Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили
Download 87.38 Kb.
|
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)
Маданий фаолият. Маданият – инсон дунёси, фақат унга хос фаолият усули бўлиб, уни амалга ошириш жараёнида одамзот ўзи яратаётган нарсаларга руҳ бахш этади, табиатни, ўзи яшайдиган муҳитни инсонийлаштиради. Маданий фаолият онгли ва қадриятларга қаратилгандир. Унда меъёрларга риоя қилиш ва уларда нисбатан мустақиллик, мақсадга мувофиқлик ва ноутилитарлик ўзининг уйғун ифодасини топади. Маданий фаолият умуминсоний идеаллар ва қадриятларни этник ёки минтақавий шаклда акс эттиради. Маданият жабҳасида инсон фаолияти унинг эҳтиёжлари билан белгиланади, лекин фақат уларга боғлиқ бўлмайди. Унда мақсадга эришиш учун зарур бўлган элементлар ҳам, ортиқча унсурлар ҳам мавжуд. Ортиқчалик тушунчаси маданият ҳодисаларида уларнинг маънавий мазмунини амалда гавдалантириш учун талаб этиладиган воситаларнинг зарур даражасидан ортиқроқ элементлар мавжудлигини англатади. Маданиятда утилитар мақсадга мувофиқлик мезони билан ўлчаш мумкин бўлмаган муҳим қадриятлар яратилади. Гарчи маданият биологик, физик, ижтимоий, техник-иқтисодий ва бошқа шунга ўхшаш омилларга таъсирчан бўлса-да, улар маданиятда ўзининг вариатив, кўп маъноли ифодасини топади. Бу маданиятда эркинлик ҳамда бутунлай янги предметлиликни яратиш имкониятлари мавжудлигидан далолат беради.
Маданиятнинг ўзига хослиги шу билан изоҳланадики, у теран шахсий мазмун касб этадиган субъектив таассуротлар уйғотади. У ҳатто инсоннинг оддий маданий универсалияларга мувофиқ қондириладиган табиий эҳтиёжлари даражасида ҳам намоён бўлади. Маданият инсон эҳтиёжларини руҳлантиради, уларга эстетик тус беради, аксарият ҳолларда табиий эҳтиёжнинг ўзидан анча узоқ бўлган рамз-аломатлар билан қуршаб олади. Маданият – эҳтиёжларни қондиришнинг ўзига хос инсоний усули. Маданият меъёрларидан четга чиқиш маданиятсизлик белгиси ҳисобланади. Маданият продуктив ва репродуктив, ижодий, анъанавий ва новаторлик фаолияти билан бирликдагина самарали ривожланади. Ҳар қандай маданий ҳодисанинг аҳамияти, унинг мазмуни объектив, субъектга олдиндан белгилангандир, чунки янги авлод маданият ҳодисаларига тайёр ҳолда дуч келади. Шу маънода маданий фаолият репродуктив хусусият касб этади. Маданий фаолият ижод, янгини яратиш соҳаси ҳисобланади. Маданият жабҳасида новаторлик изланишлари турли шаклларда амалга оширилади. Маданий фаолият эҳтиёжлар билангина чекланмайди, чунки у мотивлар, идеаллар, қадриятлар, яъни маънавий мўлжаллар билан тартибга солинади. Улар инсонни ўз ҳаракатларида нафақат эҳтиёжларни, балки ўзи ўзгартираётган предметнинг хусусиятларини ҳам ҳисобга олишга даъват этади. Ҳайвон табиатни фақат истеъмол қилади, инсон ҳар қандай предметда нафақат ўз мақсадини, балки унинг алоҳида хоссаларини ҳам кўради. Табиатга истеъмолчилик нуқтаи назаридан ёндашиш инсоннинг ёввойилашуви, варварлашуви белгисидир. Маданиятни фаолият усули, технологияси сифатида тавсифлаш ижтимоий ҳаёт турли ҳодисаларининг маданий томонини: меҳнат, кундалик ҳаёт, фикрлаш, ишлаб чиқариш маданиятини, сиёсий, ҳуқуқий маданиятни, ижтимоий муносабатлар ва ҳоказолар маданиятини фарқлаш имконини беради. У инсон борлиғи ва ижтимоийликнинг ҳар қандай кўриниши усулидир. Download 87.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling