Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Маданият, унинг тузилиши ва ижтимоий функциялари


Download 87.38 Kb.
bet21/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Маданият, унинг тузилиши ва ижтимоий функциялари. Маданият тушунчасига турли луғатларда, файласуфлар ва олимларнинг асарларида берилган таърифларни таққосласак, уларнинг ўртасида жиддий фарқ мавжудлигини кўришимиз мумкин. Бу тасодифий бир ҳол эмас. Маданият – шахс ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олувчи ўта серқирра ҳодиса. Маданият нима, деган саволга жавоб топиш у қай тарзда вужудга келган ва турли, айрим жиҳатларга кўра эса бир-бирига зид маданиятларнинг мавжудлик сабаби нимада, деган саволларга жавобни ҳам назарда тутади.
«Маданият» атамаси арабча «мадина» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «шаҳар» деган маънони англатади. Араблар кишилар ҳаётини икки турга ажратиб, бирини бадавий ёки саҳройи турмуш, иккинчисини маданий турмуш деб атаганлар. Тугаб бораётган Рим империясида, кейинчалик эса Ўрта асрларда ҳам маданият тушунчаси шаҳардаги турмуш тарзи ва цивилизация неъматлари билан боғланган.
Марказий Осиёда маданият ахлоқ кўринишида шаклланган. Шу боис, энг қадимги даврлардан ҳозирги кунгача ҳам юртимизда маънавий маданият, гўзалликка интилиш, санъатни қадрлаш кабилар устуворлик қилади. Уйғониш даврида маданият шахсий баркамоллик белгиси сифатида қаралган. Шу даврда маданиятни маънавий фаолиятнинг турли соҳалари: вужудга келаётган фан, ахлоқ, санъат, фалсафа, дин билан боғлаш одати пайдо бўлган. Маданият хулқ-атвор андозалари мажмуи сифатида, маънавий фаолият антик анъанасининг давоми сифатида эътироф этилган. Шу маънода маданият тушунчаси ижтимоий-илмий муомаладан ўрин олган XVIII асргача амал қилган.
Маърифат даври файласуфлари маданиятга инсон фаолиятининг алоҳида мустақил ва ўзига хос жабҳаси сифатида қарайдилар. Уларнинг талқинида жамият ва шахс ҳаётининг барча соҳаларида ақл, оқилоналик тамойилларининг қарор топиши маданиятнинг энг муҳим жиҳатидир. Ақлнинг вазифаси инсоният олдига умумий аҳамиятга эга бўлган мақсадларни қўйиш ва ижтимоий ўзгаришларни ўзига бўйсундиришдан иборат. Маърифат даврида маданият деб ҳисоблаш мумкин бўлган нарсаларни саралаш мезонлари яратилди. Маданий фаолият интеллектуал, ижодий, самарали, новаторлик руҳи билан суғорилган бўлиши, яъни нафақат яратиши, балки инсон имкониятлари соҳасини тинимсиз кенгайтириши лозим эди. Аммо маданиятнинг асл моҳияти, унинг ўзига хослиги инсон ақлининг мутлақ эркинлиги сифатидаги маънавий фаолият доираси билангина чекланарди.
Кант кўникма маданиятини ва интизом маданиятини фарқлайди. Кўникма мақсадларга эришиш қобилиятини, интизом эса – оқилона мақсадлар қўйиш ва инсон иродасини оқилона йўл танлаш имкониятидан маҳрум қиладиган майллар тутқунидан халос этишни назарда тутади. Кант маданият тушунчасини фан ва санъат доираси билан чеклайди. Фанда ақл-идрокнинг қонунчилик кучи, санъатда – тасаввурнинг маҳсулдор кучи жамланади. Улар объектив билим ва субъектив сезги каби бир-бирига зиддир. Шунга қарамай Кант фан ва санъат муносабатларига бир-бирини тўлдирувчи муносабатлар сифатида қарайди.
XIX асрда маданиятга аввало у ёки бу типдаги жамият ҳаёти ва унинг ўз-ўзини ташкил этишидаги ролига кўра фарқланадиган қадриятлар ва ғоялар тизими сифатида ёндашила бошланди. Гегель маданиятга мутлақ ғоя ўз-ўзини англаб етишининг бошланғич ва якунловчи (фалсафа) бўғини сифатида қарайди. Гегелнинг бу назарияси XIX-XX асрларнинг маданиятга доир бир қатор концепцияларида танқид қилинади. Жумладан, «локал цивилизациялар» концепциясида Шпенглер халқлар маданиятига ўз ривожланиш жараёнида вужудга келиш, равнақ топиш, таназзулга учраш ва ҳалок бўлиш босқичларидан ўтадиган берк, бетакрор организмлар сифатида қарайди. Шпенглер тарихий жараённинг ўзига хос узлуклилиги далилидан маданиятларнинг кўп сонлилиги ғоясини келтириб чиқаради.
ХХ асрда маданиятни ўрганиш асосан этнография ва ижтимоий антропология доирасида амалга оширилади. ХХ асрнинг иккинчи ярмида маданиятнинг коммуникатив хоссалари ҳақидаги тасаввурлар ривожланади, унинг герменевтик талқини кенг тарқалади. Бу эса маданиятнинг тузилиши ва хусусиятларини ўрганиш учун асос сифатида тилга қизиқиш кучайишига сабаб бўлади.
Жумладан И. Каримов маданиятни маънавият билан узвий алоқадорлигини асослайди. Унинг фикрича “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, иймон эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”.1
Шундай қилиб, тарихий жараёнда шаклланган маданиятга доир ранг-баранг концепцияларда мазкур ҳодисанинг муҳим хусусиятларига тавсиф берилади. Маданиятнинг ҳозирги талқини мазкур тавсифларни ўз ичига олади. Маданият тушунчасининг мазмуни моддий ва маънавий қадриятлар, уларни яратиш, аждодлар тажрибасини ўзлаштириб, ундан янги қадриятлар яратиш учун фойдаланишга қодир бўлган инсонни шакллантириш усуллари тизимидан иборат. Маданият яхлит бўлиб, анча мураккаб тузилишга эга. Унинг элементлари турли асосларга кўра фарқланади. Ҳар қандай маданият:
- барқарор элементлар, яъни маданий универсалияларни;
- муайян тарихий шароитда вужудга келадиган ва йўқ бўлиб кетадиган ўткинчи элементларни ўз ичига олади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling