Fakulteti,,Geokimyo va minerologiya
Рентген-радиометрик таҳлил
Download 325.74 Kb.
|
analitik labaratorya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Изотоп усули
- Геокимёвий қидирув тадқиқот усуллари
Рентген-радиометрик таҳлил
Геокимёвий намуналарни анализ қилишнинг мазкур усули фақатгина сўнги йилларда кенг қўлланила бошланди. Бу усул минералларнинг радиоктивлигини, γ-квантли жинсларни ва иккиламчи радиоктив нурланишни ўлчашга асосланган. Одатда нурлантириш изотоп манбалар ёки ихчам (портатив) рентгент трубкалари орқали олиб борилади. Бу тавсилий литокимёвий тадқиқотлар жараёнида радиоактив индикатор-элементлар билан маъданлашган ҳудудларни аниқлаш имконини беради. Рентген спектраль таҳлили тоғ жинсларини силикатли таҳлилилн ўтказиш учун ҳам самарали қўлланилиб келимоқда. Бунда КРФ-18, АRL-7200, PW-1600 ва бошқа квантометрлардан фойдаланилади. Мазкур таҳлилда аниқланган оксидлар миқдори йиғиндиси 98.5 дан 101.5% гача ўзгаради. Бир қатор элементларда (Na дан Ba гача ва Hf дан U гача) экспресс анализ ўтказиш учун БАРС, “Минерал”, “Поиск”, БРА турдаги асбоблардан фойдаланилади. Юқоридаги асбоблар ёрдамида бир вақтнинг ўзида 2-4 элементнинг миқдорини аниқлаш мумкин. “Феррит” деб номланган асбоб юқори аниқликка эга бўлиб, дала шароитида темир гуриҳидаги элементларнинг миқдорини аниқлашга мўлжалланган. Эҳтимол яқин йилларда янги турлаги замонавий асбоблар ҳам яратилар. Изотоп усули Сўнги йилларда геокимёвий тадқиқотларда изотоп таркиби (жумладан 18О/О16) ҳақидаги маълумотлар қўлланилмоқда ва бу конларнинг шаклланиш температурасини аниқлаш ва маъдан ҳосил қилувчи эритмаларнингҳаракатини ўрганиш имконини бермоқда. Элемпентларнинг изотоп таркиби махсус асбоб – масс-спектрометр ёрдамида аниқланади. Геокимёвий қидирув тадқиқот усуллари Геокимёвий усуллар билан фойдали қазилмаларни қидириш ишларини ўтказиш кон атрофидаги йирик геологик регионларда ва фойдали қазилмаларнинг алоҳида таналари атрофида маълум кимёвий элементларнинг тарқалиш қонуниниятини билишни талаб этади. Бундан ташқари қанақа элементлар миқдорининг ўзгариши маълум бир кон мавжудлигидан дарак бериши, шунингдек улар мазкур турдаги кон учун қидириш мезони ва белгиси ҳам мумкин. Ер пўсти таркибида жуда-жуда кам, фоизнинг мингдан, ўн мингдан бир ва ундан хам камроқ улуш миқдорида иштирок этадиган металл ва нометалл элементлар гуруҳига нодир элементлар дейилади. Бу гуруҳ элементларининг сони 40 дан ортиқ бўлса хам, уларнинг Ер пўстидаги миқдори оғирлигига кўра фоизнинг ўндан бир улушидан кўп эмас. Булар шартли равишда нодир элементлар дейилади. Масалан, қўрғошин, рух, қалайи, молибден каби элементлар миқдори хам Ер пўстида кўп эмас, бироқ улар йирик-йирик конлар ҳосил қиладики, шунга кўра улар нодир элементлар қаторига қўшилмайди. Шунингдек, баъзан нодир элементларнинг тоғ жинсларидаги миқдори айрим кам тарқалган элементлар миқдоридан кўпрок бўлади. Нодир элементлар (а. rare elements; н. seltene Elemente; ф. elements rares; и. elementos raros) — кимёвий элементлар гуруҳининг шартли номи бўлиб улар орасида қуйидагилар ажратилади: енгил (Li, Rb, Cs, Be), қийин эрувчан (Ti, Zr, Hf, V, Nb, Ta, Mo, W), тарқоқ (Ga, In, Tl, Ge, Se, Te, Re), нодир ерлар (Sc, Y, La ва лантаноидлар), радиоактив (Po, Tc, Fr, Ra, Ac, Th, Pa, U, Pu, Np, Cm, Cf, Am ва б. трансплутон элементлар), инертн газлар (He, Ne, Ar, Kr, Xe, Rn). Нодир ер элементлари 1.Скандий (Sc) 2.Иттрий (Y) 3.Лантан (La) 4.Цезий (Ce) 5.Празеодим (Pr) 6.Неодим (Nd) 7.Прометий (Pm) 8.Самарий (Sm) 9.Европий (Eu) 10.Гадолиний (Gd) 11.Тербий (Tb) 12.Диспрозий (Dy) 13.Гольмий (Ho) 14.Эрбий (Er) 15.Тулий (Tm) 16.Иттербий (Yb) 17.Лютеций (Lu) FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR 1. Islomov O.I. “Umumiy geologiya” «O’qituvchi» 1991 yil. 2. Shoraxmedov SH.SH. “Umumiy va tarixiy geologiya” «O’qituvchi» 1989 yil. 3. Qurbonov A.S. “Geologiya” «O’qituvchi» 1991 yil. 4. Qurbonov A. “Geologiya” O’qituvchi 1992 yil. Download 325.74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling