Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


алаблар ва меьёр-  ларни ҳисобга олиб, ҳалоллик (виждон)


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

1
алаблар ва меьёр- 
ларни ҳисобга олиб, ҳалоллик (виждон) билан ишни 
ижро этиш кўплар учун муҳим шартдир, улар иш­
нинг муваффақиятли бажарилишига зарур шароит- 
дир. Киши юқори малакали ва билимли кобилиятли 
ва яратувчан бўлиши, кўп ишлаши мумкин. Ташки­
лот раҳбарияти буни яхши билган ҳолда мойиллик 
тизимини шундай ишга солиши лозимки, у ходим- 
лардаги бу хулқий тавсифларни тараққий эттирсин.
Киши фаолиятидаги бирор мақсадга қаратилган- 
лик (интилиш) тавсифи шуни кўрсатадики, маълум 
ҳаракатни амалга оширишда у нимагадир интилади. 
Киши ўз ишини бажаришида ўзида маълум кони-
244
www.ziyouz.com kutubxonasi


қиш (ахлоқий ёки моддий) ҳосил қилса, у ташкило- 
тининг ўз -мақсадларига эришишига ёрдам берган 
бўлади. Бошқариш учун киши ҳаракатини нима мақ- 
садга қаратилганини билиш жуда муҳим, чунки мой­
иллик ёрдами билан бу \аракатлар йўналишини аниқ 
мақсадларга мўлжаллаш мумкин.
Айтиб ўтилганлар мойиллик тушунчасини аниқ- 
лашга имкон беради. Демак, мойиллик киши фаоли­
ятини маълум зўр бериш ёки куч билан мажбур этиш- 
га, маълум ҳаракат қилиш даражасида ва маълум да­
ражада қатъиятлик, ҳалоллик билан мақсадларга 
эришишга қаратилган кучларнинг ҳаммасидир.
М ойиллик назариясининг йўналишлари ичида 
«ички мойиллик» ва «ташқи мойиллик»ларнинг му­
носабати ҳақидаги саволлар етарлича ўрганилмаган. 
Ҳақиқатда ҳам «ички» ва «ташқи» мойилликлар че- 
гарасини аниқ ажратиб бўлмайди.
Мойиллик билан меҳнат натижалари орасидаги 
фарк жиддий бошқариш муаммосини келтириб чи- 
Каради. Масалан, бир ходим ишининг натижасини 
қандай баҳолаш ва уни қандай рағбатлантириш ке­
рак? Бу муаммони ечиш ҳолатий тавсифга эга.
Мойиллик жараён бўлиб, назарий жиҳатдан нав- 
батма-навбат келувчи олти боскичдан иборат. Булар 
инсон эҳтиёжларининг пайдо бўлиши (физиологик, 
руҳий, ижтимоий), эҳтиёжни бартараф қилиш йўли- 
ни излаш (қондириш, йўқотиш, сезмаслик), ҳара- 
катлар мақсадини топиш (эҳтиёжни қондириш учун 
мен нима олишим керак; нимани хох^таётган бўлсам, 
унга эришишим учун мен нима қилишим керак; ни­
мани истаётган бўлсам, мен унинг нимасига эриш и­
шим мумкин, ҳаракатни амалга ошириш (бу бос- 
қичда киши ҳаракатини амалга ошириши учун катта 
куч сарфлайди, оқибатда мойилликка тескари таъ­
сир этади ва эҳтиёжи қондирилади), ҳаракатни амалга 
оширгани учун рағбат олиш, эҳтиёжни бартараф этиш 
(бу олтинчи босқич амалга ошгач, янги эҳтиёж пай­
до бўлгунга қадар киши фаолиятини камайтириши 
мумкин) (33-чизма).
245
www.ziyouz.com kutubxonasi


Мойиллик жараёнининг мантиқи, билими бу жа- 
раёнларни бошқаришда жидций афзаллик бермайди. 
Бу ерда муҳим омил шундаки, сабаб ва далиллар 
ноаниқцир. Қандай важлар бўлиши мумкинлиги фа- 
раз қилинади, аниқ бир кўринишда ажратиш имко- 
пи йўқ. Етарли далил олмоқ учун узоқ вақт давомида 
кузатувлар олиб бормоқ лозим ва оқибатда киши- 
нимг мойиллик жараёнида етакчи, ҳаракатлантирув- 
чи сабабинн айтиш мумкин бўлади.
Яна шуми унутмаслик лозимки, мойиллик жараё­
ни ўзгарувчандир. Ижтимоий эҳтиёж ақл-заковатнинг 
даражасига қараб ўзгарганидек, уни қондириш тав­
сифи кўп омилларга боғлиқ. Шу сабабли кўпгина ҳар 
хил мойиллик назариялари мавжуд. М ойилликнинг 
ҳар хил назарияларини мазмуний ва жа'раёнга оид 
тоифага бўлиш мумкин.
33-чизма. М ойиллик ж араёнининг схемаси 
246
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling