— ўзгалар қараши усули — муаммоларни кимнинг-
дир нуқгаи назаридан қараш;
— фантазия усули — тимсоллаштирилган таклиф-
лар, муаммони ечиш ғоясида фантазия билан тўқна-
шиб кўриш;
— «ақлий ҳужум» усули — ғояларни танқидсиз ва
муҳокамасиз эркин айтавериш;
— морфологик та\лил — вазифа йўналишларини
ажратиш, улар бўйича ғоялар ва
ечим усулларини
шакллантириш, ғоялар мажмуини тайёрлаш;
— соддалаштириш — унчалик аҳамиятли бўлма-
ганларга эътибор бермаслик, олиб танлаш ва маълум
омилларни ажратиш;
— таснифлаш — муаммоларни ёки ҳолатларни на-
мунавий гуруҳларга ажратиш;
— тузилмалаштириш — муаммоларни қисмларга
ажратиш,
авж олдириш;
— кундалик усули—раҳбар билан таклифларни ол-
диндан ва таҳлил олди тайёрлаш;
— индукция—алоҳида далиллардан умумий хулоса
чиқариш;
— дедукция — умумий қонуниятлардан хусусий
натижаларга мантиқ қоидалари бўйича хулоса;
— ечим қабул қилиш жадваллари —
шароитлар
комбинациясини ва тавсия қилинадиган ҳаракатлар-
ни жадвал шаклида ёзиб чиқиш;
— ечим қабул қилиш дарахти — мумкин бўлган
ҳаракатларни уларнинг кетма-кетлиги ва муқобил
ҳолатларини ҳисобга олиб ёзиб чиқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: