Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

ифодасини билдиришидир.
Бошқариш соҳасидаги энг буюк назариётчилардан 
бири Питер Дракердир. У кўпгина бошқариш ҳақида- 
ги китоблар муаллифи, йирик фирмалар маслаҳатчи- 
си, 20 йилдан зиёд Нью-Иорк университетида про- 
фессорлик қилган, 1971 йилдан Калифорниядаги Кла- 
ремонт Олий мактабининг профессори. Питер Ф. 
Дракер 1909 йилда Австрияда йирик давлат чиновни- 
ги (амалдор, мансабдор) оиласида дунёга келди, Гер- 
манияда таҳсил кўрди ва 1937 йили АҚШга яшаш учун 
кўчиб борди. Дракернинг бошқариш ҳақидаги марка- 
зий ғояси менежмент ҳақидаги таълимидир. У менеж- 
ментни касбий фаолият ва менежерни эса касб, деб 
билди. Дракернинг яна бир хизмати боигқариш ҳақида 
тизимлаштирилган таълимни ва унга мос равишда ўқув 
фанини яратишидир. Бу эса ўқув юртларида менеж­
мент фанини ўқитишга имкон берди. Унинг номи 
«ўлиб» бораётган «Форд» автомобиль компаниясининг 
сақланиб қолиши билан боғлиқ. «Дженерал электрик» 
фирмасида номарказлашган бошқариш тизимининг 
қўлланиши, урушдан кейинги Япония иқтисодиёти- 
ни кўтариш ва кўпгина йирик амалиётларда унинг 
бошқариш ҳақидаги ғояларининг гавдаланишидир.
Дракер томонидан олдинга сурилган энг машҳур 
назарий фикрлардан бири — бу мақсадлар бўйича 
бошқариш ғоясидир, чунки 50-йилларда, у ушбу 
ғояни олдинга сурган даврида, менежерларнинг асо-
48
www.ziyouz.com kutubxonasi


сий эътиборлари вазифа ва жараёнларга қаратилган 
эди. Дракернинг ғояси шунда эдики, у бошқариш мақ- 
садларини ишлаб чиқиш билан бошланиши лозим 
ва кейингина функцияларни шакллантиришга ўзаро 
таъсир этувчи тизим ва жараёнга ўтиш керак, дейи- 
ши бош қариш нинг мантиқини тубдан ўзгартириб 
юборди.
Дракер кишилар муносабати мактабининг ғояла- 
рига ва хусусан Мэйо ғоясига ўта танқидий муноса- 
батда бўлди. Бихевиористлар ғоясини у «руҳий золим- 
лик» деб атади ва менежментнинг бош мақсади — 
одамларнинг унумли меҳнат қилишидир, деб ҳисоб- 
лади. Дракернинг фикрича, менежер «ишчилар учун 
хурсандчилик» яратиш ҳақида эмас, ташкилотнинг 
иқтисодий мақсадларига эришиш ҳақида қайғуриши 
лозим, мижозлар \ақида ўйлаши керак. Шу билан 
бирга, Дракер ишдаги муносабатлар ўзаро хурмат асо- 
сида қурилиши керак деб ҳисоблади.
1950 йилларга келиб у яна меҳнат жамоалари ўзла- 
рини ўзлари бошқаришлари керак, деган ғояни олға 
сурди. Ғоянинг мазмуни шундаки, фирмада ишчи ва 
хизматчилардан таркиб топган демократик тарзда 
сайланган орган яратилади, улар ташкилот ҳаётининг 
ижтимоий йўналишига тааллуқли масалаларни еча- 
дилар. Дракернинг фикрича, бундай фаолиятда иш- 
тирок этган ишчиларда корхона фаолияти учун масъ- 
улият ҳисси пайдо бўлиши лозим.
Дракер менежмент соҳасида кўпгина ғояларни 
олдинга сурди. Аммо унинг таълимлари ичида кас­
бий менежерлар ҳақидаги ғояси беқиёс аҳамиятли. 
Дракернинг фикрича, бошқариш элитаси (намоян- 
да, сара), бизнеснинг асоси бўлиб қолади ва замона­
вий бизнеснинг ва замонавий жамиятнинг ривожла- 
нишида ҳал қилувчи ўрин тутиши лозим.
Бошқариш ҳақидаги «синтетик» таълимлар орасида 
ҳолатбай назария алоҳида ўрин касб этади. Ушбу на- 
зарияларнинг мазмуни шундаки, биргина бошқариш- 
нинг таъсири ҳар хил ҳолатларда бир-биридан ўта 
кучли фарқ қиладиган натижалар бериши мумкин. 
Шунинг учун, барча зарур бўлган бошқариш ҳара-
4 - 7 7
49
www.ziyouz.com kutubxonasi


катини амалга ошираётганда (режалаштириш, тақ- 
симлаш, назорат қилиш орқали) менежерлар қан- 
дай ҳолатларда фаолият кўрсатаётганликларидан ке­
либ чиқишлари лозим.
Ҳолатбай бошқариш назариялари (ҳолатбай ёнда­
шиш) муайян ҳолатларда қандай бошқариш керак- 
лигига тавсиялар беради. Ҳар бир муайян ҳолатда са- 
марали бошқаришга эриш моқ учун менежерлар то- 
монидан тўртта мажбурий қадам амалга оширилиши 
шарт. Биринчидан, ҳолатлар ташкилотга қандай та­
лаблар қўяди ва ҳолатга нималар хослиги нуқтаи н'а- 
заридан бошқариш ҳолатини тақлил қила билиши 
керак. Иккинчидан, ҳолатлар томонидан ташкилотга 
қўйиладиган талаблар ҳисобга олинган ҳолда бошқа- 
ришни амалга оширмоқ учун тегишли ёндашишни 
танлаш лозим. Учинчидан, бошқариш ташкилотда 
салоҳият яратиши лозим ва ҳолатга мос янги бошқа- 
риш стили (усули, услуби, одати, тарзи, таъби, йўли)- 
га ўта оладиган эгилувчанликка эга бўлиши керак. 
Тўртинчидан, бошқариш ҳолатга мослаша оладиган 
ўзига хос ўзгаришлар киритиши лозим.
1981 йилда америкалик профессор Уильям Оучи 
«Z» назариясини яратди. У бошқаришда япон тажри- 
басини ўрганганди ва унга японча ёндашиш самара- 
ли, деган хулосага келди.
Оучининг бошқариш ғояси учун одам бошланғич 
нуқтасидир, яъни ҳар қандай ташкилотнинг асоси 
одам ва биринчи навбатда ташкилотнинг муваффа- 
қиятли фаолият кўрсатиши унга боғлиқ. «Z» назария- 
сининг ғояси қисқача қуйидагидек ифодаланади:
— ходимларни узоқ муддатга ёллаш;
— гурух,ли ечим қабул қилиш;
— шахсий масъулият;
— ходимларни секинлик билан баҳолаш ва улар­
ни силжитиш;
— аниқ ва амалга оширилган усулларни ноаниқ- 
лик, норасмий назорат қилиш;
— ихтисослаштирилмаган мартабанинг юқорила- 
шуви (эришган мавқе, кўтарилиши, хунар);
50
www.ziyouz.com kutubxonasi


— ходимлар ҳақида ҳар томонлама қайғуриш.
XX асрдаги бошқаришлар ҳақидаги таълимларни 
қисқача шарҳлаш кўрсатадики, бошқариш ғоялари 
доимо ривожланди, ҳар сафар янги-янги ғояларни 
илгари сурди, оқибатда у самарали натижалар бери- 
ши керак. Шу билан бир вақтда таълимлар билан та- 
нишиш кўрсатадики, бизнес ва бошқариш амалда 
назарияларда келтирилган ғоялардан мураккаброқ, 
чуқурроқ ва ранг-барангроқцир.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling