13
Ўқув материалини биргина маҳорат даражасида муваффақиятли
ўзлаштиргандан сўнг, у шу ўқув вақти мобайнида, фақат юқорироқ
даража
бўйича ўқишни давом эттириши мумкин.
Яъни ўқувчининг руҳий, жисмоний ва ақлий сифатларига боғлиқ ҳолда
курсни ўтишнинг индивидуал программалари аниқланади.
Модулли ўқитиш тамойиллари:
1. Ахборотли материални мақсадга қаратилган вазифа тамойили. Шу
қоидага мувофиқ, қўйилган мақсадларга эришишга йўналтирилган, берилган
мавзу мақсадидан келиб чиқиб, ахборотли модулли блок тузилади, яъни аввал
мақсад
шакллантирилади, ундан сўнг эса модулли дастурнинг ахборотли
модулли блоки ва модуллари шакллантирилади.
2. Ўқув материалининг
мукаммаллик тамойили:
• модулда албатта ўқув
материалини асосий томонлари, ушбу материалга
тушунтиришлар бериш ва материалга қўшимча чуқурроқ
кириб бориш
имкониятларини кўрсатиш;
• адабиётлар манбаини кўрсатиш;
• амалий вазифаларни бериш ва уларни ечиш йўлларини тушунтириш;
• назарий ва амалий топшириқлар ва уларга жавобларни келтириш керак.
3. Қайтар алоқа тамойили. Билимларни ўзлаштириш жараёни
бошқариладиган ва ўзлаштиришни назорат қилиш имкони бўлишини талаб
этади.
Услубий
ахборотли материални мақбул етказиш қоидаси. Модул
материалини
шундай шаклда ифодалаш керакки, таълим олувчилар аниқ
шароитларда уларни энг кўп самарали ўзлаштиришини таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: