Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника
Download 5.78 Mb. Pdf ko'rish
|
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта
Ваколат — вакил қилиб юборилган шахсга топ-
ширилган вазифаларни бажарилиши учун ташкилот неъматларидан фойдаланишда чегараланган ҳуқуқдир, ҳокимият эса ҳолатга муайян имкон туғдириш ёки таъсир этиш имконидир. Ваколат бўлмаса ҳам ҳоки- мият етарли бўлиши мумкин. Ҳокимият ҳақиқатда ба- жариладиган ишни аниқлайди. 7.4.2. Чизиқли ва штабли ваколатлар Ташкилотда бошқаришни ташкил этишнинг даст- лабки ва белгиловчи момент ишлаб чиқариш (хиз мат кўрсатиш, иш бажариш) жараёнидир. У ўзаро боғланган, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараён- лардан иборат бўлиб, бу жараёнлар натижасида даст- лабки материаллар ва хом ашёлар тайёр буюм (маҳ- сулот)га айланади. Ушбу жараён жамоа ходимлари ўртасида меҳнат тақсимотини ҳамда улар ўртасида автотранспортлар, м аш иналар, асбоб-ускуналар, механизмлар ва шу сингариларни тегишли равишда тақсимлашни талаб қилади. Шу мақсадца ишлаб чи- қариш бўлинмалари, қисмлар, бўлимлар ва уларга хос бўлган бошқарув аппарати (штаби) тузилади. Уларнинг салмоғи, салоҳияти, режалаштирилиши ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш шакли- ни акс эттиради. Бўлинмалар, қисмлар, бўлимлар йиғинди, уларнинг таркиби ва ўзаро алоқа шаклла- ри ташкилот ёки корхонанинг ташкилий тузилиши- ни ташкил этади. 115 www.ziyouz.com kutubxonasi Корхона бўлинмалари, қисмлари, бўлимлари, цехлари, марказлари ўзининг аниқ белгиланган ва- зифаларига эга. Ҳар бир ташкилот ёки корхона ўзига хос (цех ва цехсиз корпус ва филиал тузилиши) ташкилий ту- зилмага эгадир. Бу тузилиш кўпгина омилларга (тех нология, ташкилотнинг жойланиши, қуввати, фао лияти, ходимларнинг ташкилотга муносабатлари, муҳитнинг ўзгарувчанлиги, таъминланиш ва ҳоказо- лар) боғлиқ. Ташкилотни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси — бу тизимнинг турли босқичи (поғонаси)да жой- лашган ва ташкилотнинг ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) тизими сифатида фаолият кўрсатишини таъминлайдиган ўзаро боғлиқ бошқарув органлари- нинг йиғиндисидир. Ташкилотни бошқариш тизими нисбатан алоҳида қисмларга — бошқарув органлари (бўлинмалар, бўлимлар, бюролар, цехлар, қисмлар, марказлар, филиаллар, кичик корхоналар, айрим раҳбарлар)га бўлинувчи бошқарув аппарати (штаби) дан иборатдир. Ташкилот ичидаги бошқариш ишлаб чиқаришни таш кил этиш поғоналарига мос бошқарув босқичларининг бўлишини тақозо этади. Ҳар бир поғона навбатдаги, юқори поғонага бўйсуниб, ўзига хос «қаватлар»дан ибо рат бўлган бошқарув «иерархия»си юзага келади. Ташкилотни бошқаришнинг қуйидаги асосий таш килий тузилмалари маълум: чизиқли ваколат, чизиқ- ли—штабли ваколат, функционал ва матрицали (маҳ- сулот бўйича). Бу турдаги ваколатларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга. Ташкилий тузилмага кўра энг оддийси чизиқли Download 5.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling