Фалсафа жамиятнинг фалсафий таҳлили


Ижтимоий ҳаётнинг асослари


Download 87.38 Kb.
bet17/29
Sana09.06.2023
Hajmi87.38 Kb.
#1465908
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29
Bog'liq
Жамиятнинг фалсафий тахлили (2)

Ижтимоий ҳаётнинг асослари. Жамиятнинг юқорида санаб ўтилган кичик тизимлари ўзига хос вазифаларни бажаради ва бир-бири билан алоқа қилади. Шу ўринда савол туғилади: уларнинг ўртасида белгиловчи ва белгиланувчи муайян иерархия мавжудми? Ахир жамият – яхлит тузилма ва ҳар бир мамлакат бетакрор тарзда ўзига хос, ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эга. Бу тарқоқ ижтимоий кичик тизимларни муайян бирликка бирлаштирадиган омиллар мавжудлигини назарда тутади. Марксча фалсафа нуқтаи назаридан моддий ишлаб чиқариш ҳамда ишлаб чиқариш воситаларига нисбатан мулкдорлик шаклларига асосланадиган ишлаб чиқариш муносабатлари тизим ташкил этувчи омил сифатида қаралади. Ҳозирги вақтда Ғарбдаги технократик оқим файласуфлари жамиятнинг ривожланиш даражасини тавсифловчи асос сифатида техниканинг ролини мутлақлаштиради. Ҳозирги замон фалсафасида етакчилик қиладиган қарашга мувофиқ жамиятнинг яхлит тавсифи цивилизация ва маданият тушунчаларида берилади.
Фуқаролик жамияти, давлат, демократия. Ҳозирги замон жамияти ўта мураккаб ва фаол ижтимоий тизимдир. Умуман олганда, уни қуйидаги хусусиятларга эга бўлган жамият сифатида тавсифлаш мумкин:

  • у спонтан тарзда вужудга келади ва бирон-бир бошланғич ғояни ўзида мужассамлаштирмайди, жамиятнинг барча аъзолари учун муқаррар бўлган оламшумул мақсадга эга бўлмайди;

  • у ўз ҳаётининг барча томонларини ягона марказдан назорат қилмайди;

  • унда мувофиқлаштиришга муайян умумий мақсад ва ягона марказга бўйсуниш ҳисобига эмас, балки хулқ-атвор умумий қоидаларига риоя этиш ҳисобига эришилади;

  • мазкур жамиятнинг иқтисодий асоси хусусий мулк ва хусусий тадбиркорлик, марказлаштиришдан чиқарилган бозор тизими ва рақобатдир;

  • унинг индивидлари эркин ва мустақил бўлиб, қонун билан муҳофаза этиладиган шахсий ҳаёт соҳасига эгадирлар, бу ҳаёт доирасида улар ўзлари истаган ҳар қандай қарорларни мустақил равишда қабул қилишга ҳақлидирлар;

  • индивидлар шак-шубҳасиз ва узвий фундаментал ҳуқуқлар ва эркинликларга, шу жумладан фикрлаш ва сўз эркинлиги, уюшмалар ва ташкилотлар тузиш эркинлиги, виждон эркинлиги, бир жойдан бошқа жойга кўчиб юриш эркинлиги, ўзи истиқомат қиладиган мамлакатни танлаш эркинлигига эгадирлар;

  • бу кўппартиявий жамият бўлиб, унда сиёсий партиялар ҳеч қандай бевосита оммавий-ҳокимият ваколатларига эга эмаслар;

  • давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқаришнинг вакиллик органлари аҳоли томонидан сайланади;

  • ҳокимиятнинг қонунчилик, ижро ва суд тармоқлари бир-биридан ажратилган.

Замонавий жамиятнинг умумий тавсифида қуйидаги тушунчалар марказий ўринни эгаллайди: фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат, кўппартиявийлик, демократия, ҳокимиятнинг бўлиниши, хусусий мулк, бозор, шахс эркинлиги ва суверенитети.
Фуқаролик жамияти – давлат ҳокимияти органларининг тўғридан-тўғри аралашувидан қонунлар билан муҳофаза этилган ихтиёрий уюшмалар ва ташкилотлар мажмуи.
Замонавий жамиятда давлат одамларнинг шахсий ҳаётига аралашмайди, уларни ягона мафкура ва қадриятлар ягона тизимини қабул қилишга мажбурламайди. Кишиларнинг ранг-баранг манфаатлари уларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари орқали рўёбга чиқарилади, бунга эришиш учун улар давлат олдида ҳисобдор бўлмаган ихтиёрий бирлашмалар ва уюшмаларга бирлашадилар. Одамларнинг манфаатларини акс эттирадиган нодавлат, ноҳукумат ташкилотлари фуқаролик жамиятини ташкил этади. Улар расмий статистикага кирмайди ва уларнинг ҳисобини юритиш анча қийин иш. Чунончи, айрим маълумотларга кўра, АҚШда юз минглаб бундай ташкилотлар фаолияти 25 мингдан ортиқ хайрия фондларидан маблағ билан таъминланади. Норвегияда бу мамлакат фуқароси ҳисобланган ҳар олти кишидан бирига битта ноҳукумат ташкилоти тўғри келади.
XIX аср француз социологи А.де Токвиль Америкада демократияни қўллаб-қувватловчи ижтимоий шароитлар тўғрисида мулоҳаза юритар экан, америкаликларнинг фуқаролик ва сиёсий ташкилотлар тузишга бўлган мойиллигига алоҳида эътиборни қаратган: «Турли ёш, мавқе ва қизиқишларга эга бўлган америкаликлар турли хил уюшмаларга ихтиёрий равишда бирлашадилар. Булар тижорат ёки ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган, америкаликларнинг барчаси иштирок этадиган бирлашмаларгина эмас, балки бошқа хил турдаги минглаб бирлашмалар: диний-маънавий уюшмалар, жиддий ва аҳамиятсиз, очиқ ва берк, кўп кишилик ва атиги бир нечта аъзодан иборат бирлашмалардир... Шундай қилиб, одамлар ўзларининг умумий хоҳиш-истакларига мувофиқ бўлган мақсадга баҳамжиҳат эришиш санъатида олий баркамолликка эришдилар ва жамоа ҳаракатининг мазкур усулини бошқаларга қараганда кўпроқ қўллай бошладилар».1
Фуқароларнинг бирлашмалари ўз аъзоларида ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва жамиятга садоқат туйғулари ривожланишига кўмаклашади. Кенг мақсадли гуруҳга ихтиёрий қўшиладиган индивидлар нафақат ҳамжиҳатлик кўникмаларини ва коллектив ҳаракатлар учун фуқаролик масъулияти ҳиссини касб этадилар, балки ўзини ўзи бошқариш, сабр-тоқатлиликни ва бошқалар фикрини ҳурмат қилишни ўрганадилар.
Давлат доим фуқаролар ҳаётининг барча томонларини ўз назорати остига олишга, уларнинг тартибга солинмаган фаолияти доирасини торайтиришга, уларни бир-биридан ажратиш ва тарқатишга ҳаракат қилади. Фуқаролик жамияти давлатга ўз фаолият соҳасини кенгайтириш ва уни кишиларнинг ахлоқий, маънавий, диний, миллий ва бошқа муносабатларига татбиқ этишга йўл қўймайди. Давлат фуқаролик жамиятини «ютиб юбориши» тоталитаризмга хос бўлган хусусиятлардан биридир.
Фуқаролик жамияти давлатга муттасил таъсир кўрсатади. Бу шундай бир таъсирки, усиз давлат ўз ваколатлари доирасини торайтиришга ҳеч қачон бормаган бўлур эди. Давлатга фуқаролик жамияти таъсирининг бош механизми демократия (юнон. «демос» - халқ ва «кратос» - ҳокимият) – вақти-вақти билан бошқарилувчилар бошқарувчиларга ўз ҳукмини ўтказишидир. Давлат ва фуқаролик жамиятининг бу қарама-қаршилиги ва айни вақтда ўзаро боғлиқлиги эркинликнинг муҳим шартидир.
Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамиятининг шаклланиши демократик ўзгаришларнинг негизидир. Кишиларни ижтимоий тартибни ихтиёрий равишда, чўчимасдан қабул қилишга мажбур этадиган шароитлар фақат фуқаролик жамиятида мавжуддир.
Сиёсий эркинлик – фуқаронинг давлатни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи. Бу эркинлик фақат демократия шароитида, яъни ҳамма ўз хоҳиш-иродасини ифода этиш имкониятига эга бўлган шароитларда рўёбга чиқарилиши мумкин. «Формал демократия, яъни эркин, тенг ҳуқуқли ва яширин овоз бериш ҳуқуқи эркинликнинг кафолати эмас, балки аксинча, унга таҳдиддир»1, деб ёзади К.Ясперс.
Демократия механизми самарали фаолият кўрсатишининг асосий шартларидан бири қонунга зид аралашувлардан муҳофаза этилган барқарор фуқаролик жамиятининг мавжудлигидир. Шундай шартлардан яна бири ҳуқуқий давлат - қонунлар фақат ҳуқуқий йўл билан қабул қилинадиган ва ҳаммага тенг татбиқ этиладиган давлатдир. Бундай давлат инсонни зўравонликдан ҳимоя қилиш орқали унга ўз қарашлари ва хоҳиш-иродасини ифода этиш ёки демократия учун имконият яратади.
Демократия очиқ ва ҳеч нарса билан чекланмаган баҳс-мунозара имкониятини назарда тутади. Бунга эришиш учун матбуот, йиғилишлар, сўз эркинлиги талаб этилади. Демократия сиёсий партиялар мавжудлигини ҳам талаб қилади.
Демократиянинг самарадорлигини таъминлашнинг яна бир муҳим шарти жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг юксак даражасига эришишдир. Сўнгги икки юз йиллик мобайнида саноат инқилоби ғарб жамияти ҳаётининг муҳим омилига айланди. У шаҳар аҳолиси сезиларли даражада ўсишига, синфий тузилишнинг ўзгаришига, ҳаёт андозалари, таълим ва соғлиқни сақлаш сезиларли даражада юксалишига олиб келди.
Демократия сиёсатни иқтисоддан ва дунёқарашга оид муаммолардан ажратишни, ҳокимиятнинг бўлинишини, самарали фаолият олиб борадиган суд тизимини талаб қилади.
Демократия эркин жамият қўлида самарали қурол бўлиб қолишини белгилайдиган омиллар рўйхати у доим муайян ижтимоий контекстда амалга оширилишини ва ҳокимиятни сайловда ғалаба қозонган кўпчиликка берадиган умумий сайлов ҳуқуқидангина иборат эмаслигини кўрсатади.

Download 87.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling