Эзилган ва осилган томчи усулларидан фойдаланиб препарат тайёрланади. Микроорганизмларнинг ҳаракати аниқланади
Download 0.88 Mb.
|
2. Препарат тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Капсулаларни бўяш.
Циль-нильсен усулида бўяш. Спораларнинг қобиғи ва протоплазмаси ҳужайра протоплазмасига нисбатан қийинроқ бўялади, шу сабабли спораларни бўяш учун кучли бўёқ эритмаларини ишлатиш ва мазокни қиздиришга тўғри келади. Споралар ҳужайра протоплазмасига нисбатан рангини секин, қийинчилик билан йўқотади. Шунинг учун споралар қуйидагича бўялади:
Фиксация қилинган қуруқ мазок тайёрланади. Мазокка фильтр қоғоз қўйилади, шу қоғоз устидан Циль фуксини қуйилади. Сўнгра буюм ойнасини пинцет билан бир учидан ушлаб, қайнагунча эмас, балки буғ пайдо бўлгунча спирт лампаси алангасида қиздирилади. Бўёқ қиздирилганда қуриб қолмаслиги учун буюм ойнасига тез-тез Циль фуксини томизиб, қўшиб турилади. Фильтр қоғоз пинцет билан авайлаб олинади. Буюм ойнаси 1% ли сульфат кислота эритмасига 2 дақиқа солиб қўйилади. Айни вақтда протоплазма ҳужайралари рангсизланиб, споралар қизиллигича қолаверади. Препарат сув билан ювилади. Препарат метилен кўки билан 1-2 дақиқа давомида бўялади ва сув билан ювилади. Айни вақтда рангсизланган бациллалар кўк тусга киради, споралар эса қизиллигича қолаверади. Капсулаларни бўяш. Капсулаларни Жон, Гисс ва Омелянский усуллари каби бир неча хил усулда бўяш мумкин, булардан асосан Омелянский усулидан кўпроқ фойдаланилади. Баъзи бактерия ҳужайралари шилимшиқ капсулалар билан ўралган. Бундай капсула бактерияларни қуриб қолишдан ва бошқа ноқулай шароитдан сақлайди. Капсулалар ёруғлик нурларини аксини синдиради ва препарат махсус усулда бўялгандагина яхши кўринади. Негатив қилинган капсулалар Омелянский усулида қуйидагича бўялади: буюм ойнасига ярмигача сув қўшиб суюлтирилган Циль фуксинидан бир томчи томизиб, текшириладиган бактериялар микробиологик сиртмоқ билан аралаштирилади. 2-3 дақиқадан кейин фуксин томчисига суюқ туш томчиси қўшилади ва ойнага яхшилаб ёйилади. Препарат ҳавода қуритилиб, микроскопда иммерсион объектив билан текширилади. Айни вақтда буюм ойнаси туш билан бўялиб, қора тусда кўринади, бактерияларнинг ҳужайралари қизил бўлиб кўринади, капсулалар эса рангсиз бўлади. Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling