Факултет декани Т. Шарипов


 Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/33
Sana05.04.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1274713
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33
Bog'liq
Иқтисод Асосий воситалар

3. Асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби 
Асосий воситаларнинг туркумланиши аналитик ҳисобни юритиш учун 
асос килиб олинади. Инвентар карточкалари ва ҳисобга олиш дафтари ва 
инвентаризация рўйхати асосий воситаларнинг аналитик ҳисобининг асосий 
регистрлари ҳисобланади. Уларнинг қандай шаклда бўлиши асосий 
воситаларнинг турларига боғлиқ. Баъзи корхоналарда аналитик ҳисоб 
инвентар карточкаларида юритилса, бошқаларда эса асосий воситаларни 
ҳисобга олиш дафтари ва инвентаризация рўйхатидан фойдаланилади.


21 
0100 “Асосий воситалар” счёти мулк тариқасида тегишли бўлган асосий 
воситалар тўғрисида маълумотлар бериш учун мўлжалланган.
Таъсисчилар томонидан устав капиталига ҳисса сифатида берилган 
асосий воситалар қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан расмийлаштирилади: 
Дебет 0100 “Асосий воситалар” 
Кредит 8330 “Пай ва қуйилмалар” 
Асосий воситалар корхоналар ва жисмоний шахслардан бепул олинганда 
ва ҳукумат органларидан субсидия тариқасида берилганда бухгалтерия ҳисоби 
счётларида қуйидагича акс эттирилади: 
Дебет 0100 “Асосий воситалар” счёти 
кредит 8810 “Грантлар” 
кредит 8400 “Қўшилган капитал” (давлат корхоналарида) 
 
4. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олиш 
Хўжалик субъектларида асосий фондлар бўйича амортизация 
ажратмаларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амортизация 
ҳисоблаш объекти бўлган асосий воситалар таркиби ўзгарган, шунингдек 
амортизация ҳисобланадиган асосий формулалар рўйхати ички хўжалик 
йўллари, асбоб ускуналар, траснпорт воситалари, заҳирада турган ва корхона 
балансидаги асосий фаолиятга тегишли бўлган асосий воситалар билан 
тўлдирилади. 
1991 йил 1 январдан асосий фондларга амортизация ҳисоблаш тартиби 
ўзгарган, унга мувофиқ фақат тўла тиклаш учун амортизация ҳисобланади. 
1992 йил 1 апрелдан бошлаб асосий воситаларга эскириш тиклаш қиймати 
бўйича ҳисобланмоқда.
Хориждан сотиб олинган асосий воситаларга амортизация ҳисоблашда 
ва шунга ўхшаш асосий воситаларга белгиланган нормалар асосида амалга 
оширилади. 
Ушбу Низомда ижарага олинган асосий воситалар бўйича амортизация 
ҳисоблашнинг турли хил тартиблари кўзда тутилган бўлиб, у ижаранинг 


22 
турларига боғлиқ. Агар ижарага топширилаётган объект узоқ муддатли ижара 
шарти билан топширилса, бунда асосий воситаларга амортизацияни ижарачи 
ҳисоблайди ва маҳсулотнинг таннархига олиб борилади. Агар ижарага 
берилаётган объект жорий ижара шарти билан берилса унда асосий 
воситаларга амортизацияни ижарага берувчи ҳисоблайди ва уни 
реализациядан ташқари жараёнлар ҳаражатлари таркибида акс эттирилади. 
Ҳисобланган ижара хақи эса реализациядан ташқари даромадлар таркибида 
ҳисобга олинади.
Низомда янги ҳисоблаш техникаларини материаллар, приборлар ва 
асбоб ускуналарнинг янги прогрессив турларини ишлаб чиқарувчи ва эспортга 
чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳажмини кўпайтириши учун жисмонан ва 
маънавий жиҳатдан эскирган асосий воситаларни ёппасига алмаштиришни 
кўзда тутган корхоналарга амортизация ҳисоблашнинг усулини қўллашга 
рухсат этилган. 
Амортизация ҳисоблашнинг жадаллаштирилган усули қуйидагиларга 
рухсат этилмайди:
 меъёр бўйича фойдаланиш муддати 3 йилгача бўлган машиналар, асбоб 
ускуналар ва транспорт воситаларига; 
 аэрофлотнинг самолёт мотор паркининг норматив хизмат муддати 
самолёт ва вертолётларнинг иш соатлари миқдорига боғлиқ бўлган 
айрим асбоб ускуналарга; 
 автомобил транспортининг ҳар 1000 км хақиқатда босиб ўтилган йўлига 
қараб фоизда ҳисобланадиган амортизация ажратмасига; 
 фақат белгиланган синов ва маълум маҳсулотларни чекланган миқдорда 
ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб ускуналар ва техникаларга 
жадаллаштирилган амортизация ҳисоблашда амортизация ҳисоблашнинг 
тенг усули қўлланилади, бунда амортизация ажратмасининг йиллик 
нормаси 2 мартадан ошмаслиги керак. 
Амалиётда ойлик амортизация миқдори қуйидаги тартибда аниқланади: 
ўтган ойда амортизация миқдорига шу ойда келиб тушган асосий 


23 
воситаларнинг ойлик амортизация микдори қўшилади ва шу ойда чиқиб кетган 
асосий воситаларнинг амортизация миқдори айириб ташланади. 
Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олиш учун ҳисобда 0200 
“Асосий воситаларнинг эскириши” контр-актив счётдан фойдаланилади. Ушбу 
счётга асосий воситаларнинг турига қараб қуйидаги субсчётлар юритилади: 

0211, 0212, 0220, 0240, 0250, 0260, 0270, 0280, 0290, 0299 счётлар.
Жорий ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган 
амортизация миқдорига 8700 счёт дебетланади ва 0200 кредитланади.
Маҳсулдор ҳайвонлар, буғулар, кутубхона фондлари, ёш кўчатлар, 
умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари, консервацияга берилган асосий 
воситаларга амортизация ҳисобланмайди. 
Амортизация ҳисоблаш муддати тугаган асосий воситаларга эскириш 
ҳисобланмайди. Ўзига тегишли асосий воситалар корхонадан чиқиб кетганда 
0200 счёт дебетланади ва 9400 счёт кредитланади. 0200 счёт бўйича аналитик 
ҳисоб асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентар объектлари бўйича 
юритилади.
Амортизация фондининг жамғарилиши ва фойдаланиши бухгалтерия 
ҳисоби счётларида акс эттирилмайди. Маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдан 
тушган тушум таркибидаги амортизация ажратмаси ҳисобланиш счётига ёки 
корхонанинг тегишли счётларига ўтказилади ва ушбу счётлардан асосий 
воситаларга тегишли капитал қўйилмаларини мослаштириш жараёнида 
ҳисобдан чиқарилади. 
Амортизация ҳисоблаш усуллари қуйидаги 2.1.4.1, 2.1.4.2, 2.1.4.3 ва 
2.1.4.4 - жадвалларда берилган. 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling