Факти ҳам тасдиқлайди
Download 45.5 Kb.
|
ASOSNOMA xomaki
АСОСНОМА Қадимдан Мовароуннаҳрнинг айни ўзи бўлган бугунги Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро алоқалар ўрта асрлар давриданоқ ўрнатилган бўлиб, бу алоқалар Араб халифалигининг Амударё ва Сирдарё ўртасидаги ҳудудларга қизиқиши, мазкур бой маданиятга эга ҳудудларни исломлаштиришга уринишлар билан боғлиқ. Ўзбекистоннинг жануби, яъни Хуросонда Араб халифасининг ноиби сифатида фаолият юритган Убайдуллоҳ ибн Зиёд (672-675), Саид ибн Усмон (676-678), Қутайба ибн Муслим (705-715) лар давридаёқ Мовароуннаҳрга муқаддас динимиз Ислом олиб кирилган. Бу юришларни биз истилочилик эмас, балки ҳақ дин Исломни дунёга ёйиш юзасидан олиб борилган фатҳ ҳаракатлари дея эътироф этишимиз тарихий ҳақиқатга яқин илмий мушоҳода бўлади. Фикримизни Хуросон волийси Ал-Ҳаким ибн Амир ал-Ғифорийнинг 667 йил Амударёдан Мовароуннаҳрга ўтиб биринчи марта намоз ўқиганлиги1 факти ҳам тасдиқлайди. 715 йилга келиб Мовароуннаҳрнинг аксарият қисми Исломни қабул қилди. Араб тили ва ёзувини ўрганиш, Ислом такомилига ҳисса қўшиш учун яна бир неча ўн йиллик давр керак бўлди. Мовароуннаҳрнинг исломлашуви, маданиятларнинг қоришуви, илм-фан учун қулай муҳитнинг вужудга келиши ИХ-ХИИ асрларда Мовароуннаҳр ва Хоразмда Ўрта Осиё реннесанси юз берди. Бу реннесанс, нафақат диний билимлар, шу билан биргаликда, дунёвий билимлар доирасида ҳам юзага келдики, ушбу даврда яратилган илмий янгиликлар, яратилган асарлар бугунги замонавий фанларнинг асоси ҳам ҳисобланади. Бу реннесансни кўпчилик тарихчилар Ўрта Осиёдаги Ислом реннесанси деб ҳам эътироф этишади. Бу давр Жаҳон илм-фанига ҳисса қўшган кўплам олим-у фузалолар ижод қилишдики, уларнинг муайян қисми тарих зарварақларидан муносиб ўрин олишган бўлишса, яна айримлари камроқ тадқиқ этилган ва яна бошқа қисми ўша давр олимларининг номини абадийлаштириш, илмий меъросини ўрганиш бўйича етарли тадқиқот ишлари олиб борилмаган. Яна шундай ишлар ҳам борки, айрим тарихий шахсларга бир ёқлама ва нохолис муносабатда бўлинган. Буни биргина Қутайба ибн Муслим Мисолида ҳам кўриб ўтишимиз мумкин. Унга аксарият ҳолларда истилочи сифатида баҳо берилади. Тўғри, у 705-715 йилларда Мовароуннаҳрда катта истилочилик урушларига бош бўлди, лекин шунинг асносида илм-фан ва ривожланиш, ҳақиқат ва адолатни ёқловчи ҳақ дин исломни ҳам Мовароуннаҳрга олиб келганлиги хусусидаги мулоҳозалар жуда ҳам кам баён қилинган. Ваҳолангки, у Мовароуннаҳрдаги илк масжидларни қуриш ташаббускорларидан бўлган. Қутайба ибн Муслим 94/712-713 йилда Бухорода2, кейинроқ Самарқанддаги оташпарастлар ибодатхонаси ўрнида Хўжаи Хизр масжидини барпо эттирган3. Бу фактларнинг ўзи ҳам уни истилочи деган номдан кўра, кўпроқ Ислом динини Мовароуннаҳрга олиб келган шахс сифатида эътироф этишга сабаб бўлади. Қутайба ибн Муслим ўзининг ўлдирилган ери (машҳад) да Фарғонадаги Калиж ( كلیج ) ёки Кулунж ( كلنج ) қишлоғида дафн этилган [ал-Балхий: 42; ал-Карши: 115, 149]. Қутайба ибн Муслим ҳадис ривоят қилган ва ўрта асрда тузилган тарихий биографик асарларда муҳаддис сифатида унинг батафсил таржимаи ҳоли келтирилган [ал-Насафи: 681 – 684 (№ 1189); ас-Самъоний ИИ: 67]. Қутайба ибн Муслимнинг хоразмлик чўриси бўлган [ат-Табари ИИ: 1298]. Унинг мақбараси ўрта асрларда Мазор-и Хотун, яъни Қутайба ибн Муслимнинг хотини сифатида қайд этилган [Фрйе 1954: 140, н. 215]. Қутайба ибн Муслимнинг мақбараси Андижон вилоятининг Жалолқудуқ туманидаги Гурунчмозор қишлоғида машҳур бўлиб, ҳозир ҳам маҳаллий аҳоли томонидан авлиёнинг мозори сифатида эъзозланади [Азимов 1982: 12]. ХХ аср бошларида Бухоро шаҳрининг шимоли-ғарбий қисмидаги қадимги қабристонда [Гафурова 1992: 87] Қутайба ибн Муслим қадамгоҳи бўлган [Айни 1960: 494,496]. Қутайба ибн Муслим ҳақида яна қаранг: Бартольд 1963: 243 – 244; Босwортҳ 1986: 541 Бу жиҳат изланиш олиб бораётган тадқиқотчи ёки олим ўз мамлакатидаги шундай ўрта аср илм-у олимларини ўрганиши, илмий меросини батафсил тарзда оммага намойиш этиши, уларнинг номини тарих зарварақларидан муносиб жой олишини таъминлаш мақсадида чуқур ва изчил тадқиқотларни йўлга қўйиш долзарб масаладир. Наҳор ибн Тавсиъа ибн ъАтбон ат-Тамимий – арабларнинг бакр ибн воъил қабиласидан чиққан машҳур араб шоири бўлган. У Ал-Муҳаллаб Абу Суфранинг вафотига атаб марсия, Қутайбага аталган ҳажвий шеърлар, шунингдек, шеърлари жамланган “Девон”нинг муаллифи4. У VIII аср биринчи ярмида Мовароуннаҳрда ижод қилган шоир бўлган. Яна шундай тарихий шахслардан бири Абу Жаъфар Қусам ибн ал-ъАббос ибн ъАбд ал-Мутталиб – Муҳаммад пайғамбарнинг амакисининг ўғли ( ابن عم ) [Босwортҳ 1986: 551]. Қусам ибн ал-ъАббос Мовароуннаҳрга Саъид ибн ъУсмон ибн ъАффон билан бирга ислом динини тарғиб қилиш учун келиб, 54/673-74 ёки 56/675-76 йилда шаҳид бўлган ва Самарқандда дафн этилган 1 Алимова Д., Филанович М. Тошкент тарихи. – Тошкент: “ART-FLEX”, 2009. – Б. 34. 2 Nastich V.N. Persian Legends on Islamic Coins: from Traditional Arabic to the Challenge of Leadership // The 2nd Simone Assemani Symposium on Islamic Coins [Polymnia. Numismatica antica e medievale. Studi, 1], Trieste 2010. – P. 165-190. // ред. Камолиддин Ш.С. Вопросы этногенеза и этнической истории народов Средней Азии. Выпуск 4. - LAP LAMBERT, 2019. – С. 135. 3 https://masjid.uz/uzbekiston-masjidlari/masjidlar-faoliyatidan/1433-hazrati-hizr.html 4 Ибн А‘сам VI: 348; VII: 81, 130, 136, 145, 152, 153, 159, 165, 172; Yaqut IV: 97; Jacut I: 843; IV: 506; Ибн Халликон IV: 87; V: 354; VI: 291]. Download 45.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling