Fakulteti,,Geokimyo va minerologiya
Геокимёда қидирув ва аналитик усуллар
Download 325.74 Kb.
|
analitik labaratorya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эмиссион спектрал таҳлил
- Атом-абсорбция таҳлили
Геокимёда қидирув ва аналитик усуллар.
Аналитик (лаборатория) усуллари Элементлар миқдори аниқлаш (уларнинг бирикмаларида) учун ўтказиладиган геокимёвий қидирув ишларида қуйидаги бир мунча кенг тарқалган таҳлил усуллари қўлланилади: эмиссион спектрал таҳлили, атом абсорбция, колориметрик, ва бошқа махсус кимёвий таҳлиллар, шунингдек радиометрик, рентген-спектрал таҳлиллардан фойдаланилади. Бундан ташқари алоҳида ҳолатларда турли минералларнинг хусусиятларини ўрганувчи усуллардан ҳам фойдаланиш мумкин. Маълум таҳлиллар намуналар олинмасдан ҳам бажарилиши мумкин. Бунда натижалар автоматик тарзда ёзиб қайд этилади . Мазкур турдаги таҳлилларга: турли хил радиометрик усуллар, симоб гази ва бошқа бир қатор усуллар киради. Юқоридаги усулларни кўп қўллаш геокимёвий қидирув ишлари самарадорлигини оширади. Эмиссион спектрал таҳлил Эмиссион спектрал таҳлил қарийб 50 йилдан бери геокимёвий қидирув ишларида кенг қўлланилиб келаётган таҳлил усулларидан бири. Мазкур таҳлил усули туб жинcлар, бўшоқ жинслар, ўсимлик кули, сув намуналарининг қуруқ қолдиқлари ва алоҳида минералларнинг таркибидаги элементларнинг миқдорини аниқлашда фойдаланилиши мумкин. Асосий спектрал таҳлиллар ёруғлик манбаидан атомлар, молекуларлар ва ионлар тарқатиш, тўлқин узунлиги ва тарқалиш интенсивлигини ўлчашдан иборат. Алоҳида элементларнинг миқдори уларнинг спектрдаги чизиғининг интенсивлигига қараб аниқланади. Геокимёвий қидирув ишларида спектраль таҳлиллар бир қатор афзаллик томонлари учун кенг қўлланиади. Мазкур таҳлил усули ёрдамида бир вақтнинг ўзида ўрганилаётган объектда 70 дан ортиқ элементни аниқлаш мумкин. Мазкур элементларга кўпчилик металлар ва тарқоқ ер элементлари кириб уларни аниқлашни намуналарнинг ҳажмини кўпайтирмасдан ҳам амалга оширса бўлади. Аслида таҳлил намуналарни дастлабки қайта ишлаш бўйича қийин операцияларни бажаришни талаб этмайди. Усулнинг аниқлилик даражаси – 10-3 – 10-4 % гача бўлиб, бу кўрсаткич баъзи қўшимча операциялар ўтказилса 10-5 – 10-6% гача ортиши мумкин. Спектрограмма фотопластинкаларга олиниб элементлар миқдорини бир мунча аниқ баҳолаш, шунингдек натижаларини текшириш ва бирламчи таҳлилларда аниқланган элементларни миқдорини қўшимча қайта аниқлаш имконини ҳам беради. Таҳлил камчиликлари спектрограммада чизиқларни тасвирлаш билан боғлиқ бўлиб, юқори миқдордаги (1% дан юқори) элементларни аниқлашда спектрал таҳлил аниқлиги бўйича бошқа усуллардан пастроқ. Ҳисоблаш жараёнида аниқланаётган элементнинг учраш шакллари ва умумий намунанинг кимёвий таркибинининг таҳлил натижаларига кўрсатадиган таъсирини ҳисобга олиш имкони йўқ. Спектрал таҳлил иккига: ярим миқдорий (тахминий миқдорий) ва миқдорий турларга бўлинади. Тахминий миқдорий спектрал таҳлил миқдорий қиёслаш орқали тадқиқ этилаётган элементларнинг бир мунча кичик аниқликдаги миқдорларини аниқлаш имконини беради аммо унинг унимдорлиги юқори. Атом-абсорбция таҳлили Геокимёвий қидирув ишларида атом-абсорбция спектрометрия усули яқин вақтлардан бошлаб қўлланила бошланишига қарамасдан унинг қўлланилиши узлуксиз тарзда кенгаймоқда. Мазкур усул бир вақтнинг ўзида битта намуна эритмасидан 40қа яқин элементнинг миқдорини аниқлаш мумкинлиги билан геокимёвий тадқиқотлардаги жуда ҳам қиммат таҳлил усуллардан бири ҳисобланади. Таҳлил қилиш учун намуналар эритма ҳолига ўтказилади. Кейин эритма атом-абсорбцион спектрофотометрнинг камерасига солинади ва аланга ёрдамида буғлантирилади. Бунда аланга ҳарорат маъносини англатиб, у эритман атом ҳолига ўтгунча ошириб (20000 атрофида) борилади. Ўзида аниқланаётган элементларни бириктирган буғ ёруғлик маньаси билан нурлантирилади. Энергияни ўлчаш орқали мазкур элементларнинг буғдаги миқдори аниқланади. Атом-абсорбция спектрофотометрия турли хил табиий объектларда: тупроқ, тоғ жинслари, ўсимлик кули ва табиий сувда элементлар миқдорини аниқлашда фойдаланилади. Ҳароратсиз атом-абсорбция таҳлили ҳозирги кунда 10-5-10-6% аниқлик билан фақатгина симоб миқдорини аниқлашда қўлланилаяпти. Download 325.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling