Факултети декани доц. ҲХолмўминов
Download 46.96 Kb.
|
1 1 очиқ машғулотлар натижалари 2021
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотнинг ташкил этилиши.
- Машғулот мазмуни.
- Очиқ машғулот хулосаси.
- Кафедра қарор қилади
Термиз давлат университети «Тарих » факультети Жаҳон тарихи кафедраси 10.02.2021 йил «___» сонли мажлис баённомасидан КУЧИРМА «_10__»__02____2021 йил Катнашдилар: “Жаҳон тарихи” кафедраси доц. Хужаёров И., «Компютер тизимлари» кафедраси мудири доц. Қ.А.Бекмуродов, “Табиий фанлар” кафедраси мудири доц. Асроров., “Жаҳон тарихи” кафедраси аъзолари доц. Ялгашев О., доц. Примова Х., кат.ўқит. Тоиров Ш., кат.ўқит. Фаттаева Д., кат.ўқит. Рахимов Р., ассистентлар Холматов О., Абатов Ш. ва бошқ. Кун тартиби: 4. 2020-2021 ўқув йилида ТАТУ Самарқанд филиали доц. З.М.Махмудовнинг 10.02.2021 йилда кафедра режасига асосан, 2-курс магистратура мутахассислари учун «Математик тизимлар ва уларни дастурлаш» фанидан “Матлабдаги арифметик ва мантиқий амаллар” мавзусида утказган очиқ машғулоти муҳокамаси. Кафедра мудири И.Хужаёров. Очиқ машғулот филиалнинг дарс жадвали бўйича 1-жуфтликда 0830 да бошланди. Машғулотнинг ташкил этилиши. 10.02.2021 йил доц. З.М.Махмудов томонидан магистратуранинг 2-курс талабалари учун очик машғулот утказилди. Очиқ машғулот тақвим режа асосида олиб борилди. Маъруза хонаси машғулотга тайёр эди. Талабалар давомати яхши. Машғулот тайёрланган тақдимот орқали олиб борилди. Машғулотда компютердан фойдаланиш малакаси юқори, машғулот давомида талабалар назорат қилиб ва аудиторияни ўзига жалб этиш даражаси яхши. Машғулот мазмуни. Машғулотда мавзунинг долзарблиги, илмий-амалий йўналтирилганлиги, аввал ўзлаштирилган мавзулар билан боғлиқлиги, тавсия этилган адабиётлар сифати (янгилиги ва қулайлиги), талабаларнинг қизиқишларини ва мойилликларини ҳисобга олган ҳолда, унинг мақсади, асосий қисми, таянч иборалар, мустақил тайёрланиш учун саволлар ва адабиётлар рўйхати берилди. Мавзунинг режаси талабаларга ўқиб эшиттирилди. ....Шу режа асосида дарс берилди. Маъруза бошланишдан олдин утилган мавзу эслатиб утилди. Ушбу мавзу бевосита утган мавзулар билан боғлиқлиги туфайли талабалар учун бу янги мавзу жуда тушунарли бўлди. Доц. З.М.Махмудовнинг ташқи кўриниши, ўзини тутиш этикаси, нутқ маданияти, умумий эрудицияси ва талабалар билан мулоқоти талабга жавоб беради. Дарсни талабалар билан бевосита савол - жавоб тарзида утказди ва ҳар доим уларни мавзуга диққатларини жалб қилиб турди. Қуйилган савол доирасида уларнинг жавоблари таҳлил қилиниб борилди. Натижада талабалар дарсни енгил тушинаётганлиги билиниб турди. Доц. З.М.Махмудовнинг бевосита техник жиҳозлардан фойдаланиши ва презентация маълумотларини тушинарли етказилиши талабаларни дарс мобайнида фаол иштирок этишига асос солди, шу боис услубий нуқтаи-назардан маъруза яхши йўлга қўйилган. Қўйилган мақсад, презентацияда айтиб утилган бўлиб, маърузачи унга эришди, чунки талабалар дарс мобайнида янги тушунчаларни ўзлаштириб бориши яққол кўзга ташланиб турилди. Масаланинг аниқ алгоритмини яратиш ва уша бўйича дастурларни яратиш имкони берилди. Талабаларга мустақил ишлаш учун мавзулар ажратиб берилган. Мавзу бевосита талабаларни келажакдаги ишларида ўз фаолиятларини ишлаб чиқилган режа асосида бажаришлари жуда катта аҳамият касб этиши таъкидлаб утилди. Очиқ машғулот хулосаси. Юқоридагилардан маърузани қуйидаги ҳулосалар билан баҳолаш мумкин: Дарснинг ташкилий қисми. Дарс бошида давомат текширилди ва утган дарсда бўлмаган талабалардан сабаблари сўралди. Давомат қаттиқ текширилаётганлигини ва Олий ва ўрта махсус таълим Вазирлигига ҳафта охирида давомад ҳақида маълумот жунатилаётганлигини айтиб утди ва кейинги дарсларда бу масалага масъулият билан ёндошиш кераклиги ўқтирилди. Дарснинг бориши. Олдинги дарсда утилган мавзу мақсади такрорланилди ва баъзи мисоллар тушинтириб берилди. Талабалардан утган мавзу бўйича баъзи бир тушунчалар сўралди. Дарснинг бевосита презентация орқали тайёрланиши ва проектор орқали маъруза давомида мос слайдларни кўрсатилди. Ҳар бир слайддаги тасвирланган маълумотлар тўлиқ тушинтирилиб берилди. Слайдларда қўйилган саволлар талабаларни диққатини жалб қилиниши ва уларни фаол иштироки, маърузачининг замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишидан далолат беради. Материалларни баён этишдаги аниқлилик, мантиқий тузилганлик ва изчиллик, хорижий тиллардаги ўқув материалларидан фойдаланиш даражаси, ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш даражаси, машғулотнинг мақсадига эришганлик, машғулотнинг тарбиявий йўналтирилганлиги Камчиликлари. Дарс бевосита интернетда кўрсатилганда, аудиторияда талабаларнинг дарсга фаол иштироки амалга оширилганда ва пассив талабаларни ҳам дарсга жалб қилиш технологияларини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Кафедра қарор қилади: Умуман олганда доц. З.М.Махмудов томонидан утказган очиқ машғулот олий ўқув юртлари талабларига тўлиқ жавоб беради деб ҳисоблансин. Кафедра мудири т.ф.д. проф. С.Турсунов Котиба: каттта ўқитувчи Фаттаева Д. Download 46.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling