.
Тaдқиқoтнинг вазифaлaри:
ўзбек тили лексикасида замонавий ўзлашмаларнинг ўрни ва лексик фондга таъсир қилувчи омилларни белгилаш;
неологизмлар ва уларнинг илмий талқини юзасидан тилшуносликда мавжуд назариялар талқини ва уларнинг барқарорлашувига боғлиқ жиҳатларни илмий асослаш;
бевосита ва билвосита сўз ўзлаштириш усулининг лексикада роль ўйновчи жиҳатини белгилаш;
ўзбек тилининг лексик таркиби статистикасини аниқлаш;
замонавий ўзлашмаларнинг семантик тараққиёти ва трансформацион даражаланишини илмий асослаш;
янги ўзлашмаларнинг лексикографик тавсифи муаммолари ва вазифаларини ёритиш;
синергетик жараёнда янги ўзлашма сўзлар лексемалашувининг ўзига хос имкониятларини очиб беришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |