Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
- Bu sahifa navigatsiya:
- М у ҳ о к а м а у ч у н с а в о л л а р
- 2 - б о б МЕНЕЖМЕНТНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
Бошланиш ҳолати
Пировард ҳолати 1-чизма. Бошқариш жараёнининг ташкилотдаги ўрни 25 www.ziyouz.com kutubxonasi ва шунга ўхшаш омилларга боғлиқ. Шунга қарамас- дан 1916 йилда Анри Файоль ташкилотда бошқариш жараёнларининг барчасига хос бир хил кўринишда- ги фаолият борлигини айта олди. Уларни 4 гуруҳга ажратди ва бошқаришнинг асосий вазифалари деб қуйидагиларни кўрсатди: режалаштириш, ташкил этиш, раҳбарлик қилиш ва назорат. М у ҳ о к а м а у ч у н с а в о л л а р 1. М енеж ментнинг умумий тавсифига қандай кўрсаткич- лар киради? 2. М енеж ментга умумий тавсиф берилсин. 3. Т аш килотнинг умумий тавсифи нималардан иборат? 4. Т аш килотнин г ички таркибий қисми нима учун таш қи муҳитга боғлиқ? 5. Н има учун таш килот статик бўла олмайди? 6. Т аш килотни бош қариш жараёнига тавсиф берилсин. 2 - б о б МЕНЕЖМЕНТНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ Ҳар қандай хусусий фирма бўладими ёки турли мулкчиликдаги ташкилот бўладими — у яхлит очиқ тизимдир. Унинг такдири ички ва ташқи муҳитга бог- лик. Ташкилотнинг ҳар бир қисми — ундаги \одиса, шахе, восита, воқелик, моддий дунё, мавжуд бўлган борлиқ, ресурслар билан таъминловчилар ва техно логия, иқтисодиёт ва рақобатлар, қонунчилик ва сиёсат, ижтимоий ва маданий омиллар яхлит тизим деб аталмиш ташкилотнинг ўзгаришига ўз ҳиссасини қўшади. «Ташкилот ёки менежментнинг тақцирини ижобий ҳал этишда юқори малакали менежерларнинг билим ва тажрибаларидан фойдаланиш муҳимдир. Рақбар ва менежмент умуман илмий услублар ҳақида, хусусан, менежмент назарияси ва амалиёти, менежмент объекта ва субъекти, қонунлар, тамо- йиллар, усуллар ташкилот маданияти, менежернинг фазилатлари ва рейтинги, ходимлар хулқи, ишлаб 26 www.ziyouz.com kutubxonasi чиқариш ёки хизмат кўрсатишни бошқариш, сама- радорликни бошқариш, худудий бошқариш, тизим- ли ва мажмуи ёндашиш, таркибий ва вазиятли ёнда- шиш, иқтисодий математик ва кибернетик ёндашиш кабилар ҳақидаги таълимот, услубият, услублар, усул- лардан фойдалана билиши лозим. Усул (грек, methordos — билиш, тадқиқот йўли, усули ) — инсоннинг объектни эгаллашга қаратилган назарий ва амалий ҳаракати. Ишлаб чиқаришда бу — буюмларни ясаш, яратиш ва ш.к. парвариш қилиш йўлидир, фанда бу — тафаккурда янги натижаларга эришиш усулидир. Объектив қонунлар ҳақидаги билимга асосланадиган метод назарияда ва амалиётда самарали натижаларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам методнинғ бош асоси — илмий назариядир. Ташкилот диалек тик ривожланишда. Унинг фаолият кўрсатишида ме нежмент усулларини қўллаш зарур. Менежментнинг услубий асослари ёрдамида иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни юксак савияда олиб бориб, кутилган ижобий натижаларга эришиш мумкин. Демак, услу бият усуллар йиғиндисидир. Таълимот ёки методология — менежментнинг ме- тодологик вазифаси, бу бутун бир мажмуа, объект- нинг, функционал (режалаштириш, ташкил этиш, молия, бухгалтерия,...) фанларнинг назарий пойде- вори. Ташкилотнинг ички ва ташқи муҳитлари, яъни мақсад(лар)и, вазифалари, ходимлари, ташкилий ту- зилмалари, технология, қонунчилик ва сиёсат, иқти- содиёт ва рақобатлар ва ш.к.ни билиш, ўрганиш, улардаги масалаларни ечишнинг йўллари ва усулла ри, ҳодиса ва жараёнларда яхши натижаларга эри шиш учун усулларни қандай ишлатиш ва ишлаш ке- раклиги услубий асосларда ўз ифодасини топади. Ме неж ментнинг услубий асослари иш лаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) усуллари, қонунлари, тамойил- лари, назарияларидан баҳс юритишга пойдевор бўла- ди. Масалан, ташкилотдаги ҳодисалар, жараёнлар, муносабатлар, тизимлар тўғрисидаги ахборотларни 27 www.ziyouz.com kutubxonasi умумлаштириш ва таҳлил қилиш орқали улар гуруҳ- ланадилар. Тадқиқ қилинаётган объектларнинг бел- гилари ва мезонларига қараб гуруҳлаш услубидан фойдаланилади. Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling