Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet10/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Ижтимоий онг ҳолатлари. Ижтимоий онгнинг яхлит тавсифи ижтимоий онг ҳолати, оммавий онг, жамоатчилик фикри каби тушунчаларда ифодаланади. Ижтимоий онг ҳолати мазкур тарихий даврда қайси ғоялар ва қарашлар етакчилик қилаётгани, ижтимоий онгнинг қайси шакллари жамоатчилик фикри ва кайфиятига айниқса самарали таъсир кўрсатаётгани, жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг қайси механизмлари устувор аҳамиятга эга эканлиги (у мафкуравий мажбурлов маҳсулими ёки стихияли тарзда шаклланадими), жамоатчилик фикрини шакллантириш воситалари орасида фан, дин, сиёсат ва ҳуқуқ қандай ўрин эгаллаши билан белгиланади. Ижтимоий онг ҳолатларини тавсифлашда илмий ва ноилмий тасаввурларнинг ўзаро нисбатини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади. Масалан, ижтимоий бўҳронлар ва тангликлар даврида ўта хурофий ақидалар тикланади, саросималик кайфиятлар, ижтимоий онгнинг беқаролиги кучаяди. Ижтимоий онг маданиятда ўзининг амалий ифодасини топади.
Ижтимоий кичик тизим ижтимоий ишлаб чиқаришда меҳнат тақсимоти ва ихтисослашиш муқаррар тарзда ижтимоий табақаланишга туртки беради, ўзига хос вазифаларнигина бажарадиган, жамиятда маълум мавқега эга бўлган ва ўз манфаатларини илгари сурадиган нисбатан мустақил ижтимоий бирликлар ва гуруҳлар вужудга келишига сабаб бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, ижтимоий табақаланиш ва одамлар ўртасидаги тенгсизлик жамиятнинг табиий ҳолатидир. «Олтин аср», умумий ва тўла тенглик ҳақидаги орзу мутлақо ноилмий бўлгани боис уни рўёбга чиқариш мумкин эмас. Шунингдек, у зарарлидир, чунки одамларни тўғри йўлдан оздиради, ижтимоий муносабатларга кескин тус беради. Тарихдан маълумки, умумий тенглик ҳақидаги шиорлар ҳеч қачон рўёбга чиқмаган: бир тенгсизлик ўрнида бошқа тенгсизлик пайдо бўлган. Оилада, уруғ ёки қабилада устун мавқега эришиш учун, ўз шахсий обрўси – кучи, мардлиги ёки маҳорати тан олиниши учун кураш ижтимоий ҳаётнинг дастлабки босқичларидаёқ юзага келган. Таъбир жоиз бўлса, тенгсизлик шахс ва пировард натижада – жамият ривожланишининг муҳим омилидир.
Ижтимоий тенгсизлик вужудга келиши ва жамиятнинг ривожланишида мулк институти алоҳида рол ўйнаган. Мазкур институт вужудга келиши билан одамларнинг мулкий тенгсизлик билан боғлиқ табақаланиши кучайган. Алоҳида касбий фаолият сифатида ақлий меҳнат билан шуғулланадиган кишилар пайдо бўлган. Мазкур жараёнлар меҳнат тақсимотини фаоллаштирган. Айрим гуруҳларнинг алоҳида ажралиб чиқишига, бошқаларининг турли ҳамжамиятларга бирлашишига туртки берган. Ҳар қандай жамиятнинг ижтимоий тузилиши мазкур жамият тарихининг маълум давридаги муайян-тарихий ижтимоий бирликлар ва гуруҳларнинг ўзаро муносабатлари, ҳамда мазкур муносабатларни тартибга солувчи махсус институтлар ва муассасалар мажмуи билан тавсифланади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling