Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Download 87.38 Kb.
bet26/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Маданий коммуникация. Маданият бойликларидан фойдаланиш уларни ўзлаштиришни, яъни шахс ва жамиятнинг маънавий ва амалий мулкига айлантиришни назарда тутади. Шу сабабли юқорида зикр этилган предметлиликни авлоддан-авлодга қолдириш, идрок этиш ва англаб етиш борасидаги фаолият маданиятнинг муҳим элементи ҳисобланади. Маданиятнинг ҳар қандай предмети матнни эслатади. Бу матн белгиларнинг тасодифий ва мантиқсиз тўпламига эмас, балки фикрга айланиши учун уни кимдир ўқиши талаб этилади. Билим, тажриба ва фикр алмашиш маданият борлиғининг зарурий шартидир. Маданий предметлиликни яратишда инсон ўз маънавий кучлари ва қобилиятини «моддийлаштиради», «предметга айлантиради». Маданий бойликни ўзлаштиришда эса инсон маданий предметлиликни «моддийликдан чиқаради», унинг маънавий мазмунини аниқлайди ва уни ўз мулкига айлантиради. Шу сабабли маданиятнинг борлиғи маданий ҳодисаларни яратувчилар ва уларни идрок этувчиларнинг мулоқотини талаб қилади. Маданиятлар мулоқоти ўзаро алоқа қилиш, маданий предметлиликни тушуниш, унга баҳо бериш шакли ҳисобланади ва маданий жараён марказидан ўрин олади.
Маданий жараёнда мулоқот тушунчаси кенг мазмун касб этиб, бу маданий бойликларни яратувчи ва ундан фойдаланувчининг мулоқоти, авлодлар мулоқоти, халқларнинг ўзаро алоқа қилиш ва тил топиш шакли сифатидаги маданиятлар мулоқотидир. Маданий тафовутлар – жаҳон халқлари бетакрор тарихининг қонуний натижаси, тарихий жараённинг ранг-баранглиги манбаидир. Савдо-сотиқ ва яхши қўшничиликнинг ривожланиши, аҳоли миграциясига қараб маданиятларнинг ўзаро алоқаси муқаррар тарзда кенгаяди. У турли маданиятлар бир-бирини бойитиши ва ривожланиши манбаи бўлиб хизмат қилади. Бунда маданиятларнинг ўзаро алоқаси шакли, унинг йўналиши қандай, деган саволга жавоб топиш муҳим аҳамият касб этади. Умумий цивилизация доирасида мавжуд бўлган маданиятларнинг ўзаро алоқаси айниқса самарали ва шикастсиз ҳисобланади. Турли цивилизацияларга мансуб маданиятларнинг ўзаро алоқаси эса доим ҳам ижобий хусусият касб этавермайди. Масалан, европача ва ноевропача маданиятлар, Шарқ ва Ғарб цивилизацияси маданиятларининг ўзаро алоқаси турли сценарийларга мувофиқ амалга оширилиши мумкин: Ғарб цивилизацияси Шарқ цивилизацияларини ўз ичига олиши, Ғарб цивилизацияси Шарқ цивилизацияларига кириши, иккала цивилизациянинг биргаликда мавжудлиги (Япония). Европа мамлакатларида фан ва техника мисли кўрилмаган суръатларда ривожланиши, ер курраси аҳолиси учун нормал яшаш шароитларини таъминлашга бўлган эҳтиёж анъанавий цивилизацияларни модернизация қилиш муаммосини кун тартибига қўйди. Аммо модернизация қилишга уринишлар аксарият мамлакатлар учун самарасиз тугади. Анъанавий ислом маданиятларини модернизация қилиш оқибатлари айниқса шикастли бўлди.
Бу маданиятлар мулоқоти амалда мумкин эмас ёки анъанавий цивилизацияларни модернизация қилиш фақат аҳолининг қадриятларга муносабати салбий томонга ўзгаришига ва дунёқарашнинг ялпи инқирозига сабаб бўлади деган маънони англатмайди. Европача цивилизация жаҳон маданий жараёни учун андоза бўлиши керак ва ўзга маданиятларнинг европача андозага мос бўлмаган жиҳатлари сохта ёки тасодифийдир деган тасаввурдан воз кечиш лозим. Аммо турли маданиятларнинг ўзига хослигини мутлақлаштириш ҳам ярамайди. Ҳар бир маданият ўз маданий ўзагини сақлаган ҳолда, сиртдан таъсирлар натижасида муттасил ўзгаради, уларни ҳар хил кўринишда мослаштиради. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одамларни зарур моддий неъматлар билан таъминловчи илғор технологиялар кенг миқёсда амалга жорий этилиши, тиббий хизмат кўрсатишнинг тарқалиши, таълим ва маданият институтларининг ривожланиши, фаол маданий алоқалар – буларнинг барчаси турли маданиятларнинг яқинлашуви ва европача цивилизация ижобий таъсирининг далилидир.
Маданият ўз таркибий элементларининг яхлитлиги билан ажралиб туради. Бу яхлитлик унинг тизимлилиги, қадриятлар иерархияси, даражалари ва субординацияси мавжудлиги билан таъминланади. Анъана маданиятнинг муҳим бирлаштирувчи механизми ҳисобланади. Маданият тушунчасининг ўзи «хотира» каби анъананинг мавжудлигини назарда тутадики, уни йўқотиш жамият ҳалокати билан баробардир. Анъана тушунчаси маданиятнинг маданий ўзак, эндогенлик, ўзига хослик, маданий мерос, маданий динамика каби омилларини ўз ичига олади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling