чиқишга асос яратади. Муҳитни таҳлил қилиш уни
уч қисмга бўлиб ўрганишни мўлжаллайди: макроқам-
ров; бевосита қамров; ички муҳит.
Макроқамровни таҳлил этиш иқтисоднинг ҳола-
ти, ҳуқуқий созлаш ва бошқариш, сиёсий жараён-
лар, табиий муҳит ва
неъматлар, жамиятнинг ижти
моий ва маданий таркиблари,
жамиятнинг илмий-
техник ва технологик ривожланиши,
инфратузилма
каби муҳит компонентларининг таъсирини ўрганиш-
лардан иборат.
Бевосита қамров қуйидаги асосий компонентлар
бўйича таҳлил қилинади:
сотиб олувчилар; жўнатув-
чилар; рақобатчилар; ишчи кучининг бозорлари.
Ички муҳитни тақлил қилиш фирманинг рақобатли
курашда ўзининг мақсадларига эришмоқлик жараё-
нида зарур бўлган ички имкониятлари ва салоҳияти-
ни ҳисоблаб чиқишни ойдинлаштиради. Ички муҳитни
таҳлил қилиш ташкилотнинг юксак вазифалари ва
мақсадларини яхшироқ тушунтиришда уларни тўғри
ифодалашга имкон беради.
Унутмаслик лозимки, ҳар
бир ташкилот атрофдагилар учун маҳсулот чиқариб-
гина қолмай, ўзининг аъзоларини иш,
фойда олиш,
улар учун ижтимоий шароитлар яратиш кабилар би
лан таъминлаши лозим.
Ички муҳит қуйидаги йўналишлар бўйича таҳлил
этилади:
— фирма ходимлари, уларнинг салоҳияти,
мала-
каси, манфаатлари ва ш.ў.;
— бошқаришни ташкил этиш;
— ишлаб чиқариш, у билан боғлиқ бўлган таш
килий, операцион ва
техник-технологик тавсифлар,
илмий тадқиқотлар ва ишланмалар;
фирманинг молияси;
—
маркетинг;
— ташкилий маданият.
Do'stlaringiz bilan baham: