Факультет: Биология Кафедра: Одам ва ҳайвонлар физиологияси Ўқув йили
Download 14.12 Kb.
|
Мохчехра
- Bu sahifa navigatsiya:
- Илмий раҳбар
- Тадқиқот объекти ва предмети.
- Тадқиқот вазифалари
- Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари.
- Илмий раҳбар: тиб.ф.д. Суяров А.А. Магистрант: Муртазаева Н.П.
Аннотация “Тошкент шаҳри аҳолиси ўртасида дори ва овқат аллергиясининг тарқалиши” мавзусидаги магистрлик диссертацияси аннотацияси Охирги йилларда бутун жаҳон мамлакатларида аллергик касалликларнинг тарқалиши жадал суръатлар билан ошиб бориб, инсоният олдида XXI аср – аллергия асри сифатида долзарб муаммо туғдирмоқда. Ўтган аср бошларида аллергик касалликлар аҳолининг бор йуғи 1-2% ини ташкил қилган бўлса, ҳозирги пайтда ривожланган мамлакатларда 35% гача учраётганлиги кузатилаяпти. Шулар қаторида бизнинг республикамизда ҳам аллергик касалликларининг ўткир ва сурункали турлари билан хасталанган беморлар сони кўпайиб бораяпти. Шу пайтгача, Республикамизда вилоятлар ва шаҳарлар кесими доирасида аллергик касалликларнинг учраши ва уларнинг турлари тўғрисида етарлича маълумотлар келтирилмаган. Ҳозирги пайтда аҳоли орасида айниқса, аҳоли сони кўп бўлган шаҳарларда аллергик касалликлардан дори ва овқат аллергияси билан тез-тез мурожаат кузатилмоқда. Шунинг учун, дори ва овқат аллергиясини аҳоли сони кўп бўлган йирик шаҳарларда ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлади. Тадқиқот объекти ва предмети. Тошкент шаҳри аҳолиси орасида дори ва овқат аллергияси билан мурожаат қилган беморлар ва уларнинг тиббий карталари. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент шаҳри аҳолиси орасида дори ва овқат аллергиясининг тарқалишини ўрганиш. Тадқиқот вазифалари: Тошкент шаҳри аҳолиси ўртасида дори аллергияси билан мурожаат қилган беморлар сонини аниқлаш; Тошкент шаҳри бўйича овқат аллергияси билан оғриган беморларни ўрганиш; дори аллергияси билан оғриган беморларни Тошкент шаҳар туманлараро кесимида ўрганиш; Тошкент шаҳар туманлари орасида овқат аллергияси билан оғриган беморлар сонини аниқлаш. Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Тошкент шаҳар аҳолиси ўртасида дори ва овқат аллергиясининг тарқалиши тўғрисида маълумотлар олиниб, ушбу аллергик касалликлар сонининг кўпайишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилишига хизмат қилади. Илмий раҳбар: тиб.ф.д. Суяров А.А. Магистрант: Муртазаева Н.П. Download 14.12 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling