Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

20.5. Менежмент тизимида раҳнамолик
Раҳнамолик — бу индивидуумга ва одамлар гуру- 
ҳига таъсир эта олиш қобилияти бўлиб, мақсадларга 
эришиш учун уларни ишлашга ундай олади (мажбур 
эта олади) ва иерархия зинапоясининг энг юқори- 
сида гуруҳ сардори ёки раҳнамоси жойлашади.
Раҳнамо ўзида интилувчанлик, қагьийлик, масъу- 
лиятни зиммасига олиш, маълум гуруҳлар фаолият 
йўналиш ини ўзгартириш, бошқариш, янгиликлар
278
www.ziyouz.com kutubxonasi


бўйича ечим қабул қилиш, келажакни кўриш каби 
хусусиятларга эга бўлиши керак.
Раҳнамоликнинг мазмунини тушунишнинг учта 
асосий йўли бор. Булар: шахеий сифат нуқтаи наза­
ридан, хулқий ва ҳолатли йўл. Шахеий сифат нуқтаи 
назаридан қаралган йўл муайян шахеий сифат ва са­
марали раҳбарлик қилиш орасидаги муносабат бор- 
лигини аниқлашга ҳаракат қилади. Хулқий йўл эса 
раҳбарлик қилиш одатларини тоифалашга имкон бе­
ради — бўйсунувчилари билан хулқининг муомала 
(ҳаракат) тарзи — якка ҳокимиятчиликдан муроса- 
созлик қилиш одатигача бўлган континуум (матема­
тик ибора). Раҳнамолик муаммоларини ўрганишга 
ҳолатли йўл эҳтиёжлар ва бўйсунувчиларнинг шах­
еий сифатлари, топшириқлар тавсифи, талаблар ва 
муҳитнинг таъсир кўрсатишлари ҳамда раҳбарда бор 
бўлган маълумотлар киради. Раҳбар — раҳнамо ҳар 
қандай ҳолатларда ўзини тута билиши лозим.
Рэнсис Лайкертнинг ф икрича, раҳбарлар ишга 
қаратилган ва одамга қараб иш кўрадиган гуруҳларга 
бўлинди. Лайкерт раҳнамолик одатларининг тўрт кон- 
тинуумини таклиф қилди: эксплуатация қилиш — ав- 
торитарли (ҳокимиятли), хайрихоэушк билан авто- 
ритарли, маслаҳат берувчи — демократияга асоос- 
ланган (халқ оммасига яқин, одамий, халқпарвар), 
қатнашишга асосланган.
Фидлернинг ҳолатли андозаси уч турда қаралади: 
раҳбар ва гуруҳ аъзоси орасидаги муносабат; масала- 
ларнинг тузилиши; ваколатли вазифалар. Митчел ва 
Хуаснинг «йўл-мақсад» атамаси: раҳбар нимани қила 
олди ва бўйсунувчиларнинг мақсадларига эриш иш ­
лари учун йўллар ёки воситаларни енгиллаштиришга 
нима қилди. Раҳбарнинг ҳаётий давр андозаси атро­
фида Херси ва Бланшарнинг таъкидлашларича, рақ- 
барнинг самарали одати ижрочиларнинг етуклик да- 
ражаларига боғлиқ ҳолда доим ҳар хил бўлади.
Раҳбар ечим қабул қилишда Врум-Йеттон андоза­
си 5 та кўринишдаги хулқ ва 7 та юзага келиши мум-
279
www.ziyouz.com kutubxonasi


кин бўлган ҳолатларга асосланади. Ваҳоланки, бу на- 
зариялардан бирортаси тадқиқотларда, ишонтириш- 
да тўла ўз исботини топмаган бўлса ҳам раҳбарлар 
ҳолатга қараб бошқариш одатини танлашлари лозим- 
лигига шубҳа йўқ. Раҳнамонинг қандайдир битта оп­
тимал (энг қулай) одати йўқ.
Ҳозирги бозор муносабатига ўтиш даврида исло- 
ҳотчи раҳнамоларга ижтимоий буюртма кўпроқ бўла- 
ди, чунки бу кўринишдаги раҳбарлар ташкилотлар­
нинг таш қи муҳитига мос равишда қайта ташкил 
қилиш нинг технологик, техник, сиёсий, маданий 
муаммолари услубий асосини яхши биладилар. Улар 
аксарият ҳолларда қуйидаги усулларга таяниб таш­
килотни қайта ислоҳ қиладилар:
— удцалаш ва кўникмалар яратиш усули. Бунда 
субординация чизиғи: ким кимга бўйсунади, маса­
лалар қандай тақсимланади ва ажратилади;
— қобилиятларни шакллантириш усули. Ташкил 
қилиш қобилияти—бу алоҳида пухта билим ёки рақобат- 
да исботланган афзалликлар йиғиндисини ифодалайди;
— ҳалқани янгилаш усули. Бу — уддалаш, пухта 
билим ва маданият каби ноёб уйғунликни ташкил 
қилувчи кучни биргалиқдаги ҳаракатга йўналишини 
ташкил қилиш ва режалаштириш жараёнидир.
Раҳнамо ташкил этишнинг юқори босқичида бўли- 
ши ва у зарурий яхшиланиш учун мос муҳит яратиш- 
га ҳаракат қилиши керак. Бу кўринишдаги раҳнамо- 
лар ташкилотнинг барча ходимларини рағбатланти- 
р ад и , қ ў зға т а д и , қ ў л л а б -қ у в в а т л а й д и , и л гар и
етаклайди ва руҳлантиради.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling