Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Бошқариш ечимларини башоратлаш усуллари


Download 5.78 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/148
Sana20.09.2023
Hajmi5.78 Mb.
#1682367
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   148
Bog'liq
Menejment (G\'.Qosimov) стратеги ва лойиҳа битта

12.4. Бошқариш ечимларини башоратлаш усуллари
Башорат қилиш — бу усул, аввалги тажрибада 
тўпланган, худди шунингдек жорий даврдаги воқеа, 
ҳодиса ва жараёнлар асосида келажак мақсад учун 
аниқлашдир. Ташкилот учун келажакда вужудга ке­
лиши мумкин бўлган аҳвол ҳақида ёки шу аҳволга 
етишнинг муқобил йўллари ва муддатлари ҳақида 
илмий жиҳатдан асослайдиган усулни башоратлаш, 
деб тушунилади. Бундай усул гарчи эҳтимоллик тав- 
сифига эга бўлса ҳам, қар ҳолда,маълум даражада 
аниқликка эгадир.
Башоратлаш тажрибада режаларга қараб у ёки бу 
мақсадга эришиш имконияти даражасини белгилаб
188
www.ziyouz.com kutubxonasi


беради. Агар башоратлаш сифатли бажарилса, нати- 
жа келажакдаги тасвир (тавсиф, таъриф, манзара, 
кўриниш, ҳол-аҳвол)ни аниқ ифодалайди ва истал- 
ган мақсадга ишлатиш мумкин бўлади.
Башоратлаш бугунги кунда — ихтисослаштирил- 
ган соҳа. Муайян фаолият соҳасида фақат башорат 
қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар мавжуд. 
Кўпгина фирмалар ва йирик ташкилотларнинг бўлин- 
малари бозорни тах^ил қилмоқдалар, унинг ёрдами­
да истеъмолчиларнинг режалаштираётган янги маҳ- 
сулот турларига бўлган муносабатларини башорат 
қилишга интилмоқдалар.
Тегишли мутахассислар башорат қилишнинг бир 
қанча (250 дан зиёд) махсус усулларини ишлаб чиқ- 
дилар ва унинг сифатини оширмоқдалар. Башорат- 
нинг турлари: иқтисодий башоратлар (тезкор, қисқа 
мудцатли, ўртача мудцатли, узоқ мудцатли)иқтисо- 
диётнинг умумий аҳволини ва муайян компания учун 
ёки маълум маҳсулот бўйича харид ҳажмини олдин- 
дан айта олиш учун фойдаланилади; технологиянинг 
тараққиётини башоратлаш қандайдир янги техноло­
гия ишлаб чиқиш мумкинлигини кутиш имконини 
беради, бу бўлиши мумкин, қачонки иқтисодий 
жиҳатдан улар мақсадга мувофиқ бўлса; рақобат та- 
раққиётини белгилаш; сўровлар ва тадқиқотларга 
асосланган белгилаш, ижтимоий белгилашлар.
Башоратлашнинг натижалари раҳбарият томони­
дан белгиланадиган ташкилот мақсадларини ўз ичи­
га олади. Башорат ҳақида етарлича ёритилган бир қан- 
ча адабий манбалар бор. Биз бу ерда фақат икки тур- 
даги микдорий башорат қилиш усули ҳақида тўхталиб 
ўтамиз. Булар вак^гли қаторлар тақлили ва каузалли 
(сабаб-оқибатли) андозалашлар.
Вақтли қаторлар таҳлилига келажакдаги натижа- 
ни баҳолаш етарлича яхши яқинлаш иш берадиган 
ўтган вақгда бўлиб ўтганларга мувофиқ ҳисоблаш асос 
қилиб олинади. Бу таҳлил намуналар ва ўтган анъа- 
наларни аниқлаш усулидир ва уларнинг келажакда 
давом этишини белгилайди. Уни жадвал ёки чизма
189
www.ziyouz.com kutubxonasi


ёрдамида ўтказиш мумкин, бунинг учун турнинг ко- 
ординаталарида ўтган вақтдаги ҳодисаларни мос ра- 
вишда нуқталар ўтказиш йўли билан кўрсатилади 
(ифодаланади).
Ушбу таҳлил маҳсулот ва хизматларга талабни ба- 
ҳолаш, захирага эҳтиёжни баҳолаш, харид қилиш- 
нинг тузилмасини башоратлаш, ходимлар эҳтиёжла- 
ри ёки мавсумий оғишларни тавсифлаш учун кўпроқ 
фойдаланилади.
Кишилик жамияти ривожланиб борар экан, ин- 
сонларнинг неъматлар (табиий неъматлар — ер усти, 
ости, дарёлар, кўллар, денгиз ва океанлар, ҳайвонот 
дунёси; меҳнат неъматлари — пахта, пилла, қоракўл, 
жун, сабзавот, мева, ем-хашак, металл, ёқилғи ва ш. 
к. лар; «иккиламчи хом ашёлар» — саноат, транспорт 
ва бошқа корхоналарнинг маҳсулотлари; сармоя 
қўйиш; инсоннинг интеллектуал қобилияти ва маъ- 
навий неъматлари)га эҳтиёжлари узлуксиз ортиб бор- 
ди. Уларни харид қилиш башорат қилиш 'ишланма- 
сининг ривожланишига асосий сабаб (эҳтиёж) бўлди. 
Масалан, харид қилиш ҳажмига ўзгаришлар кирита- 
диган омиллар, даврлар, қонуниятларнинг таҳлили 
башорат қилиш усуллари орасида кенг тарқалади. Шу 
қатори савдо фирмаларининг «бозор улуши»га асос­
ланган башорати, пировард фойдаланиш таҳлили, 
синалган маркетинг каби усуллари муваффақият би­
лан ишлатилмоқда.
Каузалли ёки сабаб-оқибатли андозалаш — мурак­
каб математик микдорий башоратлаш усули ва бир- 
дан зиёд ўзгарувчилари бўлган ҳолатларда қўллани- 
лади. Масалан, келажакдаги талабга шахеий даромад 
даражаси, демографик ўзгаришлар ва мулкларга қўйи- 
ладиган фоизлар ва бошқа омиллар таъсир этади. Ушбу 
ҳолатларда ўзаро таъсир қилувчи омиллар орасидаги 
боғлиқликлар статистик тадқиқотлар ўтказиш йўли 
билан башоратланади. Ушбу боғлиқликни корреля­
ция таҳлили дейилади ва корхона неъматларини ха­
рид қилишга таъсир қиладиган статистик омилларни 
аниқлаш билан қўлланилади. Қанча корреляция ко-
190
www.ziyouz.com kutubxonasi


эффициенти юқори бўлса, башоратлаш учун унинг 
яроқлик андозаси шунча юқоридир.
Булардан ташқари, сифатли усул билан башорат­
лаш кенг қўлланилади. Уларга ҳайъат фикрлари, со- 
тувчиларнинг умумий мулоҳазалари, истеъмолчини 
кутиш, экспертли баҳолаш усуллари киради. Сўнгги- 
си эса, жамоа мулоҳазаларини тўлароқ ифодаовчи 
усул шаклида кенг қўлланиладиган вариантдир.

Download 5.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling