10 – ВАРИАНТ
1 – топшириқ.
Қуйидаги тест саволларига жавоб беринг:
1. Аналогия усулда хулоса чиқариш нима?
А) Бу – жузъийроқ хукмдан умумий хукм келтириб чиқаришдир;
Б) Бу – жузъийроқ хукмдан жузъийроқ хукм келтириб чиқаришдир;
В) Бу – умумий ҳукмдан торроқ ҳукм келтириб чиқаришдир;
Г) Бу – умумий ҳукмдан умумий ҳукм келтириб чиқаришдир.
2. Индуктив хулоса чиқариш нима?
А) Бу – умумий билимдан умумий билим хосил қилиш;
Б) Бу – жузъий билимдан жузъий хосил қилиш;
В) Бу – жузъий билимдан умумий билим хосил қилиш;
Г) Бу – умумий билимдан жузъий билим хосил қилиш.
3. Катта термин деб нимага айтилади?
А) чиқарилган хулосанинг предекатига;
Б) чиқарилган хулосанинг субъектига;
В) кичик асосни ўз ичига олган асосга;
Г) катта асосни ўз ичига олган асосга.
4. Қуйидаги хулоса чиқариш силлогизмнинг нечанчи фигурасига тегишли?
Порахўрлар жамиятги зарар келтиради.
Баъзи домлалар порахўрдир.
--------------------------------------------------------
Баъзи домлалар жамиятга зарар келтиради.
А) 1-фигура;
В) 3-фигура;
Б) 2-фигура;
Г) 4-фигура.
5. Қуйидагилардан қайси бирида силлогизм таркиби тўғри кўрсатилган?
А) субъект, предекат, мантиқий боғловчи;
Б) катта асос, кичик асос, хулоса;
В) катта термин, кичик термин;
Г) субъект, предикат.
6. Хукм нима?
А) Хукм- хиссий билиш шаклларидан бири;
Б) Билиш босқичларидан бири;
В) Тафаккур шаклларидан бири;
Г) Оламдаги нарса ходисалар хақида тасдиқ маъносидаги фикр.
7. Хукм қачон чин бўлади?
А) Хукм хамма вақт чин бўлади.;
Б) Хукм объектив оламда хақиқатан боғлиқ нарсанинг боғлиқ, ажралган нарсани ажралган деб англатса у чин бўлади;
В) Хукм объектив оламда хақиқатан боғлиқ нарсани боғлиқ, деб уқтирса у чин бўлади;
Г) Оламддаги нарса ходисалар хақида тасдиқ ёки инкор маънони билдирса чин бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |