Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


Download 276.34 Kb.
bet2/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72

Кириш


Болаларнинг жамоатчилик, меҳнатсеварлик ва жамоат олдида ўз бурчини хис қилиш рухида тарбиялаш хозирги куннинг энг муҳим масалалари ҳисобланади. Бола мактабга қадам қўйган биринчи кунидан бошлабоқ, унда меҳнатга нисбатан муҳаббат уйғотиш, уюшқоқлик, шучанлик ва бошлаган ишини охирига етказа билиш хусусиятини тарбиялаш керак. Бунинг учун тарбиянинг барча воситаларидан, жумладан болаларни севимли ўйинларидан фойдаланиш айни муддодир.
Ўйинлар ҳаётдаги тўсиқларни енгиш хамда ҳар хил хислат ва қобилятларни рўёбга чиқариш билан боғлиқ бўлган жисмоний машқларнинг турли мажмуасини ўз ичига олади. бундан ташқари, одатда, болалар севиб ўйнайдиган уларга бахт, қувонч бахш этадиган мусобақа элементлари ҳам ҳаракатли ўйинларга киради.
Ҳаммамизга маълумки, кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ўйинлари тақлид қилиш табиатида бўлади. Бола теварак атрофидаги борлиқни кузатади, ундаги баъзи нарсаларни ўйинга киритади ваш у ўйин воситасида ўзини қуршаб турган оламни билиб олади, шундай экан, унда турмуш ходисаларига нисбатан муайян муносабат пайдо бўлади.
Ушбу ўқув қўлланма тўрта бобдан иборат бўлиб биринчиси – ҳаракатли ўйинларни келиб чиқиши тарихи, иккинчиси – ҳаракатли ўйинлар ҳақида асосий тушунча ва педагогик аҳамияти, учинчиси – ҳарактли ўйинларни ташкил қилиш шакиллари, жисмоний тарбия дарсларида ҳарактли ўйинларни ўтказиш методикаси, тўртинчиси - Синфдан ва мактабдан ташқари вақтда ҳаркатли ўйинларни ўтказиш методикаси киритилган бўлиб ўйинларни ўргатиш ва ўтказиш методикалар ҳар томонлама ёритилган.
Бунда баён этиладиган ўйинлар, чунончи юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш каби машқлар бола харакатларини ривожлантириш ва такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга бўлади. Ўқувчиларда ҳаракатларни такомиллашиши билан бирга, жисмоний қобилят ҳам тараққий эта боради, юрак ва нафас олиш системасини фаолияти яхшиланади.
Ушбу ўқув қўлланма келажакни жисмоний тарбия ўқитувчиларига, талабаларга, тарбиячилар, коллежларни ўқувчилари учун ҳам файдали бўлади.



Download 276.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling